Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
«Занжир» ўйини Мавзуни такрорлашга, хотирани мустаҳкам
лашга ёрдам берадиган саволжавобга асосланган яна бир ўйин усули «Занжир» деб номланади. Бу ўйин амалий дарсларда қўлланади. Мазкур ўйинда савол яширин, яъни очиқ савол берилмайди, ўқувчиталаба ўзига ўзи хаёлан савол беради. Бу усулни бирон боб, бўлим ёки бир неча мавзуни ўтиб бўлгач, қўллаган маъқул. Сабаби, талабалар зарур иқтисодий категория, тушунча ва терминлар билан таниш бўлишади. Ўйинни ўйнаш тарзи билан ўқувчи талабалар таниш. Чунки улар болалар боғчасиданоқ, аввалги сўзнинг охирги ҳарфи билан бошланган янги сўзни топишни билишади. Бу ҳолда фақат иқтисодий фикрни ифодаловчи сўзлардан фойдаланилади. Лекин сўзлар мазмунини ўрганилаётган бўлим ёки иккиуч мавзу миқёсида чегаралаш бирмунча мураккаблик туғдиради. Бунинг учун тегишли мавзуни пухта ўрганишни талаб қилади. Кимнинг навбати келганда сўз тополмаса ўйиндан чиқади. Ким ўз вақтида ўйин қоидаси бўйича мавзуга, фаннинг шу бўлимига тегишли тушунчани тўғри айтмаса ҳам ўйиндан чиқади. Охирида қолган талабага энг юқори балл, бошқаларга олган ўринларига кўра балл белгиланади. Ўйин қуйидаги тарзда акс этиши мумкин: Иқтисодий қонун – нарх – харажат – талаб – бизнес – суғурта – акция – ялпи ички маҳсулот – тадбиркор – рента – амортизация – ялпи талаб – бозор – рақобат – таклиф – фойда – акционерлик капитали – инвестиция – ялпи таклиф – фрикцион ишсизлик – капитал – ликвидлик – кризис – соф монополия – ялпи миллий маҳсулот – тақчиллик – кредит – товар – реал даромад – дивиденд – таклиф эгри чизиғи – ишчи кучи – истеъмол – ва ҳоказо… Ўқувчиталабалар фанни мукаммал ўзлаштиришларида хотирани мустаҳкамлаш муҳим рол ўйнайди. Хотирани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ва фикр юритишга ундайдиган машғулотлардан бири «Заиф бўғин» ўйинидир. «Заиф бўғин» ўйини Бунинг учун ўқитувчи дарснинг мақса дига кўра, мавзу ёки боб, маълум бўлим бўйича категориялар ва тушунчалар маъносини ёзиб келади. Талабаларга ўйиннинг қандай ўтишини тушунтиради. Ўқитувчи тушунча, категориянинг мазмунини айтади, талабалар унинг номини айтиши керак. Охирида 2 талаба қолгунча ўйин босқичмабосқич, айланиб давом этади. Ким нотўғри айтса, ўйиндан чиқади. Ёки ўйинни аксинча тарзда ҳам ташкил қилиш мумкин. Яъни, ўқитувчи категория, тушунча, терминни айтади. Талабалар эса унинг мазмунини айтиб беришлари лозим бўлади. Ўйинда аввал осонроқ тушунчалар, борган сари мураккаб тушунчалар айтилиши мумкин. Бу ўйинни қўллаш учун дарсга ўқитувчи ҳам талабалар ҳам пухта тайёрланиб келишлари керак. Бўлмаса дарс кутилган натижани бермайди. Ўқитувчи саволларни изоҳли луғат тарзида қуйидагича тайёрлагани маъқул. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling