Анъанавий дарс ўтиш дарснинг асосий мақсади кўпроқ тушунтиришга қаратилган, ўқитувчи билим берувчи, ўқувчиталаба билим олувчи ролини бажарувчи дарс ўтиш
Аттестация – мутахассисларнинг ишга лаёқатини, малакасини, билим даражаси ва хулқатворини аниқлаш ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон бериш.
Ахлоқ шахсни жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини белгилаб берувчи меъёрлар тизими, маънавий хулқ қоидалари, ижтимоий онг шаклларидан бири.
Ақлий ҳужум методи – қўйилган муаммо, масала, саволга нисбатан барча ўқувчиталабаларнинг ўз фикрини билдиришини таъминлаш асосида уларни дарсга фаол қатнашиш, ўз нуқтаи назаридан ёндашишга йўналтириш, билдирилган фикрларни саралашга ўргатувчи метод.
Баён қилиш ўқитувчи томонидан ўрганилаётган мавзу, материалнинг мазмунини изчил сўзлаб бериш методи.
«Биламан, Билмоқчиман, Билдим (Б/Б/Б)» методи китоб, илмий мақолаларни ўқишга, билмаганларини ўрганишга ҳаракат қилишга йўналтирадиган метод.
«Блицўйин» методи мантиқий мустақил фикрлашга, ҳаракатлар кетмакетлигини тўғри ташкил этишга ва баҳолашга ўргатувчи метод.
Вазифа қўйилган мақсадни амалга ошириш босқичларининг мазмуни.
Вербал оғзаки ифодалаш.
Давлат таълим стандартлари узлуксиз таълимнинг муайян босқичида тайёрланаётган кадрларнинг минимал даражада эга бўлиши лозим бўлган билим ва кўникмалар.
Дарс ўтишнинг самарали методи мавжуд турли туман методларни орасидан қабул қилинган мезонлар бўйича мавжуд шароитда энг юқори натижага эришиладиган методлар.
Дарсни саволлар асосида олиб бориш методи ўқув режаси бўйича саволжавоблар ёрдамида талабаларни ўқув жараёнига жалб этиш, уларда фикр–мулоҳаза юритиш, ўқиш, ўрганиш, ўз фикрини изоҳлашга иштиёқ уйғотадиган метод
Дельфа методи Ўқувчиталабаларни ижодий фикр юритиш, билдирилган фикрларни таққослаб, баҳо бериш кўникмаларини шакллантиришга ўргатадиган метод
Дидактика (юнонdidaklikos ўқитадиган, ўргатадиган) – педагогиканинг билим олиш, таълим ва тарбия назариясига оид таркибий қисми. Дидактика «нима?» ва «нима учун?» ўқитиш керак деган саволлар билан шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |