Кластер (ахборотларни ёйиш) методи кенг қамровли фикр юритиш, ўрганилаётган тушунча (категория, ҳодиса)лар, ғоялар ўртасида муҳим бўлган боғланишларни аниқлаш, кенг кўламли фикр юритиш малакасини шакллантиришга қаратилган метод, педагогик стратегия.
Концептуал (моҳияти, асосини ифодаловчи) жадвал, харита асосида фанни ўрганиш методи – ўқув материалларида кўргазмалилик орқали фикр юритиш, қиёслаш, таққослаш, таҳлил қилиш, баҳо беришга ўргатадиган метод.
Кузатиш бирор (педагогик ва бошқа) ҳодиса, жараён бўйича аниқ фактлар, далиллар, ахборот олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли.
Кўникма ўрганиш натижасида қўлга киритилган, бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятлари.
Лаборатория иши асбобускуналар ва бошқа техник мосламалардан фойдаланган ҳолда тажрибалар ўтказиш, бирор ҳодисани махсус жиҳозлар ёрдамида ўрганиш.
Лойиҳалаш методи – ўрганилиши лозим бўлган мавзу, муаммо, масалани аниқлаб, уни ечиш учун келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш, қўйилган мақсадни ва уни бажариш қандай натижага олиб келишини лойиҳада акс эттириш ҳамда уни амалга оширишни ўргатадиган метод.
Мавзуни ўрганишдан қўйилган мақсад – мавзуни ўрганиш туфайли эришиладиган натижани олдиндан фикран белгилаш.
Малака шахснинг ўзи эгаллаган билимлари асосида маълум бир фаолиятни янги шароитдаги янгиликлар билан бирга, самарали бажариш қобилияти.
Малака амалиёти – ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва уқув ҳосил қилиш, таълим дастурининг маълум якуни, қисмидаги мавзу бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган қисми
Масала ечиш методи – берилган рақамлар, далиллар, ҳужжатлар асосида ҳисобкитоб қилиш орқали номаълум натижани топиш, уни таҳлил қилиш ва хулоса чиқаришни ўргатадиган метод.
Масофадан (дистанцион) ўқитиш талабани мустақил билим олишга асосланган таълим жараёнини янгича ташкил этиш бўлиб, кўпинча ёки доимо ўқитувчидан вақт ва масофа жихатидан ажралган ҳолда, ўқув материалини хатлар, топшириқлар ёки аудиовизуал воситалар орқали мустақил ўрганишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |