Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet114/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

М Е З О Н Л А Р

Максимал балл

1. Масалани топиш маҳорати.

1

2. Масаланинг муаммолигини кўрсатиш, исботлаш маҳорати.

1

3. Концепция топиш ёки иқтисодий парадоксни тушунтириш
учун концепция танлаш.

1

4. Вазиятнинг жумбоқлилиги, одатдан ташқари ўзгачалиги.

1

5. Қисқалиги

1

Жами:

5

Иқтисодий парадокслар ва топишмоқлар танловини ўтказишдан аввал албатта ўқувчиталабаларга уларни қандай тузиш кераклигини кўрсатиш лозим.


Конкурсда қатнашувчиларга маслаҳатлар:

Иқтисодий топишмоқ, парадоксни қандай тузиш мумкин?
1 .Сизга ғалати туюлган воқеа, ҳодиса, нарсаларга диққат қилинг.

  1. Муаммони аниқлаб, ҳамма учун тушунарли дастлабки фикрни ифодаланг.

Масалан: Озиқовқатга паст нархларни ушлаб туриш керак. Биз ҳар бир одамни ейиш учун озиқовқати бўлишини хоҳлаймиз.

  1. Муаммога бошқа томондан ёндашинг. Унга қарамақарши фикр ўйлаб топинг. У ҳам биринчи гап, таклиф, фикрга ўхшаб мулоҳазали, оқилона бўлиши керак. Масалан: Қаерда озиқовқат маҳсулотларининг баҳоси бозор мувозанати баҳосидан паст бўлса, у ерда пештахталар бўш бўлади.

  2. Ўқувчиталабаларга ноиқтисодий ғоя ва фикрлар сабабларини четда қолдириш, уларга эътибор бермасликни маслаҳат берилади. Унинг ўрнига «иқтисодий фикрлаш тарзи» принципларини қўллаб, муаммони иқтисодий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, тушунишга даъват қилинади.

У ҳолда биз иқтисодий муаммони қуйидагича қўйишимиз мумкин:
«Озиқовқатга юқори нархларни рағбатлантириш керак. Биз ҳар бир одамнинг ейиш учун озиқовқати бўлишини хоҳлаймиз»

Ҳақиқатан ҳам «Баҳолар рағбатлантирувчи стимул тарзида амал қилади. Агар баҳолар ҳаддан ташқари паст бўлса, деҳқонларнинг ихтиёрий равишда ҳамма учун зарур бўлган овқат тайёрланадиган экинларни экишга рағбати паст бўлади. Нисбатан юқори баҳолар уларни ихтиёрий равишда бундай экинларни экишни кўпайтиришга олиб келади».

  1. Қўшимча мисолларни ўрганиб, кўрсатилган иқтисодий принциплардан келиб чиқиб, ечими текширилади.

Иқтисодиётни ўрганишда ва тадқиқ қилиш иқтисодий топишмоқ, парадоксларни ечишда дедуктив фикр юритишни тақозо қилади. Бу ерда «дедуктив» фикр деганда, илмий жиҳатдан иқтисодиёт бизни маълум принциплар, илмий тахминлар билан қуроллантирадики, улардан масала, муаммоларни ечишда фойдаланамиз. Улардан фойдаланиш ўқувчиларга гўёки старт майдони – фойдали ва фойдасиз мулоҳазаларни ажратишга ёрдам беради.
Қуйидаги илмий тахминлардан тадқиқий масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин.
Иқтисодий парадоксларнинг жавоблари қўйидагиларга таянади:

  1. Кишилар танлайдилар.

  2. Танлов харажатлар билан боғлиқ.

  3. Одамлар рағбатлантиришга қандай қарашларини олдиндан тахмин қилиш мумкин.

  4. Одамлар иқтисодий тизим яратадилар. У ўз навбатида индивидуал танлов ва стимулларга таъсир этади.

  5. Одамлар иқтисодий алмашувдан доимо ютадилар.

  6. Одамларнинг танлови келажакда намоён бўладиган оқибатларга олиб келади.

  7. Бозорнинг камчиликларини ҳукумат тўлдириши мумкин.
Иқтисодий парадокслар:

  1. Сувсиз ҳаёт йўқ. У шунчалик зарур бўлишига қарамай нима сабабдан жуда арзон, олмос эса ундан келадиган наф кам бўлишига қарамай ниҳоятда қиммат туради? (А. Смит).

  2. Текин нон қопқонда бўлади. (Халқ мақоли)

  3. Солиқ юкининг оғирлашуви, давлат бюджети даромадлари тушумини камайтиради. (Г. Лаффер)

  4. Агар фермерлар зўр бериб меҳнат қилсалар, табиат уларга кўмаклашса, улар ниҳоятда мўл ҳосил етиштирадилар. Бу уларнинг умумий даромадлари камайишига олиб келади. Нима сабабдан? (П. Самуэльсон).
Иқтисодий топишмоқлар:

  1. Одамлар нима сабабдан жиноят қиладилар, ваҳоланки, бунинг учун жазоланишларини биладилар.

  2. Аҳолиси кўп бир қатор мамлакатлар бой, аммо аҳолиси кам баъзи мамлакатлар эса камбағал. Сабаби нимада?

  3. Бирбири билан нотаниш, турли дин ва маслак вакиллари, ҳатто бирбирлари билан уришганлар ҳам ўзаро савдо олиб боришга қарши эмаслар.

  4. Ташқи савдо мамлакатлар учун манфаатли бўлишига қарамай, ҳамма мамлакатларда турли тўсиқлар қўйишга уринишади. Сабаби нимада?



Асосий таянч тушунчалар ва атамалар:

Китоб устида мустақил ишлаш, «муаллифдан сўранг» усули, танқидий назар, цитата, шарҳ, Б/Б/Б жадвали, инсерт методи, Тсхема, семантик хусусиятлар таҳлили, концептуал жадвал, «синквейн» методи, блицўйин, ФСМУ методи, «Дельфа» методи, иқтисодий парадокс, иқтисодий топишмоқ




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Ўқув ва илмий адабиётлар устида мустақил ишлашни ўргатувчи методларга қайси методларни киритган бўлар эдингиз?

  2. Китоб билан мустақил ишлашни билиш қандай аҳамиятга эга деб ўйлайсиз? Сиз ўзингиз адабиётлар билан қандай ишлайсиз?

  3. Таққослаш, баҳолашни ўргатувчи методлар қандай методлар? Бошқа методлардан қай жиҳатлари билан фарқ қилади?

  4. Ахборотларни йиғиш методи қандай метод? Бу методни дарс ўтишда қўллай оласизми?

  5. Нима сабабдан «Кластер» методини ахборотларни ёйиш методи сифатида кўрамиз? Бу метод қайси жиҳати билан аҳамиятли?

  6. Қайси методлар таққослаш, баҳолашни ўргатади: бу методларни иқтисодни ўрганишда қандай қўллаш мумкин?

  7. Мантиқий, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга ўргатувчи методларни санаб бера оласизми? Бу методларнинг афзаллиги нимада?

  8. Иқтисодий парадокс ёки иқтисодий топишмоқлар танлови ўтказсангиз, нималарга эътибор берган бўлардингиз?
XV боб. КЎРГАЗМАЛИ ҚУРОЛЛАР ВА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling