Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet79/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Одамлар танлайдилар. Ҳамма ким бўлиши, нима иш қилиши, қаерда яшашидан қатъий назар чекланганлик муаммосига дуч келади. Шунинг учун танлаш ва қарор қабул қилишга мажбур.




    1. Танлов харажатлар билан боғлиқ. Одамлар муқобил вариантлар орасидан энг юқори наф келтирадиган ёки энг кам харажат талаб қиладиган вариантларни танлашади.




    1. Рағбатлантириш(стимуллар)га қандай тарзда эътибор қилишлари, қандай муносабатда бўлишларини олдиндан айтиш мумкин. Стимуллар турлитуман, жумладан пул шаклида ёки жисмоний қониқиш тарзида ҳам бўлиши мумкин.




    1. Иқтисодий тизимлар яратилади. У ўз навбатида индивидуал танлов стимулларига таъсир кўрсатади. Ҳар доим бирон бир киши у ёки бу муқобил вариантни чекловчи, у ёки бу танловни афзал кўрар экан, ёки қўшимча муқобил вариантни ҳосил қилар экан, бошқалар учун стимул ўзгаради. Ҳар сафар қонун ёки тартиб ўзгарганда муқобил вариантлар чекланади ёки стимуллар ўзгаради.




    1. Ихтиёрий айирбошлашда қатнашганлар доимо ютишади. Ҳар сафар икки ва ундан ортиқ киши айирбошлашни амалга оширар экан, ҳар бир киши ўзи учун камроқ қадрланадиган ёки унчалик зарур бўлмаган нарсани қадрланадиган, зарур нарсага алмаштирадилар. Натижада айирбошлаш ҳар икки томон учун қўшимча қадрқиммат яратади. Шундай тарзда бутун иқтисодиётда ҳам айирбошлаш ҳар икки томон учун манфаатли бўлади




    1. Танлов келажакда намоён бўладиган маълум бир оқибатга олиб келади. Танлаш натижасида кўзланган мақсадга етиш мумкин. Лекин келажакда у қандай оқибатга олиб келади, буни баҳолаш қийин. Шунинг учун жуда кўп қарорлар таваккал бўлиб, уларда маълум даражада хатар мужассамланган. Шунинг учун ҳам танлаш риск қилишдир.

Талабалар бирон масалани, муаммони ўрганар эканлар, инсонларнинг ана шу иқтисодий фикрлаш тарзини ёддан чиқармасликлари лозим.
Бу метод дарс беришнинг бошқа методларидан:

  1. иқтисодий фикрлашнинг юқори босқичига асосланганлиги;

  2. талабаларнинг бор интеллектуал қобилиятларини ишга солиши;

  3. илмий изланишда талабаларни бевосита иштирок этишлари;

  4. маълумотлар, далиллар асосида ҳисобкитоб қилиб, хулоса чиқариш ва баҳолашга ўргатиши билан фарқланади.



2§. Дарсни тадқиқот методи асосида ташкил этиш

Дарс жараёнида ўқитувчи тадқиқот методини турлича қўллаши мумкин. Жадвал маълумотлари, график, диаграммалар ёрдамида тадқиқот методини қўллаш қулай.


Биз тадқиқот методини моделлаштирувчи, имитацион ўйин асосида, дарс ўтишни мулк муносабатлари мисолида кўриб чиқамиз.
Мулк муносабатлари мавзуси бўйича дарс ўтиш жараёнида тадқиқот методини қўллаш мулкчилик мазмунини тушунарли бўлишига ёрдам беради.

  1. Мақсад: мулкчилик, мулк муносабатларини, мулкка иқтисодий ва ҳуқуқий категория сифатида тушунтириб бериш.

  2. Мулк ҳуқуқини ресурсларни тақсимланишида қандай роль ўйнашини таҳлил қилиш.

  3. Ўйин ўтказиш учун материаллар, аудиторияда тахминан 2х2 метр бўш жой.

  4. 60 дона скрепка, гугурт чўпи ёки бошқа материал бўлиши мумкин;

  5. Рангли скотч.

  6. Мулк ҳуқуқи дастаси ва ундан келиб чиқиб мулк ҳуқуқининг аниқ сифатлари кўрсатилган тарқатма материал.



1Тарқатиладиган материал


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling