Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet155/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Таққослашни амалга оширишда катта миқдордаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган ҳамда уларни солиштириш имконияти кенг, тушунарли ва кўзга ташланадиган метод, уларни жадвалларда ифодалаш ва жадвал маълумотларини таққослаш асосида хулоса чиқаришдир. Ундан ташқари жадвал маълумотлари асосида турли диаграммалар, графиклар ҳам чизиш мумкин. Бунда мавжуд ахборотларни жадвал орқали ифодалашда статистик методлар, унинг қонунқоидаларини ҳам кенг равишда қўллаш мумкин.
Иқтисодий таҳлилда кенг қўлланиладиган методлардан яна бири гуруҳлаштириш. Гуруҳлаштириш бу умумий маълумотларни қўйилган мақсадга кўра, алоҳида муҳим
белгилари ва хусусиятларига қараб, маълум бир гуруҳларга ажратишдир. Улар мақсад, мазмунига кўра типологик, таркибий, омилли гуруҳлаштиришга ажратилади. Гуруҳлаштириш методини қўллашнинг ҳам талаблари бор. Булар: гуруҳлаш белгисини тўғри танлаш; фақат бир тизимга кирувчи кўрсаткичларни олиниши; кўрсаткичларнинг бир хил ўлчов ва услубда аниқланиши; гуруҳлар орасидаги интервалларга диққат қаратиш; бошланғич ва охирги гуруҳ чегаралари аниқ бўлиши; гуруҳ тузиш пастдан юқорига, кичик сондан катта сонга қараб бориши ва бошқалар. Улар таҳлил натижаларини тўғри ва аниқ бўлишига, ўрганиладиган кўрсаткичларни ўзгаришига таъсир этадиган омилларнинг тутган ўрнини тўғри аниқлашга қўйилган мақсадни кўнгилдагидек амалга оширишга ёрдам беради. Дарс ўтишда ана шу жиҳатларни албатта ҳисобга олиш зарур.
Иқтисодий таҳлилда балансли боғланиш методидан ҳам кенг фойдаланилади. Уни, айниқса, кўрсаткичлар орасида функционал боғланишлар мавжуд бўлганда қўллаш муҳим ўрин тутади. У манба ва унинг тақсимланиши (масалан, хўжаликнинг ер фонди ва уни тақсимланиши, меҳнат ресурслари ва уларни таркиби кабилар), даромад, харажатлар ва бошқаларни ўрганишда қўллаш мумкин. Бухгалтерия баланси ҳам ушбу методга асосланиб тузилади. Одатда бу метод кўрсаткичларнинг бирбири билан функционал боғлиқлиги яқин бўлганда тўғри натижа беради ва уни қўллаш ижобий саналади.
Иқтисодий таҳлил фанида статистика фанида кенг қўлланиладиган мутлақ ва нисбий фарқларни аниқлаш методидан ҳам фойдаланилади. У иқтисодий кўрсаткичларни ўсиш, ўзгаришини ҳисобга олишда ишлатилади. Ундан ташқари, ўрганилаётган иқтисодий кўрсаткичлар тўғридантўғри, такрорий алоқадорликда, яъни функционал боғланишда бўлса, занжирли боғланиш методи қўлланилади. Лекин таҳлилда қандай методни қўлламайлик, хулоса чиқариш учун албатта маълум даражада таққослашни талаб қилинади. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини танлаганда албатта ана шуларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Иқтисодий таҳлилдан мақсад таҳлилни ташкил этиш босқичлари, таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш, таҳлилни ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган компьютер дастурларини қўллаш, манбалар тўғрилигини текшириш ва уларга қўйиладиган талабларни билиш нақадар муҳимлигини ўрганишдир. Лекин дарс ўтиш методи жиҳатидан ёндошсак, ҳар бир талаба учун энг муҳими, таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдир.
Ҳар бир талаба таҳлил натижаларини умумлаштириши, унда ўз фикрини ифодалаши, эришилган натижаларни асослаши, хулоса чиқаришни, баҳолашни, таклифлар беришни билиши керак. Ўз фикрларини қабул қилинган тартибда, таҳлил нима мақсадда ўтказилганига қараб расмийлаштиришни билишлари зарур. Унга кўра, баённома қандай тарзда ёзилиши аниқланади. Демак, таҳлил фанидан дарс ўтишда ўқувчиталабаларнинг ўз фикрларини баён қилишга асосланган методлар, чунончи, ёзма иш, эссе, назорат иши ёзиш каби методларни тезтез қўллаш фойдадан холи эмас.
Таҳлилни ахборот билан таъминлашда бош ролни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ўйнайди. Чунки хўжаликнинг барча фаолияти, унинг натижалари айнан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс этади. Асосийси, ана шу ахборотларни қўйилган мақсад бўйича қайта ишлаш ва улар асосида хулоса чиқаришни ўрганишдир.
Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанини ўрганишда юқорида кўриб ўтган барча методларимизни фаннинг ва уни ўрганишнинг хусусиятларига кўра мослаштириш мумкин. Айниқса, концептуал жадвал, семантик жадвал, Тсхема, масаламашқ, тест, эссе ёзиш, намойиш қилинувчи ва тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш, тадқиқот, мунозара, ақлий ҳужум, кейс стади методларини кўллаш кенг имкониятларга эга.
2§. «Аудит» фани ва уни ўқитиш методикаси

Иқтисодий фаолиятда барча даражадаги ахборотлар, юқорида айтиб ўтганимиздек, бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида чалкашликларга, хатоларга йўл қўйиш, хоҳишмақсадларимизни бошқалар томонидан реаллик тарзида қабул қилишларига уриниш, нотўғри ахборот бериш ва бошқалар, албатта чиқарган хулосамиз ва қабул қилган қароримизни нотўғри бўлишига олиб келади. Бунинг натижасида:



  • Хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиши ёки инқирозга юз тутиши;

  • шу хўжалик юритувчи субъект билан ҳамкорлик қилувчилар ноқулай аҳволга тушиб қолиши;

  • хўжалик юритувчи субъектнинг инвесторлари, кредиторлари катта зарар кўришлари;

  • бошқа ахборотдан фойдаланувчилар манфаатига путур етиши, масалан, сунъий равишда банкротлик ҳолатига олиб келиб, турли мажбуриятлардан қочиш ҳолатлари юз бериши мумкинки, уларнинг ҳаммаси ахборотларнинг ҳаққоний бўлишини таъминлаш заруриятини келтириб чиқаради. Бу мақсадга қандай эришиш мумкин? Бунинг учун:

  • иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимга эга бўлиш;

  • маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт, далил, ахборот ва материаллар керак;

  • бундай билим ва малакага эга бўлган шахс холис, мустақил, инсофли бўлиши ва унинг фаолияти шундай ташкил этилиши керакки, ҳаққоний бўлиш унинг манфаатига мос келиши зарур.

Инсоният бу муаммонинг ечими сифатида аудиторлик хизматини ўйлаб топди ва ана шундай хизмат кўрсатишни ўргатадиган аудит фани шаклланди. Тарихий манбаларга асосланган ҳолда, профессор П. И. Камышанов аудиторликни тахминан эрамиздан олдинги 200 йилларда шакллана бошлаганини эътироф этади. Марказлашган давлатчиликнинг барпо бўлиши ҳамда ривожланиши натижасида мамлакатни бошқариш учун ҳаққоний ҳисоб, назорат ва молия ишларига зарурият кучайган. У пайтларда квесторлар, яъни Рим Империяси даврида молия ва судлов ишларини олиб борувчи мансабдор шахслар жойлардаги ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилиб турганлар. Квесторларнинг ҳисоботлари Римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «Аудитор» лотинчада «auditing» айнан таржимаси «у эшитаяпти»,
«эшитувчи» деган тушунча ана шундан келиб чиққан1.
Демак, «Аудит» тушунчаси лотинчадан кириб келган бўлиб, ҳаққоний ҳисобот юритишни, бунинг учун ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилишни имтиҳон қилиш, уларни эшитиш орқали амалга оширилганини кўрсатади.
Европада XVII асрда акцияларнинг вужудга келиши, натижада акциядорлик компанияларининг ўз акциядорлари, кредиторлар, солиқ хизмати ходимлари ўртасида мунозарали масалаларнинг тезтез келиб чиқиши, уларни ҳал қилиб берувчи мутахассис, холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Бозор иқтисодиёти шароитида бу эҳтиёж янада ортиб, охироқибат ҳозирги даражадаги ташкилийҳуқуқий инфратузилмаларига эга бўлган аудит институтлари шаклланиб, фаолият юритишига олиб келди.
Аудит мамлакатимиздаги хўжалик фаолиятини назорат ва иқтисодий таҳлил қилишнинг нисбатан янги йўналишидир. Агар Ѓарб мамлакатларида аудит 150 йилдан буён маълум бўлса, Ўзбекистонда эса, мустақил фаолият соҳаси сифатида хўжалик


1 Камышанов П. И. Практическое пособие по аудиту. М.: Инфра-М, 1996, стр 7.
юритишда давлат монополиясидан воз кечиш ва бозор иқтисодига ўтиш натижасида шакллана бошлади.
Қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни, аудиторлик миллий андозалари ҳамда Молия вазирлигининг қатор қарорлари, йўриқномалари ишлаб чиқилди. Бу меъёрий ҳужжатларда халқаро аудит андозаларини чуқур ўрганиб, миллий иқтисодиётимизни хусусиятларини ҳисобга олинган.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғонасига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябрь 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 365сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» Қарор қабул қилди. Ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом»,
«Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молияхўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи поғонаси – аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини (АФМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) – бу барча аудиторлик ташкилотлари ўзларининг профессионал фаолиятлари жараёнида риоя қилишлари лозим бўлган ягона асосий тамойиллардир. Стандартлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий Стандартлари (АФМС) Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (International Standards of Auditing ISAs) негизида ишлаб чиқилади ва асосан аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидаларини белгилайди. Бу қоидалар молияхўжалик фаолиятининг барча субъектларида бир хил қўлланилади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аудиторлик стандартларига риоя қилиш аудит сифатини ва унинг натижалари ишончлилигини кафолатлайди.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Републикамизда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА), Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) нинг фаолияти катта аҳамиятга эга.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасида, аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш эканлиги, текшириш: мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилиши таъкидланган. Қонуннинг 10моддасида эса, мувофиқ фаолият турига кўра қайси иқтисодий субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши
кераклиги кўрсатилган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 11моддасига мувофиқ ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига, ўз олдига қўйган мақсадига кўра ўтказилади. Ундан ташқари, аудитни таваккалчиликка асосланган, тизимли йўналтирилган, молиявий ҳисобот аудити мавжуд.

  1. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятларига айлантирилган кўплаб собиқ давлат корхоналари махсус идоравий давлат назорат органлари томонидан текширилиши барҳам топди. Шунингдек, мулкчилик ва муносабатларнинг янги турлари ҳисоб объектларига айланди.

  2. Мулк эгалари, инвесторлар ва акциядорларнинг корхона молияхўжалик фаолиятининг аҳволи тўғрисидаги холис ахборотларни талаб қилишлари, шунингдек, бухгалтер ходимларнинг беқарорлиги, яъни ўзгариб (алмашланиб) туриши, улар малакасининг пастлиги ва бошқалар.

  3. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан меъёрий ҳужжатларнинг тезтез ўзгариб туриши ва янгиларининг қабул қилиниши ва ҳ. к. Бундай муаммолар билан тўқнашаётган корхоналарда малакали аудиторлик хизматларига эҳтиёж кучайиб, уларнинг раҳбарлари мустақил аудиторлик ташкилотларига ёрдам сўраб, мурожаат қилишади.

Мажбурий аудиторлик текшируви тўлиқ (комплекс) ўтказилади. Ташаббус тарзидаги, яъни ихтиёрий аудит эса тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шунингдек, ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 15моддасига мувофиқ аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан, улар ўртасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молияхўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ҳам ўтказилади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (тергов органлари, суд ва арбитраж суди) хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувидан ўтказишга топшириқ беришлари мумкин.
Аудиторлик ташкилотлари мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни, унинг 17моддасида ва N 90«Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари» номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти(АФМС)да кўрсатилганидек, исталган профессионал хизматларни кўрсатишлари мумкин.
Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2моддасида қуйидагича келтирилган: Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонуннинг 17моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади».1


1 Аудиторлик фаолияти тўғрисида қонун (Янги таҳрири). Халқ сўзи газетаси, 26 май, 2000
й.
Келтирилган профессионал хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
Аудит бошқа назорат турларидан ўзида тадбиркорлик фаолиятини мужассамлаштиргани ва мустақиллиги билан ажралиб туради. Бу унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир.
Ўзбекистондаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аудиторлик фаолиятини амалга ошириши қонун билан тақиқланган.




Аудиторлик фаолияти
















Аудиторлик текширувлар




Аудиторлик ташкилотларининг
профессионал хизматлари
















Мажбурий аудиторлик текшируви




Мажбурий аудиторлик текшируви
















Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви




бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш;
















Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари-нинг ташаббусига кўра ўтка-зиладиган аудиторлик текшируви




молиявий ҳисоботни тузиш;
















миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;













бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича Ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш;










хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
















аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа профессионал хизматлар








Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling