Иқтисодий фанларни ўқитиш
Савол. Асарда, Она заминимиз ниманинг асосий манбаи дейилади? Жавоб
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Савол. Асарда, Она заминимиз ниманинг асосий манбаи дейилади?
Жавоб. Она заминимизбойлигимизнинг, мустақиллигимизнинг ва гўзал келажакка ишончимизнинг асосий манбаидир. Савол. Мазкур асарда бизнинг пировард мақсадимиз тўғрисида нима дейилган? Жавоб. Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли ҳуқуқий демократик давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат. Савол. Барча ислоҳотларнинг асл мақсади нималарни вужудга келтиришдан иборат? Жавоб. Барча ислоҳотларнинг асл мақсади, биринчидан, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичмабосқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, миллий бойликнинг ортишини, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шартшароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш. Иккинчидан, кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум қилишга барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилишни таъминлаш. Учинчидан, корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурийбуйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдалниш. Тўртинчидан, иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш. Бешинчидан, кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунё қарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини беришларни вужудга келтиришдан иборат. Ҳар икки жамоа аъзолари жавоб бериб бўлгач, жавоблар баҳоланиб, командалар йиққан баллар эълон қилинади. 2топшириқ тест шаклида тайёрланган. Бунда ўқитувчи томонидан командалар учун мини тест тайёрланади. Ҳар бир тест саволига жавоб бериш учун 1 дақиқадан вақт ажратилади. Тўғри жавобнинг ҳар бирига 1 баллдан баҳо қўйилади. Тестнинг тўғри жавоблари ҳайъат аъзоларига берилади(мисолимизда улар ажратиб кўрсатилган). Тестларимиз қуйидагича бўлсин. 1команда учун тестларБиринчи босқичда... а) бешта ҳал қилувчи вазифани; б) учта ҳал қилувчи вазифани; в) иккита ҳал қилувчи вазифани;г) асосий вазифани; бирданига ҳал қилишга тўғри келди. Мулкчилик масаласини ҳал қилиш бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимини... а) умумлаштиради; б) бир бутун қилиб бирлаштиради; в) ташкил қилади; г) тамал тоши бўлиб хизмат қилади.Бозор муносабатларини шакллантиришни тегишли муҳитсизтовар, пул бозорларида ва меҳнат ресурслари бозорида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаши керак бўлган ... а) транспортсиз; б) бозор инфраструктурасисиз;в) банкларсиз; г) ахборот коммуникациясисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бутун аграр сиёсатнинг муҳим масаласинегизи: ... а) фермер хўжаликларини ташкил қилиш масаласидир; б) ерга мулкчилик масаласидир; в) қишлоқ хўжалигини техника, минерал ўғит билан таъминлаш масаласидир; г) аграр инфраструктурани ташкил этиш масаласидир. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида янги тизим учун: ... а) ишончли пойдевор яратиш вазифаси қўйилди ва ҳал қилинди;б) санъатни ривожлантириш вазифаси қўйилди; в) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаси қўйилди; г) транспорт коммуникациясини ривожлантириш вазифаси қўйилди. 2жамоа учун тестларПрезидентимиз «Доно халқимиз янги уй қурмай туриб, ... а) эскисини сотмаслик керак; б) эскисини бировга бермаслик керак; в) эскисини бузмаслик керак;г) эскисини бировга туҳфа қилмасликни ўргатади »,деб таъкидлайди. Энг чуқур таркибий ўзгаришлар ... а) иқтисодиётнинг таркибий тармоқлари ва айрим соҳаларини бошқариш тизимида юз берди.б) транспорт тармоқларида юз берди. в) қишлоқ хўжалиги тармоқларида юз берди. г) ёқилғи саноатида юз берди. И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” асари биринчи марта... а) 1992 йили; б) 1996 йили; в) 1995 йили;г) 1994 йили нашрдан чиққан. Ижтимоий ҳимоя ... а) барча табақаларни қамраб олиши керак. б) аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган бўлиши керак.в) аниқ мақсадли бўлиши керак. г) аҳолининг айрим табақаларига қаратилган бўлиши керак. Иқтисодий барқарорликка эришиш билан бирга аҳолини ижтимоий ҳимоя тадбирлари кўрилганлиги Республикада ... а) барқарор ижтимоийсиёсий вазиятни таъминлаш имконини берди.б) тинчликни таъминлаш имконини берди. в) аҳолининг даромадини таъминлади. г) аҳолини иш билан таъминлаш имконини берди. Жавоблар баҳоланади. Командалар йиққан баллар эълон қилинади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling