Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet101/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

«Биламан, Билмоқчиман, Билдим (Б/Б/Б)»
Бу метод талабаларни китоб, илмий мақолаларни ўқишга, билмаганларини ўрганишга ҳаракат қилишларига ёрдам беради. Барча талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди.
Бу методни қўллашда ўқитувчи аввалдан қайси мавзу ёки саволни шу метод ёрдамида ўрганишни аниқлайди. Ўрганилган мавзу бўйича саволлар ва уларнинг жавобларини, ўқиладиган мақола, дарсликдаги параграф ёки маъруза матни, янги мавзу бўйича билиш лозим бўлган саволлар ва уларга жавобларни тайёрлайди.
Талабаларнинг нималарни билиши, янги мавзу бўйича нимани билиши зарурлиги ва дарс давомида нималарни талабалар билганини кўрсатиши учун жадвал чизилади. Жадвал қуйидагича бўлади:
Б/Б/Б жадвали

Биз тахминан нималарни
биламиз?

Биз нималарни билишни
хоҳлаймиз?

Биз нималарни билдик?

1







2







ва ҳоказо







Уни ҳар бир талаба ўз дафтарига чизиб олади. Доскага ёки қоғоз плакатга (қоғоз доскага) бутун гуруҳ учун чизамиз. Бунда савол қўйилиб, гуруҳда жуфтлик ёки кичик гуруҳлар, ёки индивидуал тарзда муҳокама қилиш мумкин.


Бунда “ақлий ҳужум”ни қўллаш яхши натижа беради.
Айтайлик, “Ялпи талаб ва ялпи таклиф” мавзуси бўйича семинар дарсида ана шу методни қўлламоқчисиз.
У ҳолда доскага “ялпи талаб ва таклиф нима ҳамда у индивидуал талаб ва таклифдан қандай фарқланади?” деган умумий савол ёзилади.
Талабалар ўз фикрларини билдиради. Фикрлар индивидуал, жуфтлик ёки кичик гуруҳ номидан бўлиши мумкин. Бунда талабалар аввалги ўтилган “Талаб ва таклиф. Бозор мувозанати” мавзусида олган билимларини ёдга тушириб, талаб, таклиф категорияларига таъриф беришади. Талаб ва таклифнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни, талаб ва таклиф эластиклиги ва бошқаларни эслашади.
Билганларича, ялпи талаб ва таклиф, унга таъсир этувчи омилларни санаб беришади.
Ўқитувчи «ақлий ҳужум» натижаси асосида сўров ўтказиб, «Нималарни билишимиз керак» устунини тўлдирилишини таъминлайди. Бунда талабалар ўз дафтарларига
мустақил ёзишлари ёки доскада ҳам бирон талаба ёзиб биргаликда тўлдириш мумкин.



Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling