Иқтисодий фанларни ўқитиш


Ҳар бир жавобга мувофиқ равишда баҳо бериш керак


Download 3.37 Mb.
bet63/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ҳар бир жавобга мувофиқ равишда баҳо бериш керак. Жавоб берган ҳам, бошқа талабалар ҳам жавобнинг тўғри ёки нотўғрилигини билиши керак. Тўғри жавобни айрим пайтда қайтариш зарур бўлади, айрим пайтда сўзмасўз қайтариш ортиқча.

  • Тўғри жавобни эътироф этиш. Жавоб тўғрилиги эътироф этилар экан, доимо бир хилда «тўғри», «жуда яхши» деган сўзларни такрорламасликка ҳаракат қилиш керак.

  • Жавоб йўқ. Талаба саволга жавоб бера олмаса, бошқа савол бериб кўриш керак. Ўқитувчи бундай пайтда сабртоқатли бўлиши керак. Агарда кейинги саволга ҳам жавоб бўлмаса, бошқа талабага мурожаат қилиш керак.

  • Жавоб етарли эмас. Талаба берган жавоб етарлича тўғри бўлмаса, жавобнинг тўғри қисмини ҳисобга олган ҳолда эсга солувчи, йўлловчи саволлар бериш керак.

  • Берилган жавоб нотўғри. Нотўғри берилган жавобни ойдинлаштириш, уни бошқачароқ тарзда қўйиш ёки аудиторияга ҳамма шунақа фикрдами? Келинглар, бир ўйлаб кўрайлик дея мурожаат қилиш мумкин.

  • Жавоб мужмал бўлиши мумкин. Қўйилган саволга ноаниқ жавоб бўлса, ўқитувчи дарҳол «савол бошқа эди» ёки «мен бошқа нарсани назарда тутган эдим» демай, кейинги саволни бергани маъқул.

  • Ноаниқ тушуниб бўлмайдиган жавоб. Унда ўқитувчи талабадан яна қайта ўз фикрини қайтаришни сўраши керак. Ҳамма жавобни тушунмади, яна такрорланг, деб мурожаат қилиш керак.

    Тўғри жавобни алоҳида ажратиб кўрсатиш. Агар суҳбат чоғида бир неча фикр
    билдирилган, турлича жавоблар берилган бўлса, тўғри жавобни албатта ажратиб кўрсатиш, иложи борича дафтарга ёзиб қўйиш ёки тарқатиладиган материалда бўлиши керак.


    Асосий таянч тушунча ва атамалар:

    Саволжавоб (блицсўров), ахборот характеридаги саволлар, тасдиқловчимустаҳкамловчи саволлар, фараз қилиш, таҳлил қилишга ундовчи саволлар, сўзсиз савол, суҳбат, методнинг афзалликлари, методнинг камчиликлари




    Такрорлаш ва мунозара учун саволлар:




    1. Дарс ўтишда аудитория олдига савол қўйишнинг қандай аҳамияти бор? Саволжавоб энг кўҳна, кенг тарқалган ва ҳеч эскирмайдиган метод деб айта оламизми?

    2. Нима сабабдан ҳар қандай билиш фаолиятининг асосида савол ётади, деймиз?

    3. Дарс ўтиш жараёнида парта, столстуллар жойлашувининг қандай аҳамияти бор?

    4. Саволларни қандай гуруҳларга бўлиш мумкин?

    5. Савол бериш ва унга жавобни баҳолашда ўқитувчи қандай қоидаларга риоя қилиши лозим?

    6. Суҳбат методи қандай метод ҳисобланади? Сизнингча, нима сабабдан бу методдан ўқитувчилар дарс жараёнида кенг фойдаланадилар?
    VIII боб. ГУРУҲЛАРНИ ЖУФТЛИК ЁКИ КИЧИК ГУРУҲЛАРГА БЎЛИБ ДАРС ЎТИШ




    Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   170




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling