Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайёргарлик кўриш фазаси
- Ахборот билан таъминлаш фазаси
- Топшириқ устида ишлаш фазаси
- Якунлаш
Демак, биргаликда ишлаганда хато камайган. Лекин тўғри жавоб бериш учун талабалар ўз устида ишлаши, қайси ҳисобварағи кетмакетлигини аниқ билиб олиши керак. ФСМУ мето- дини қўллаш Бу метод ҳам бир неча фаза ёки босқичга бўлиб қўлланилади. Шуни назарда тутиб, ФСМУ технологияси деб ҳам юритилади. Бу метод ҳам ўқувчиталабаларни мустақил, эркин фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга, ўқув жараёнида эгаллаган билимларини баҳолашга, баҳслашиш маданиятини ва унга риоя қилишни ўргатади. Ўз фикрларини аниқ ва қисқа ифодалаб, уни тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишни ўрганишга ёрдам беради. Бу методда ҳам аввалги метод каби топшириқ аввал ҳар бир ўқувчиталаба томонидан индивидуал, сўнгра кичик гуруҳлар ҳамда бутун гуруҳ билан биргаликда бажарилади. Тайёргарлик кўриш фазасиЎқитувчи ўқувчиталабалар билан биргаликда дарсда баҳс қилинадиган, муҳокама қилинадиган савол, мавзу ёки ўрганилган бўлимни белгилайди. Ана шу доирада ҳар бир ўқувчиталабага ўз фикрини айтиш, фикрнинг билдириш сабабини кўрсатиш, мисол келтириш ҳамда умумлаштириш топширилади. Бу топшириқ, бажариладиган ишнинг кетмакетлиги кўрсатилган варақлар тарқатиш орқали ёки доскага ёзиб, ҳар бир ўқувчиталабани ўз дафтарига кўчириб олиш тарзида амалга оширилади. Варақларда қуйидагилар ёзилган: (Ф) – Фикрингизни баён этинг; (С) – Сабаб кўрсатинг(баён қилган фикрингизга сабаб кўрсатишингиз керак); (М) – Мисол келтиринг(кўрсатган сабабни исботловчи мисол келтириш керак); (У) – Умумлаштиринг (билдирган фикрингизни умумлаштиришингиз керак). Ўқитувчи уларни қандай баён қилиш кераклигини тушунтиради. Ҳар бир киши ўз фикрини эркин айтиши мумкинлиги эслатиб ўтилади. Уни бажаришга қанча вақт ажратилади, қандай қоидаларга риоя қилиш керак, кабилар эълон қилинади. Топшириқ устида ишлаш фазаси:Ҳар бир ўқувчиталаба ўз фикрларини тарқатилган варақларда ёки дафтарида акс эттиради. Кичик гуруҳлар иш натижасини муҳокама қилиш:Талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи билдирган фикр билан ўртоқларини таништиради. Кичик гуруҳ аъзолари биргаликда муҳокама қилиб, ФСМУ ни умумлаштирилган ҳолда ёзадилар. Фикрларни умумлаштириш пайтида ҳар бир ўқувчиталаба ўз фикрини ҳимоя қилиши, исботлаши мумкин. Кичик гуруҳ ўз фикрини асосий гуруҳ олдида ҳимоя қилишга тайёргарлик кўради. Якунлаш:Ҳар бир кичик гуруҳ ўз фикрини гуруҳ олдида баён қилади, асослайди, ҳимоя қилади. Бунинг учун гуруҳдан тайинланган вакил ФСМУнинг ҳар бир босқичи бўйича билдирилган фикрларни алоҳида ўқийди. Гуруҳнинг нима сабабдан шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин. Масалан: Иш ҳақи тўғрисидаги саволни муҳокама қилганда, бу методдан фойдаланишни кўриб чиқайлик. Айтайлик, тарқатилган варақдаги ёки амалий мащғулот (семинар) дафтарида мени жавобим қуйидагича бўлсин. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling