Иқтисодий фанларни ўқитиш


Биринчи топшириқнинг жавоблари


Download 3.37 Mb.
bet149/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Топшириқларнинг жавоблари:
Биринчи топшириқнинг жавоблари:

1. А); 2.Б); 3.Г); 4.В); 5.В); 6.Г); 7.В); 8.Б); 9.А); 10.Г);
Иккинчи топшириқнинг жавоби:

    1. Нотўғри. Баланс лотинча bis – икки, banx – «тарози палласи» сўзларидан таркиб топган бўлиб «икки палла» деган маънони англатади, тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.

    2. Тўғри. Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидаларидан бири бўлиб, барча хўжалик муомалалари бир ҳисобварақ дебетида айни вақтда бошқа ҳисобварақ кредитида тенг суммада акс эттирилади.

    3. Нотўғри. Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади. Бир ҳисобварақнинг дебети ва иккинчи ҳисобварақнинг кредитида ифодаланиши орқали бу ҳисобварақлар бир

– бири билан боғланади.

    1. Тўғри. Хўжалик муомалалари проводка орқали тегишли дебетланув ва кредитланувчи ҳисобварақларда муомала суммаси кўрсатилади, яъни расмийлаштирилади. Улар бирламчи ҳужжатлар асосида тузилади.

    2. Тўғри. Ана шу алоқадорликни акс эттириш усули икки ёқлама ёзиш деб аталади. Чунки бу муомалалар бир ҳисобварақнинг дебетида, иккинчисининг эса кредитида акс этади.

    3. Нотўғри. Ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади. Яъни, бажарилган муомалалар қайси ҳисобварақ дебетида ва қайси бирининг кредитида ифодаланиши аниқланади. Масалан, ишчиларга иш ҳақи кассада июнь ойи учун 1 миллион сўм тўланади. Демак, бунда 5010 касса – Миллий валютадаги пул маблағлари ва 6710 Ишчи ва хизматчиларга

иш ҳақи юзасидан қарзлар ҳисобварақларини ўзаро боғланиши, яъни ҳисобварақлар корреспонденциясини ҳосил қилади.

  1. Тўғри. Чунки бир муомала суммаси иккита ҳисобварақда акс этаяпти, унда ҳеч қандай мураккаблик йўқ.

  2. Тўғри. Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш, хизмат кўрсатишдаги муомалаларни ҳисобварақларсиз олиб бориб бўлмайди. Умуман олганда, ҳозирги бухгалтерия ҳисобини ҳисобварақларсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Бухгалтерия объектининг ҳар бир тури учун алоҳида ҳисобварақ очилади.

  3. Нотўғри. Ҳисобварақлар бўйича икки ёқлама ёзув якунлари оборотлар деб аталади. Дебет ва кредит оборотлари ўртасидаги тафовут эса сальдо деб аталади.


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling