Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet66/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Услубни қўллаш натижасида талабалар томонидан: биргаликда ишлаш шаклланади;
нутқ сўзлаш ва ўз фикрини асослаб беришга, ҳимояланишга ўрганади; мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечишга иштиёқ шаклланади; ўрганишга, ишлашга кўникма ҳосил бўлади.
Кичик гуруҳларга бўлиб ўтилган дарсда ўқитувчи ягона ахборот берувчи, тақриз қилувчи, баҳоловчи шахс сифатида марказда турмайди. У мавзуни ўргатувчидан дарсни тайёрловчи ва ташкил этувчига айланади.
Кичик гуруҳларда берилган топшириқ бўйича мавзуни интенсив ўрганишга тўғри келади. Қўшимча адабиётлар билан ишлаш, уларни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилиш натижасида олинган билимни узоқ муддат ёдда қолишига эришилади.
Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ.
Кичик гуруҳларда ишлаш фақат қўйилган топшириқни эмас, балки унинг натижасини муҳокама қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунда доскадан, техник воситалардан фойдаланиш мумкин.
Кичик гуруҳда ишлашнинг аҳамиятли жиҳати кичик гуруҳ, охироқибат умуман бутун гуруҳнинг ишини унумли бўлишини таъминлашдир. Бунинг учун ўқитувчи аввалдан ҳамма дарс жараёнини режалаштириши керак.
  1. Тайёргарлик кўриш:

  • мақсад қўйиш:

  • материал танлаш;

  • кичик гуруҳларга топшириқни тушунтириш;

  • зарур материаллар билан таъминлаш;

  • қўйилаётган топшириқни, масалани ўқитувчининг ўзи ечиши зарурлиги.
  1. Ахборот билан таъминлаш:

кичик гуруҳлар қандай топшириқ оладилар, уни бажаришга қанча вақт ажратилади; қандай қоидаларга риоя қилиш керак кабилар эълон қилинади.
  1. Топшириқ устида ишлаш:

кичик гуруҳ топшириқни олгач, вазифаларни бўлишиб олиши мумкин; кичик гуруҳлар ўзининг топшириғини бажаради.
кичик гуруҳ ўз иш натижасини гапириб беришга, қилган ишини кўрсатишга тайёрланади.
кичик гуруҳ ўз иш натижасини бошқа кичик гуруҳлар иш натижаси билан таққослайди.
  1. Кичик гуруҳлар иш натижасини муҳокама қилиш:

  • кичик гуруҳлар қўйилган масалани биргаликда муҳокама қилиш учун йиғилади;

  • кичик гуруҳдан битта талаба (докладчи) эришган натижани қисқача доклад қилади;

  • иш натижаси муҳокама қилинади;

  • билдирган фикрлар бўйича умумий хулосага келинади;

  • талабаларга умумий натижа эълон қилинади.
Ўқитувчининг роли:

  • қарор қабул қилади;

  • дарсни ташкил қилади ва бошлайди.

  • назорат қилади ва зарур бўлганда, аралашади.

  • таҳлил қилади ва баҳолайди.



Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling