Тест методи кўзланган мақсадга кўра, савол қўйиб, унга бирбирига яқин бир неча, лекин тўғриси битта бўлган жавоблар мужассамланган топшириқ, машқни бажариш орқали фанни, мавзуни ўрганишга, ўқувчиталабалар билимини синашга қаратилган метод.
Тушунча атрофмуҳитдаги ҳодисалар, предметларнинг муҳим хусусиятларини, улар орасидаги алоқа ва муносабатларни билиш.
Фаолият – 1) онгли мақсадга кўра бошқариладиган кишининг ички(руҳий), ташқи(жисмоний) фаоллиги; 2) атрофмуҳитни кишилар тамонидан мақсадга мувофиқ қайта бунёд этиш.
ФСМУ методи ўқувчиталабаларни мустақил, эркин фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга, ўқув жараёнида эгаллаган билимларини баҳолашга, баҳслашиш маданиятини ва унга риоя қилишни ўргатадиган метод.
Шахсий фазилат шахс томонидан ўзининг ахлоқий, руҳий ва ишчанлик қобилиятининг ижтимоий аҳамиятини, жамиятдаги ўрнини англай олиш хусусияти.
Эссе ёзиш методи муаллифнинг индивидуал позициясини, дунёқарашини алоҳида ажратиб кўрсатиш орқали эркин ёзма баён қилишга йўналтирилган, талабаларни иқтисодий фикр юритиш ва уни ёзма равишда ифодалашга ўргатадиган ва уларнинг билимини баҳолашда қўлланиладиган метод.
Эътиқод шахс амал қиладиган билим, тамойил ва идеалларнинг ҳаққонийлигига қалбан ва асосли ишонч билан боғланган, унинг атрофмуҳитга ҳамда ўзининг хаттиҳаракатларига бўлган субъектив фаолияти.
Якунловчи давлат аттестацияси – бакалавр ёки магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда маълум талаб ва тартиблар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси, битирув малака иши ёки магистрлик диссертацияси ҳимояси) битирувчи томонидан таълим дастурининг бажарилиши сифатини баҳолаш.
Яхлитлик педагогик жараённинг синтезлашган сифати бўлиб, унинг олий даражадаги тараққиётини, ундаги субъектлар, объектлар фаолиятини бир бутунлигини таъминловчи жараён.
Яхлит педагогик жараён тарбия жараёнида таълим ва таълим жараёнида тарбия беришнинг ўзаро сингиб кетган, яхлит ҳолга келган жараёни.
Ўзлаштириш – 1) ўзига сингдириш, тушуниш, билиш; 2) муайян билим, кўникма, малакаларни эгаллашга қаратилган жараён; 3) ижтимоий тажриба натижалари билан шахсий тажриба натижаларини қўшилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |