Иқтисодий фанларни ўқитиш
Аниқ мақсадга қаратилган савол бериш керак
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саволларни хотиржам тарзда бериш керак
Аниқ мақсадга қаратилган савол бериш керак. Маълум нарсалар ҳақида савол бериш зерикарлидир. Талабалар фикр юритишини зарур йўналишга солиб, унчалик керак бўлмаган масалаларга эътибор бериш, атрофда айланиш, четга чикишдан қочиш керак. Ҳаддан ташқари узун саволлар дарсни мақсадидан четга чиқиб кетишга олиб келса, ҳаддан ташқари қисқа савол эса, «фикр юритиш» учун кам «жой» қолдиради. Тушундингизми, деган савол кўпинча жавобсиз қолади. Шунинг учун яхшиси аниқ назорат шаклида савол берган маъқул. Битта сўроқ гапдаги бир неча саволлар талабаларни чалкаштиради. Шунинг учун саволни оддий, тушунарли қилиб тузиш керак.
Саволларни хотиржам тарзда бериш керак. Чунки бундай савол тушунишни осонлаштиради. Саволдан кейин фикр юритиш, жавобни шакллантириш учун маълум муддат қолдириш керак. Ҳар доим савол билан жавоб бериш ўртасидаги муддат савол берувчига ҳам, жавоб берувчига ҳам нисбатан узоқ давом этганга ўхшаб кўринади. Шунинг учун шошилмаслик керак. Аудиториядаги самимий муҳит унга талабаларни дарсга фаол қатнашишларига ёрдам беради ва дарсни муваффаққиятли ўтишини таъминлайди. Вақтивақти билан ўқитувчи ўзининг савол қўйиш техникаси, мазмунини текшириб туриши керак. Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтганда аввал саволга жавоб ўйланиши ва муҳокама қилиниши керак. Сўнгра аудиторияда муҳокама қилиш бошланади. Ўқитувчи билдирилган фикрни асослаш ёки мустаҳкамлаш учун қўшимча саволлар беради: «Нима сабабдан?», «Сиз шу фикрга қўшиласизми?», «Мисол келтирингчи?», «Ўртоғингиз билдирган фикр тўғрими?», «Ўзингизнинг хулосангизни айтингчи?» тарздаги саволлар билан кичик гуруҳларни бир бирларига мурожаат қилишга йўналтирилади. Ўз фикрини баён қилаётган талабага: «айтингчи, сиз ёки гуруҳингиз берилган саволга ана шундай жавоб беришига нима сабабдан қарор қилдингиз?» деб мурожаат қилиб, жавобни эшитгач, аудиторияга «бошқалар ҳам шу фикрдами, уни нотўғри деб ҳисобловчилар, марҳамат ўз фикрингизни билдиринг» деб, талабалар фикрини аниқлаш мумкин. Агар тўғри жавоб ягона бўлмаса, ўқитувчи «қани, ўйлаб кўрингларчи, яна қандай муқобил жавоблар бўлиши мумкин?» деган саволни ташлаши мумкин. 3§. Саволларга асосланган дарс ўтиш методи ва унинг усуллариЮқорида таъкидлаб ўтганимиздек, саволларсиз дарс ўтиб бўлмайди. Шу билан бирга устувор даражада савол ва жавобларга асосланган дарс ўтиш усуллари ҳам талайгина. Улардан бири саволжавоб методидир. Уни турли усуллар асосида ўтказиш мумкин. Қисқача саволжавоб (блиц сўровжавоб) усули. Бу усулда ўқитувчи қандай мақсад қўйишига қараб, қисқа саволлар тайёрлайди. Талабалардан ҳам қисқа, лўнда жавоб беришни талаб қилади. Уни турлича ўтказиш мумкин Берилган саволга, хоҳловчилар жавоб бериши ёки барча ўқувчи, талабалардан навбати билан сўраб чиқиш мумкин. Конкурсмусобақа тарзида жавоб бериш. Бунда гуруҳ икки команда(жамоа)га бўлинади. Мавзу бўйича ҳар бир команда навбати билан савол ва иккинчи команда унга жавоб бериши лозим. Жамоалар берилган савол ва унинг жавобига қараб баҳоланади. Баҳолашни осонлаштириш учун тўғри савол ҳам, тўғри жавоб ҳам 1 балл билан баҳоланади. Энг кўп балл йиққан команда 1ўрин олади ва команда аъзоларининг қатнашишига кўра гуруҳ журналида тегишлича балл акс эттирилади. 1команда иштирокчилари 2команда аъзоларига савол беради. Қўйилган савол талабга жавоб берса, 1 баллни қўлга киритади. Саволга жавоб берган 2 команда аъзолари эса жавобнинг тўғринотўғрилигига қараб, тегишли балл билан баҳоланади . Жавобнинг қониқарли, тўғри ёки нотўғрилигини биринчи команда тасдиқлайди. Агар рақиб команданинг жавоби қониқарсиз деб топилса, савол берган команданинг ўзи тўғри жавобни айтиши ёки уни тўлдириши лозим. Саволлар тегишли фаннинг ўрганилган бўлимларига доир қоида ёки формулалар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Бу мусобақа ўйин шартларининг бажарилишини ўқитувчи назорат қилади ва баҳолайди. Ўқувчилар бериш учун савол тополмай қолган ёки командалар тенг балл тўплаган ҳолларда ўқитувчи ўзи олдиндан тайёрлаб қўйган қизиқарли (мантиқий) саволлардан уларнинг эътиборига ҳавола қилади. Юқори балл тўплаган команда ғолиб ҳисобланада ва рағбатлантирилади. Дарсни шакллантиришнинг бу усули ўйинбаҳс тарзида бўлгани учун ўқувчилар унга қизиқиш билан ёндашади. Дарс давомида командалар 2030 тадан савол бериш имконига эга. Демак, ўқувчилар 4060 га яқин тушунча, формула ва бошқаларни такрорлашга уринади. Бундан ташқари, ўқувчи кейинги машғулотларга янада қизиқарлироқ ва жиддийроқ савол топиб келишга ҳаракат қилади. Бу эса ўқувчи, талабаларнинг ўз устида жиддий ишлашига олиб келади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling