Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet162/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Илмий муаммо – фанда тадқиқот орқали ҳал қилинадиган асосий зиддиятлар.
Иқтисодий парадокслар ва топишмоқлар танлови методи ўқувчи, талабаларни кенг қамровли ижтимоийиқтисодий муаммоларни аниқ ва изчил тасаввур килиш, фикр юритиш, иқтисодий концепцияларни тушуниш, реал ҳаётда қўллашни ўрганишларини шакллантиришга йўналтирилган метод.
Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси (услубияти) иқтисодийназарий таълим беришнинг қонуниятлари, фанни ўқитиш, ўрганишда қўлланиладиган турли методлар ва уларни дарс жараёнида қўллашни ўрганувчи фан.
Иқтисодий фаолият инсоннинг эҳтиёжини қондириш, яъни тирикчилик, ҳаёт кечиришини таъминлашнинг восита ва усуллари мажмуи.
Касбий билимдонлик педагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган назарий ва амалий тайёргарлик бирлиги.
Касбҳунар коллежи ўқувчиларнинг касбҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танлаган касблари бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган ўрта махсус, касбҳунар ўқув юрти.
Касбийпедагогик мулоқот педагог ва тарбияланувчининг ўзаро узлуксиз, доимий ҳамкорлик ижтимоийпсихологик алоқаси тизими бўлиб, унинг мазмуни ахборотлар айирбошлаш, тарбиявий таъсир ўтказиш, коммуникатив воситалар ёрдамида ўзаро муносабатларни ташкил этиш ҳисобланади.
Касбий тайёргарлик бўлажак мутахассиснинг психологик, жисмоний ҳамда илмийназарий ва амалий тайёргарлиги.
Кейс стади методи «сase study method» ўқувчиталабаларни қарор қабул қилишга ўргатишда муаммоли вазият ҳосил қилиб, уни ечишни ўрганиш методи.
Китоб устида мустақил ишлаш методи ўқув ахборотини ўқувчиталаба унинг ўзига хос суръатда ва қулай вақтда олишини таъминлашини ҳисобга олиб, китоб устида мустақил ишлашни ўргатиш асосида фанни ўрганишга қаратилган метод.
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи – гуруҳни маълум бир мезонлар асосида 36 ўқувчиталабадан иборат кичик гуруҳларга бўлиб, уларни ҳамкорликда ишлаш, билиш жараёнини пухталаштириш, бошқаларнинг фикрини эшитишга ўргатадиган, масъулият талабалар зиммасига юкланиб, улар фаоллигини оширишга қаратиладиган дарс ўтиш методи.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling