Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet55/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Қарор қабул қилишнинг қадамбақадам модели



  1. Муаммони аниқлаш. Энг аввало, муаммо (эришиш лозим бўлган натижа)ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайсиси асосий ҳисобланади, аниқлаш зарур.




  1. Муқобил вариантларни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг хоҳиши ва бошқалар.

  2. Мезонларни белгилаш. (ҳар бир вариантни баҳолашнинг мезонларини аниқлайдиган стандартларни белгилаш.) Масалан: ҳаммага тенг шанс, нафлилик, энг юқори нарх, мукофот, қадрқиммат, омад ва ҳоказо.




  1. Муқобил вариантларни баҳолаш (ҳар бир мезон ҳар бир муқобил вариант учун қўлланади).




  1. Қарор қабул қилиш (турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улардан энг мақбули танланади).

Илова 6(5.2.)


Қарор қабул қилиш сеткаси (намуна)


Муқобил вариантлар



М е з о н л а р

Ҳаммага
тенг имконият

Энг
юқори нарх

Қадрқим мат,
наф

Мулк
эгасининг танлови

Омад

Мукофот

Бошлиқ (ўқитувчи)нинг қарорига кўра
















+


Лотерея ўтказиш

+










+




Аукцион




+

+










Конкурс

+




+







+

Мулк эгасининг
ҳоҳишига кўра










+









Қарор қабул қилиш сеткаси




Муқобил вариантлар



Мезонлар


























































Илова 7 (7.1.)
Аҳолининг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминланиш даражаси динамикаси

Йиллар

Аҳолининг таъминланганлиги

1 яшовчи ҳисобига тураржой билан таъминланганлик
, кв. м.

10 минг киши ҳисобига касалхонадаги жойлар

10 минг киши ҳисобига амбулаторияпол иклиника
муассасалари

Марказлаш тирилган сув таъминоти
%

Табиий газ %

1991

12,2

123,0

133,7

80,0

46,2

1995

13,0

83,7

137,6

71,5

59,4

2000

13,7

55,9

158,2

81,0

73,9

2001

13,9

55,8

160,4

81,0

76,5

2002

14,2

57,8

163,1

81,4

77,4

2003

14,4

57,3

164,9

82,2

78,2

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси


Жадвални кейинги йил маълумотлари билан тўлдиринг. Улар асосида қандай хулосалар чиқариш мумкин?
Асосий таянч тушунча ва атамалар.

Семинар, семинар турлари, семинар функциялари, қисқа муддатли ёдда сақлаш, узоқ муддатли ёдда сақлаш, такрорлаш, семинар дарсига тайёргарлик, семинар дарси технологик харитаси.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар

  1. Семинар дарси талабаларнинг билим олишида қандай ўрин тутади?

  2. Семинар дарси қандай функцияларни бажаради?

  3. Нима сабабдан олинган билимни вақтивақти билан такрорлаб туриш лозим?

  4. Семинар дарси муваффақиятли ўтиши учун, сизнингча, нима қилиш керак?

  5. Семинар дарси ўтсангиз, қандай мақсадларни кўзлаган бўлар эдингиз?

  6. Семинар дарсини технологик ёндашув нуқтаи назаридан лойиҳасини ишлаб чиқа оласизми?

  7. Сизнингча, семинар дарсининг қанлай афзалликлари бор?
VII боб. ДАРСЛАРНИ САВОЛЛАР ВА СУҲБАТ АСОСИДА ОЛИБ БОРИШ



1§. Талабаларга мақсадга йўналтирилган саволлар асосида дарс ўтишнинг тутган ўрни

Дарс ўтишда энг кўп қўлланиладиган методлардан бири дарсни талабалар диққати, фикрини жамловчи, қўйилган мақсадни амалга оширишга қаратилган саволлар асосида олиб боришдир.


Иқтиcодий фанлар бўйича семинар дарсларида атрофлича суҳбат ёки аниқ мақсадга йўналтирилган саволжавоб асосида дарс ўтиш кенг қўлланилади.
Таҳлилий фикрлаш савол қўйишдан бошланади, муаммо саволлар орқали ечилади. Шунинг учун дарс жараёнида савол орқали талабаларда ўз фикрини асослаш кўникмасини ҳосил қилиш катта аҳамиятга эга.
Ўқув режаси бўйича саволжавоблар ёрдамида талабалар ўқув жараёнига жалб этилади. Шу йўл билан талабаларда фикр–мулоҳаза юритиш, ўз фикрини изоҳлашга иштиёқ уйғотилади. Чунки, талабалар бир томондан саволларга жавоб беришади, иккинчи томондан эса, ўзлари савол бериш имкониятига эга бўладилар.
Таълим бериш ва ўқитиш, ўқитувчи билан талабалар ўртасидаги суҳбат тарзида ҳам кечади. Саволни тўғри беришнинг ўзи фикрлай билишдан далолат беради. Шунинг учун дарсда фақатгина ўқитувчи эмас, балки талабалар ҳам бирбирларига савол билан мурожаат қилишлари, айниқса, кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтганда ўзаро фикрлашиш муҳим аҳамият касб этади. Агар талаба савол беришни ўрганмаса, ўзининг билими саёзлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Биз савол тузиб, унда ўз фикримизни ифодалашимиз туфайли бошқаларни ҳам ўйлашга, ўрганишга ундаймиз.
Ўқитувчининг саволи талабаларни фанни ўрганишда бошқариш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айнан саволлар, уларнинг моҳияти ва вазиятга кўра қўллаш, талабаларни таҳлилий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириши мумкин.
Бундай метод асосида дарс ўтганда талабалар сони 2530 нафардан ошмагани маъқул. Талабалар иложи борича бирбирига нисбатан юзмаюз ўтиргани маъқул. Энг мақбул ҳолат «П» шаклида жойлаштиришдир, лекин ҳамма вақт ҳам бундай шаклда дарс ўтказиб бўлмайди. Сабаби, аудиторияда бунга имконият йўқ. Кўпгина илғор педагогларнинг фикрича, столларни «арча» шаклида жойлаштирган маъқул. Яъни, ҳар бир талаба ўқитувчига нисбатан ярим бурилишда жойлашади. Саволжавоб, давра суҳбати тарзида
дарс ўтилганда столларни ярим доира шаклида жойлаштириш мумкин.
Талабаларни жойлаштириш:

амм
а вақт ҳам аудитория талабга жавоб берадиган даражада бўлмаслиги мумкин. У ҳолда имкониятга, талабалар жойлашишини дарс ўтишда қўлланиладиган методга кўра, таъминлашга ҳаракат қилинади.


Ўқитувчи талабаларда шундай қизиқиш уйғотиши керакки, унинг раҳбарлигида ўқув материали бутун гуруҳ томонидан биргаликда ўрганилиши, муҳокама қилиниши, ишлаб чиқилиши керак.
Дарс муваффақиятли ўтиши учун ўқитувчи томонидан аудиторияда ижобий атмосфера яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир талаба ўз фикрини, туғилган саволларни бемалол айта олиши ҳамда дарсда қўйилган мақсадга эришиш учун фаол қатнашиши керак.
Ўқитувчи эса саволлар ёрдамида бутун гуруҳга бир хилда таъсир қилишга, қўйилган саволларга, муаммоларга ҳеч бўлмаганда қониқарли жавоб олишга ҳаракат қилиши керак.
Ўқув режаси бўйича хилмахил саволлар орқали талабалар билан атрофлича суҳбат ўтказиш ўқитувчидан чуқур, махсус билим, охирги янгиликлар, ўзгаришлардан хабардор бўлишни талаб қилади. Чунки ўқитувчи талабанинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр бўлиши керак. Ўқитувчи дарс жараёнида нафақат талаба билан ҳамкорликка тайёр туриши, балки ҳамкорлик қилиши керак. Шундагина дарс беришдан қўйилган мақсадга изчиллик билан эришилади.
Мақсад эса қуйидагилар:

  1. Белгиланган вақт давомида ўқув материалларини ўрганиш ва хотирада сақлаб қолиш.

  2. Босқичмабосқич мантиқий фикр юритишга ўрганиш.

  3. Ўқишдаги оралиқ мақсадларга эришиш (масалан, ўртоғининг фикрини таҳлил қилиб, танқидий ўрганиш).



2§. Саволлар ва уларни дарс жараёнида тўғри қўя билишнинг зарурати

Маълумки, саволларсиз дарс ўтиб бўлмайди. Саволлар асосида дарс ўтиш бу энг кўҳна ва шу билан бирга ҳеч қачон эскирмайдиган методдир. Таълим жараёнини қандай методлар асосида ташкил қилишимиздан қатъий назар, албатта саволлардан фойдаланамиз.


Аниқ йўналтирилган саволлар асосидаги суҳбат ўқитувчининг кўрсатмалари бўйича олиб борилади. Суҳбатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан саволларни тўғри қўйишга боғлиқ. Илгариги мавзуда кўриб ўтилган саволлар алоҳида ёки тизим шаклида қўйилиши мумкин. Саволлар оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин.
Саволлар қўйилиши тарзи, мазмуни, мақсади ва бошқа жиҳатлари билан фарқланади. Уларни шартли равишда қуйидагича тавсифлаш мумкин.


  1. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling