Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet68/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Шахсий масъулиятни ҳис қилиш. Ўзаро ижодий ҳамкорликнинг ўзи кичик гурухларга бўлиниб, дарс ўтишнинг муҳим натижаси ҳисобланади. Лекин ҳар бир гуруҳ аъзосининг янги билимни ўзлаштиришини таъминлаш учун берилган материал ёки саволни ўрганишда ҳар бирининг жавобгарлигини англашига эришиши зарур. Ҳар бир талабанинг шахсий жавобгарликни ҳис қилиши қай даражада эканлигини назорат иши ёки таваккалига танланган гуруҳнинг аъзоларидан бири жавобига қараб текшириш, аниқлаш мумкин.

  • Талабалар ўртасида мулоқот, кичик гуруҳда ишлай билиш маҳорати. Гуруҳда самарали ишлаш учун талабалар ўртасида бирбирига таъсир кўрсатишни ривожлантириш зарур. Бунга масалан, мулоқот, ишонч билдириш, сардорлик қилиш, қарор қабул қилиш ва низоли вазиятни бартараф қилиш кабиларни кўрсатиш мумкин.

  • Гуруҳ бўлиб ахборотларни ишлаш. Гуруҳ аъзолари биргаликда ахборотни ишлайдилар ва материални таҳлил қилиб, ўз фикрларини ўртоқлашадилар. Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтиш услубининг асосий жиҳатлари қуйидагилар:

      • ижодий ҳамкорлик ва бевосита бирбирига таъсир кўрсатиш;

      • масъулият ҳис қилиш;

      • мулоқот, кичик гуруҳларда ишлай билиш маҳорати;

      • гуруҳ бўлиб ахборотларни ишлаш.



    Кичик гуруҳларга бўлиниб, дарс ўтишнинг афзалликлари:

    • Муаммони, мавзуни, саволларни муҳокама қилишда талабаларнинг мустақиллиги.

    • Мустақил олинган натижа яхши ўзлаштирилади ва узоқ вақт ёдда қолади.

    • Мавзу бўйича талабалар жадал ишлашади.

    • Ҳамкорликда ишлаш имконияти мавжудлиги.

    • Ўқитувчи ягона ахборотчи, муҳаррир, имтиҳон қилувчи сифатида асосий ўринда турмайди.

    • Талабаларда ўртоқларига нисбатан ўз билимини баҳолаш ва билмаганларини ўрганишга интилиш кучаяди.

    • Талабаларда муаммони, вазиятни таҳлил қилиш қобилияти ўсади.

    • Талабаларнинг хаттиҳаракатини аниқ мақсадга қаратилиши ортади.

    • Талабалар ўртасида ҳамкорлик, бирбирига нисбатан ижобий муносабатлар шаклланади.

    • Кичик гуруҳларда бажарилган ишлар талабалар томонидан муҳокама қилиниб, баҳоланади.


    Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб, дарс ўтишнинг ўзига хос камчиликлари ҳам мавжуд.


    Биринчидан, муаммо билимни рағбатлантириш билан боғлиқ. Билими кучли талабалар юқори баҳо ола билмасликлари, билими кучсиз талабалар материални ўзлаштирмаганлари сабабли бутун гуруҳ паст балл тўплаши мумкин.
    Иккинчидан, ўқитувчининг дарс ўтишдаги, ҳатто мураккаб масалаларни муҳокама қилишда ҳам роли минимал.
    Учинчидан, талабалар бирбирига билмаганини ўргатади. Лекин янги тушунча, янги ўқув материали берилганда фаннинг мазмунини чуқур ва яхши тушунадиган ўқитувчи бўлиши керак.
    Тўртинчидан, жуда кўп ўқитувчилар кичик гуруҳга бўлиб дарс ўтишни оддий гуруҳ бўйича ишлаш тарзида кўришади. Лекин назарий жиҳатдан ўқув материалини ўзлаштириш учун бу етарли эмас. Натижада бу услубнинг имконияти тўла ишга солинмай қолади.
    Бешинчидан, кичик гуруҳга бўлиб дарс ўтиш, дарс жараёнида муаммо туғдириши мумкин. Сабаби, қўйилган масалани кичик гуруҳда муҳокама қилиш учун қўшимча аудитория талаб қилинади. Шунинг учун кичик гуруҳларга берилган топшириқни дарсдан ташқари пайтда муҳокама қилиб, семинар дарсида маърузачиларни тинглаш мумкин.
    Аудиторияда кичик гуруҳларга бўлиниб, биргаликда масала, машқ ечиш мумкин. Бунда талабалар берилган топшириқни маъносига тушунишдими ёки йўқми текшириш, уни бажаришга аниқ вақт белгилаш, талабалар ўртасида мулоқот ташкил этиш керак.



    Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   170




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling