Дунёқараш шахснинг тафаккур тарзи ва йўналишини акс эттирувчи қарашлар, эътиқод ҳамда фикрўйлар тизими.
Жадаллаштирилган, чуқурлаштирилган маъруза таҳлилий фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш, ривожлантириш универсал асосларига таянган ҳолда тайёрланган маърузанинг мукаммаллаштирилган, чуқурлаштирилган вариантидир. Маъруза ўқишда қўлланиладиган метод ва воситалар узвий саволлар бўйича аввалдан лойиҳалаштирилиб, маъруза дарсининг технологик харитасида кўрсатилади.
Идрок маълумотларни ранглар, белгилар, ҳаракат, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳис қилиш орқали ахборотни яхлитликка олиб келиш.
Идрок этиш малакаси бошқа субъектнинг хусусиятларини: унинг мулоқоти ва мулоқотга ҳозирлигини аниқлаш учун зарур бўлган касбий педагогик малака.
Изоҳлаш, тушунтириш – тушунча, сўзнинг қисқача маъносини ифодалаш: оғзаки изоҳ, ёритилиши лозим бўлган турли материалларни изоҳлаш, исботлаш, таҳлил қилиш.
Инсерт методи – ўқувчиталабаларни ўқиётган китоблари, мақола ва турли ахборотларни тушуниб етишлари учун ўқиш жараёнида материалнинг (дарслик, ўқув қўлланма, илмий мақола, жадвал, схема кабилар ) ҳар бир сатр боши (ёки қисми)нинг мазмунини баҳолаш орқали, чиқарган хулосасига мувофиқ равишда варақнинг четки томонига (ҳошиясига) қалам билан белги қўйиб бориш орқали ўз муносабатини билдиришга ўргатувчи метод.
Интерактив дарс ўтиш методлари дарс жараёнида ўқувчи, талабалар ҳамда ўқитувчи орасида юқори даражада ҳамкорлик ўрнатиладиган дарс ўтиш методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |