Савол. И. А. Каримов ўзининг мазкур асарида, доно халқимиз нимани ўргатади, деб таъкидлайди?
Жавоб. Доно халқимиз янги уй қурмай туриб, эскисини бузмасликни ўргатади.
Савол. “Ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бир қанча муҳим йўналишлар бўйича амалга оширилади,” деб ёзади И. А. Каримов. Шу йўналишлар нечта деб ўйлайсиз ва қисқача таъриф беринг.
Жавоб. Бу йўналишлар 5 та бўлиб, биринчи йўналиш – Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, иқтисодий мустақилликнинг ҳуқуқий негизларини яратиш, давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи қонунларни қабул қилиш. Иккинчи йўналиштизимдаги ўзгаришларга, сифат жиҳатдан янги иқтисодий муносабатларга ва, энг аввало, мулкчилик муносабатларига асос соладиган қонунлар мажмуини яратиш. Учинчи йўналишхўжалик юритишнинг ва институционал ўзгаришларнинг бозор шароитларига мос келадиган янги механизмини яратиш. Тўртинчи йўналишЎзбекистонни халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида таърифловчи ҳуқуқий нормаларни яратишдан иборат. Бешинчи йўналишинсоннинг ишончли конституцион ва юридик ҳуқуқларини, ижтимоий кафолатларни ва аҳолини ижтимоий қўллабқувватлашни таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқишдан иборат.
Савол. Бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб нима хизмат қилади?
Жавоб. Мулкчилик масаласини ҳал қилиш, бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади.
Савол. Бозор инфраструктурасини шакллантириш сари ташланган биринчи қадам нимадан иборат?
Жавоб. Бозор инфраструктурасини шакллантириш сари ташланган биринчи қадам маҳсулот етказиб беришга мажбурий давлат буюртмаси тизимининг, уни ишлаб чиқаришни фондлаштирилган ресурслар билан марказлашган тартибда таъминлашнинг тугатилишидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |