Иқтисодий фанларни ўқитиш
-2005 йиллар давомида ташқи савдо айланмаси
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккиламчи фонд бозорида акцияларнинг сотилиши (млрд. сўм)
- Дарсни кўнгилдагидек ўтишида кўргазмали материални қандай намойиш қилиш ҳам катта аҳамиятга эга.
1992-2005 йиллар давомида ташқи савдо айланмаси10000 8000 6000 4000 2000 0 1992й. 1996й. 2000й. 2005й. Савдо айланмаси Экспорт Импорт Иккиламчи фонд бозорида акцияларнинг сотилиши (млрд. сўм)%да) 11 График эса қуйидагича: ЯИМ ўсиш суръатларининг ўзгариши (19912005 йй. олдинги йилга нисбатан107,7 10
10 99,5 9 97,7
99,1
104,4 104,4
104,3 104.5 104,2
104,0
107,0
9 94,8 9 88,9 8
8 1991 1992 1993 1994 1995 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005
Айниқса, POWER POINT дастури меҳнатни анча енгиллаштиради ва уларни ниҳоятда турлитуман тарзда тасвирлаш имконини беради. Дастурдан фойдаланилганда ўқувчиталабалар диққатини мавзуга қаратиш учун турлича дизайндан фойдаланиш мумкин. Слайдларда мавзунинг номи, режаси, ўрганиладиган асосий тушунчалар, уларни тушуниш учун зарур бўлган тасвирлар, жадвал, график, диаграмма ва бошқаларни бериш мумкин. Муҳим афзаллиги уларни ранг тасвирда бериш имконияти катта. Слайдларни тайёрлашда шрифтларга, уларнинг катта кичиклигига, рангларнинг дидактик функциясига, уларнинг ишлатилишига, матн бериладиган фон, унда қандай тасвирлардан фойдаланишга, уларни ўқувчиталабалар кайфиятига қандай таъсир қилишига, ишланиш усулларига, мантиқий характерига мослигига ҳам аҳамият бериш зарур. Дарсни кўнгилдагидек ўтишида кўргазмали материални қандай намойиш қилиш ҳам катта аҳамиятга эга.Намойиш қилиш жараёнини шундай ташкил қилиниши керакки; ҳамма ўқувчиталабалар намойиш қилинаётган объектни кўришлари, иложи борича фақат кўриш эмас, сезиш органлари билан ҳис қилишлари керак. объектнинг муҳим, асосий томонлари талабаларда катта таассурот қолдириши, максимум даражада диққатларини жалб қилиши керак; ўрганилаётган объектни сифатини мустақил равишда ўлчаш имкониятини таъминлаши керак. Реал нарсаларни намойиш қилиш методи кўпроқ табиий, техника ва технология билан боғлиқ фанларни ўрганишда қўл келади. Айниқса, талабаларнинг ўзи шу предметлар, буюмларни ўз қўллари билан ушлаб кўриб, уни хоссаларини ўрганишлари билиш жараёнини фаол амалга ошишига ёрдам беради. Иқтисодий фанларни ўрганишда ҳам ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил қилишни бошқаришни ўрганишда, сарф харажатлар таркибини, маҳсулот сифати ва бошқаларни ўрганишда катта ёрдам беради. Намойиш қилиш методининг ўзига хос давоми иллюстрация ҳисобланади. Намойиш қилишда кўпроқ предметлардан фойдаланилади. Иллюстрация предмет, жараён ҳодисаларни символлар ёрдамида ифода қилиш бўлиб, одатда, у плакатлар, карта, портрет, фотография, расм, чизма, график ва бошқаларни ўз ичига олади. Иллюстрациянинг ўзига хос тури адабиёт, кинофильм қаҳрамонлари бўлиб, уларнинг образлари эслатилганда хотирада уларни жонлантирилишидир. Иллюстрация материалларини олдиндан тайёрланади, лекин зарур пайтида кўрсатилади. Ҳозирги пайтда улардан тарқатма материал сифатида фойдаланиш кенг қўлланилмоқда. Иллюстрациянинг самаралилиги кўп жиҳатдан уни қандай тарзда қўллашга боғлиқ. Кўргазмали қуроллар ва уларни намойиш қилишни режалаштирганда уни мавзуни ўрганишда қандай роль ўйнаши ва дидактик вазифасини яхшилаб ўйлаш керак. Чунки ҳаддан ташқари кўргазмали материаллар кўплиги, талабаларни мавзуни ўрганишдан чалғитади. Иллюстрация материаллари олдиндан тайёрланади, лекин зарур пайтда кўрсатилади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling