Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet56/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ахборот характеридаги саволлар. Қўйилган муаммо бўйича далилларни, саналарни аниқлашга қаратилади. Бу гуруҳга кирадиган саволлар икки хил бўлади: улар очиқ ва ёпиқ саволлардир. Очиқ саволлар турли сўроқ гаплар орқали ифодаланиб, турлитуман жавоб берилиши кўзда тутилади. Масалан: Сиз даромадларга белгиланган прогрессив солиқ ставкаларига қандай қарайсиз? Ёпиқ саволларбу саволларга жавоб «ҳа»,

«йўқ», «эҳтимол тўғри» тарзида олиниши мумкин бўлган саволлар бўлиб, одатда улар феълга «ми» қўшимчаси қўшилиб ҳосил этилади. Масалан: Талаб эгри чизиғини силжишига моданинг ўзгариши таъсир киладими? Ёки ялпи ички маҳсулот ҳисоблаганда трансферт тўловларини қўшамизми?

  1. Муқобил саволлар икки вариантда бўлиб, улардан нисбатан ишончлироғи танланиши керак. Берилган саволни тушуниш қийин бўлса, уни бошқача тушунарлироқ вариантда берилади.

  2. Тасдиқловчи ёки мустаҳкамловчи саволлар вазиятни аниқлаш мақсадида берилади. Масалан: а) талаба билдирилган фикрларни тушундими, ёки тушунарли баён қилиндими? Айтилган фикрларга ҳамма тушундими? Ёки мен айтганларим тушунарлими? тарзида қўйилиши мумкин.

  3. Фараз, таҳлил қилишга, ундашга қаратилган саволлар иккиланишни бартараф қилишга ёрдам беради. Одатда бу саволлар, «айтайлик», «фараз қилайлик», «кўз ўнгимизга келтирайлик» деган сўзлар билан бошланади.

  4. Мулоқот ўрнатиш учун қўйиладиган саволлар аудитория билан мулоқот ўрнатишга, кескин вазиятларни юмшатишга хизмат қилади.

  5. Йўлловчи, эсга солувчи ёрдамчи саволларнинг мазмуни воқеа, ҳодисанинг бажарилиши, рўй бериши, эҳтимоли юқори даражадалигини таъкидлайди. Савол оҳанги билан тўғри жавоб беришга ундайдиган саволлар бўлиб, талабага тўғри жавоб беришга ёрдамлашади.


  6. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling