Тадқиқот объекти зиддият ва муаммоли вазият туғдирувчи, билишга қаратилган илмий таҳлилга муҳтож объект.
Тадқиқот предмети бевосита ўрганилиши лозим бўлган ва амалий ёки назарий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этадиган объектнинг моҳияти, маълум бир томони, хусусияти.
Талқин қилиш бирор ҳодиса ёки нарсани изоҳлаш, тушунтириш.
Танқидий назар методи матннинг мазмунини тадқиқ қилиш, таққослаш, шахсий тажриба билан боғлаш ва ўз муносабатини билдиришни ўргатадиган метод.
Таълим 1) шахснинг жисмоний ва маънавий шаклланишининг ягона жараёни, ижтимоий эталонларнинг ижтимоий онг сифатида у ёки бу даражада қайд қилинган, тарихан шартланган идеал тимсолларга онгли йўналтирилган ижтимоийлашиш жараёни;
муайян билимларни эгаллаш ғоявийахлоқий, қадр, малака, кўникма, ахлоқ меъёрларига қаратилган жамият аъзоларининг таълим ва тарбияси вазифасини бажарадиган нисбий мустақил тизим.
Таълим дастури – ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ёки магистратура мутахассисликларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ кадрларнинг зарурий ва етарли даражада тайёргарлигини таъминловчи блокларга жамланган рўйхати.
Таълим мақсади – таълим беришдан(олишдан) кўзланган муддао.
Таълим мазмуни – ўқитиш жараёнида эгаллаш лозим бўлган билим, кўникма, малакалар маъноси, ҳажми ва характери.
Таълим сифатини назорат қилиш – ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини текшириш.
Тафаккур инсон ақлий фаолиятининг олий шакли, инсонларни ўраб олган дунёдаги ўзаро боғланган нарса ва ҳодисаларнинг билиш жараёни, муҳим ҳаётий жараёнларни ҳис қилиш ва муаммоларни ҳал қилиш, маълум бўлмаган воқеаҳодисаларни қидириш, келажакни кўра олиш. Тафаккур тушунча, ҳукм, хулоса шаклларида намоён бўлади.
Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методи – иқтисодий фикрлашни мувофиқ равишда билдирилган фикрларнинг энг мақбулини танлаш ва тавсиялар ишлаб чиқишни ўргатишга қаратилган метод.
Тест 1) стандарт шаклдаги топшириқлар бўлиб, ақлий тараққиёт, қобилият, билим ва малакани аниқлаш мақсадида ўтказиладиган синовдир; 2) аниқ социологик тадқиқотларда фойдаланадиган тарқатма материал, саволнома; 3) шахс руҳияти ва хулқининг аниқ миқдорий ва маълум сифат баҳоларини олдиндан берилган баъзи
стандарттест меъёрлари билан қиёсий ўрганишга мўлжалланган психологик тадқиқотларнинг стандартлаштирилган методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |