Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet61/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Меъёрий маҳсулот қўшимча бир бирлик ҳар қандай ўзгарувчи омил эвазига яратилган умумий маҳсулот (ТР) ҳажмини ўзгариши.

  • Айирбошлаш маълум миқдордаги неъматларни бир субъектдан(кишидан) бошқа субъект(киши) ихтиёрига ўтиш жараёни.

  • Тақсимот хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ресурсларни, ишлаб чиқариш омилларининг эгалари ўртасида эса яратилган маҳсулотни тақсимланиши.

  • Ўртача маҳсулот ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот(ТР)нинг ўзгарувчи ишлаб чиқариш омилларига нисбати. Масалан, АР=ТР/ L.

  • Меъёрий унумдорлик(даромад)ни пасайиш қонуни бир омилнинг ўзгариши ва қолганларининг ўзгармагани ҳолда маълум чегарадан сўнг ҳар бир қўшимча сарфланган омил аввалгисига нисбатан камроқ унум (даромад) олиб келишини ифодалайди.

  • Мулк қабул қилинган тартиб асосида ўзлаштириладиган чекланган неъматлар.

  • Мулк иқтисодий категория мулкка нисбатан, уни ўзлаштириш, хўжалик юритиш учун ишлатиш жараёнида кишилар ўртасида юз берадиган муносабатлар.

  • Мулк ҳуқуқий категория кишиларнинг нарсага (мулкка) нисбатан муносабатларини акс эттирувчи қонун ва ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат томонидан белгиланган тартибқоидалар.

  • Ўзлаштириш мулкчиликнинг мазмунини ифодалаб, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш яхлитлиги.

  • Мулкка эгалик қилиш мулкдорлик ҳуқуқининг мулк эгаси қўлида сақланиб туриши, яратилган маҳсулотни ўзлаштиришнинг ижтимоий шакли.

  • Мулкдан фойдаланиш мулкни ишлатиб, кўзланган мақсадга, натижага эришиш: даромад топиш ёки шахсий эҳтиёжни қондириш.

  • Тасарруф этиш – мулк, бойликнинг тақдирини мустақил ҳал этиш, яъни ундан келажакда қандай мақсадда фойдаланиш, ишлатишни белгилаш.

  • Мулк ҳуқуқи кишилар ўртасида неъматлар ва улардан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган муносабатларни жамият томонидан қабул қилинган қоидалари (қонунлар, анъаналар, урфодатлар, маъмурий фармойишлар).


  • Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   170




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling