Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet71/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мўлжалга олиш

  • Моделлаштирувчи ўйин ўтказиладиган мавзу танлаш;

  • Мавзу мазмунини ўрганадиган ўйин танлаш ёки ишлаб чиқиш;

  • Моделлаштирувчи ўйинда намойиш этиладиган, ўрганиладиган тушунчаларни айтиш, эсга солиш, қайтариш;

  • Моделлаштирувчи ўйиннинг мақсадини тушунтириш.
  • Ўйинни ўтказишга тайёрланиш

    • Ролларни аниқлаш, ҳар бир ролни муваффақиятли бажариш учун зарур ашёларни тайёрлаш;

    • ўйинни ўтказиш қонунқоидасини белгилаш;

    • Ўйин ўтказишнинг аниқ тартибини белгилаш, қандай ўтказиш ҳақида аниқ кўрсатма бериш;

    • зарур бўлганда қисқача синов раундини ўтказиш.
    1. Ўйинни ўтказиш

    • моделлаштирувчи ўйинни ўтказиш;

    • ўзаро мулоқотни, алоқани таъминлаш;

    • нотўғри тушуниш туфайли йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш;

    • ўйинни давом эттириш.
    1. Муҳокама қилиш.

    • Ўйинда юз берган ҳодисалар жараёнига якун ясаш;

    • Юз берган қийинчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўлларини муҳокама қилиш;

    • Жараённи таҳлил қилиш;

    • Ўйинни реал ҳаёт билан таққослаш;

    • Ўтилаётган асосий иқтисодий тушунчалар билан боғлаш.

    Навбатдаги параграфда дарсда бу методни қўллаш орқали талаб ва таклиф категорияси ва қонунини ўрганишда қандай фойдаланишни кўриб чиқамиз.


    3§. Ўйинни танлаш ва тайёрлаш, ўтказиш. Ўйин натижасини муҳокама қилиш (

    «Картошка бозори» амалий ўйини мисолида)

    Бозор иқтисодиётининг энг муҳим иқтисодий институти бозорнинг ўзи. Бозор ресурсларни шундай тақсимлайдики, бунда қайси индивидуал харидор уни энг юқори баҳолаган, яъни энг зарур деб ҳисоблаган бўлса сотиб олади. Бозорда бир қанча харидор турлитуман товар ва хизматларни сотиб олишга тайёр. Бу амалий машғулотда аниқ бир бозорда баҳо қандай шаклланишини кўриб чиқамиз. Сўнгра нима сабабдан вақт ўтиши билан баҳолар ўзгаради? Қандай қилиб турли бозорлар бирбирига мувофиқлашади ва биргаликда бозор тизимини ташкил қилади ўрганамиз. Бозорларнинг ялпи тизими жамият доимо тўқнаш келадиган асосий иқтисодий саволлар: қандай товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш зарур, уларни қандай ишлаб чиқариш керак? Улар кимлар учун ишлаб чиқарилади? Иқтисодий тизим, ишлаб чиқарувчилар ўзгаришларга тезда мослаша оладими? Ҳаммасига жавобни бозор беради!


    Бозор иқтисодиётида бозорнинг қанчалик муҳимлигига қарамай, кўпчилик унинг қандай ишлашини тушунмайди.
    Дарсда ўрганиладиган категориялар:
    Таклиф Талаб
    Баҳо, мувозанат баҳоси Бозор
    Дарснинг мақсади:

    Қандай тарзда таклиф ва талаб асосида баҳо шаклланади, ўз навбатида, товар баҳоси талаб ва таклиф миқдорига қандай таъсир қилади.
    Улар ўртасидаги функционал боғланишни ўрганиш. Дарсни талабаларга мукаммал рақобат шароитидаги бозорда эркин олдисотди юз бериши, лекин ҳамма товарлар учун ҳам бундай бозор хос эмаслигини уқтириб ўтишдан бошлаймиз.
    Талабалар амалий ўйинда иштирок этиб, баҳонинг қандай шаклланишини ўзлари иштирок этганлари ҳолда чуқур тушуниб оладилар.
    Ўйин ўтказиш жараёнида аудитория «бозор» бўлади. Гуруҳ талабалари иккига бўлинади: талабаларнинг ярми харидор, қолган ярми сотувчи бўлади. Ўйин ўтказиш учун
    32 та харидор ва сотувчи карточкаси тайёрланади. Карточкалар яхшиси икки рангда бўлгани маъқул.



    Харидорлар карточкаси

    Сотувчилар карточкаси

    харид нархи, сўм

    карточка сони

    сотиш нархи, сўм

    карточка сони

    105

    2

    105

    4

    115

    2

    115

    6

    125

    2

    125

    6

    135

    2

    135

    4

    145

    4

    145

    4

    155

    4

    155

    2

    165

    4

    165

    2

    175

    4

    175

    2

    185

    4

    185

    2

    195

    4






    Тарқатиладиган материал Харидорларнинг карточкаси




    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак. Агар 1 кг картошканинг нархи 105 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1050 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак. Агар 1 кг картошканинг нархи 115 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1150 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак. Агар 1 кг картошканинг нархи 125 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1250 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 135 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1350 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 145 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1450 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 155 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1550 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 165 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1650 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 175 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1750 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.

    Сиз иложи борича арзонроқ нархда 10 кг картошка сотиб олишингиз керак.
    Агар 1 кг картошканинг нархи 185 сўмдан ортса ёки умумий суммаси 1850 сўмдан ортиб кетса, зарар кўрасиз.




    Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   170




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling