Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet97/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

«Ижодкор» ширкати

Йиллар


1995


1996


1997


1998


1999


2000


2001


2002


2003


2004


ц/га


26


25


26


25


25


26


24


22


24


24





сўм

Бир центнер пахта хом ашёси тайёрлаш учун сарфланган харажатлар, ц/минг

Туман фермер хўжаликларида, ўртача:





Йиллар


1995


1996


1997


1998


1999


2000


2001


2002


2003


2004


ц/минг сўм



300


320


320


340


340


350


370


390


400


420

«Ижодкор» ширкат хўжалигида:




йиллар


1995


1996


1997


1998


1999


2000


2001


2002


2003


2004


ц/минг сўм



300


325


325


345


342


352


380


400


405


440


Қарор қабул қилиш учун сиз яна қандай маълумотлар йиққан бўлар эдингиз?
2топшириқ.

Кичик корхонада аёллар кўйлаги тикилади. Тайёр маҳсулотда иш ҳақининг улуши
30%. Кичик корхонада 10 та тикувчи ишлайди. Ойлик, сотиш ҳажми ва фойда қуйидагича:



Ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

Сотиш ҳажми млн.сўм

1,5

1,2

1,4

1,5

1,51

1,49

1,48

1,45

1,4

1,3

Олинган фойда млн.сўм

0,3

0,15

0,2

0,12

0,12

0,12

0,12

0,11

0,10

0,095

Корхона эгаси тайёрланаётган кўйлаклар учун олинаётган материалларнинг нархи ортиб бораётгани, лекин тайёр кўйлакларнинг нархини ошириш, харидорни йўқотишга олиб келишини ҳисобга олиб, ноябр ойидан бошлаб иш ҳақини умумий ҳаражатлардаги улушини 20 фоизга туширишини эълон қилди? Сиз қандай қарор қабул қиласиз? Қарорингизни асосланг. Қарор қабул қилиш учун яна қандай маълумотлар тўплаган бўлар эдингиз?


Муҳокама жараёнида ҳар бир кичик гуруҳ ўз фикрини айтади, билдирилган фикрлар жуда хилмахил ёки ўхшаш бўлиши мумкин. Ўқитувчи уларга якун ясаб, қайсилари алоҳида диққатга сазовор эканини ажратиб кўрсатади. Мунозарага якун ясайди.
3§. Методларнинг афзалликлари ва камчиликлари

Бошқа методлар каби «Ақлий ҳужум» ва «сase study method»ининг ҳам ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд:




Афзалликлари:

  • талабаларга билим, тажриба, кузатувлар нуқтаи назаридан муаммо ечимига турлича ёндашувлар билан танишиш имконини беради;

  • талабаларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишга ўргатади;

  • кўплаб ечимлар топиш ва улардан тўғрисини танлаш имконини беради;

  • бошқаришни, ўз фикрини қатъий ҳимоя қилишни ўргатади;

  • муаммоли вазиятдан чиқишни ўрганишга кўмаклашади;

  • бошқалар олдида ўз фикри, хулоса ва далилларини асослашга ўргатади;

  • бошқарувда содир бўладиган жараёнларни яхши тушунишга имкон беради;

  • мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради;

  • турли ечимлар қабул қилиш ва қабул қилинган қарорлар учун масъулиятни ўз зиммасига ола билишни ўргатади;

  • тўғри савол беришга ўргатади.

  • муаммонинг ягона ечими йўқлиги ва унинг бошқа муқобил вариантлари борлигини ўргатиб боради.

  • талабаларни ўзаро муносабатларига ижобий таъсир қилади.

  • объектив баҳо беришга интилиш кучаяди.
Камчиликлари:

1. Методни қўллаш кўп вақт талаб қилади;

  1. Катта гуруҳларда қўллаш қийин;

  2. Таҳлил этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги туфайли барча ўқувчиталабаларнинг ўрганиш даражасида фарқ катта бўлиши, айниқса, билим даражаси турлича бўлган гуруҳларда бу фарқни янада ортишига олиб келиши мумкин.

Кўриниб турибди, методнинг афзалликлари устун, лекин Кейс методидан дарс жараёнида ҳозирча кам фойдаланилади. Бунга сабаб:

  • консерватизм, янги ўқитиш методларига шубҳа билан қараш;

  • кейслар ишлаб чиқиш ва кейс методи асосида дарс ўтиш учун махсус методик адабиётлар йўқлиги;

  • кейслар ишлаб чиқиш кўп вақт талаб қилади ва ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди;

  • реал воқелик асосига қурилган кейслар ишлаб чиқиш учун зарур маълумотлар топиш қийинлиги;

  • ўқитувчиларда шу метод асосида дарс ўтиш учун тажриба етишмайди.



Асосий таянч тушунчалар ва атамалар

«Ақлий ҳужум» методи, «фикрлар ҳужуми» усули, «фикрларнинг шиддатли ҳужуми» усули, «сase study method», фикр, ғоя тўплаш, ғоя, таклифларни саралаш, таҳлилийижодий вазифаларни биргаликда бажариш, муаммоли вазият, таваккал қилиш, муаммони ўрганиш, қарор қабул қилиш.


Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Дарс ўтиш методлари орасида, «ақлий ҳужум» методининг тутган ўрни қандай?

  2. Методни қўллашнинг асосий босқичларини айтиб беринг

  3. Сиз шу метод асосида дарс ўтганингизда нималарга эътибор қаратган бўлар эдингиз?

  4. «Сase study method» нинг сизга қайси жиҳатлари ёқади?

  5. Иқтисодий фанлардан дарс ўтганда «сase stady method»ини қўллашнинг имкони ҳам, аҳамияти ҳам катта деган фикр тўғрими?

  6. Методларнинг асосий афзалликларини кўрсатиб бера оласизми?

  7. Методларнинг кўрсатилган камчиликларига қўшиласизми? Улардан бошқа камчиликларни кўрсата оласизми?
XIII боб. ЛОЙИҲАЛАШ МЕТОДИ



1§. Инновацион таълим технологиясида лойиҳалаш методи

Лойиҳалаш методи таьлим технологиясининг муҳим бўғинига айланмоқда. Бу метод таьлим олувчиларга ҳаёт тарзига мослашиш, мустақил, ижодий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам беради.


Лойиҳалаш (лот. рrojectus олға ташланган фикр, ғоя, образ) номини ўзи айтиб турибдики, келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш бўлиб, проект маълум бир ҳисоб китоб, чизма ва бошқаларга асосланган ҳолда тавсифлаш, баён қилиш шаклида мужассамлашган ғоя, фикрнинг ифодасидир. У билдирилган фикрни моҳиятини ва уни амалга ошириш имкониятларини очиб беради.
Лойиҳалаш методи таълим жараёнининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, ўқитувчининг талабалар билан индивидуал ишлаш имконини беради. Ўқитувчи дарс вақтидан унумли фойдаланиб, талабаларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар билан якка тартибда ишлайди. Бунда уларнинг касбий фанларни чуқурроқ эгаллашларига кенгроқ йўл очиб берилади. Лойиҳалаш ишларини ташкил этишда дидактик вазифанинг қўлланилиши ва уни ҳал этиш муаммолари кўриб чиқилади.
Лойиҳалаш методи таълим олувчиларни қуйидагиларга:
фаннинг турли соҳаларидаги билимларни бир бутун ҳолга келтириб, муаммоларни топиш ва ечиш, ахборотлар оқимида мўлжал олишга;
фаолиятни танлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, турли тахмин, ғояларни илгари суриш, тадқиқот ўтказиш, таҳлил қилиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлашни;
ўз фаолияти натижасига масъул бўлиш, мустақил қарор қабул қилиш, ютуқлар ва камчиликларни аниқлаш, унинг сабабларини қидириш, хатоларни топиш ва тўғрилашга;
турли ечим, таклифларнинг натижаларини илмий тахмин қилиш(прогнозлаш); жамоада ишлаш, турли нуқтаи назар, фикрларнинг муҳокамасида қатнашишни
рағбатлантиради.
Лойиҳалаш методини қўллаб, дарс ўтиш жараёнида ўқувчи, талабаларнинг вазифаси: иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга ишни бажариш, маҳсулот ишлаб чиқариш, илмий, техник, иқтисодий ва бошқа муаммони белгиланган вақт давомида ечиш ёки ечиш учун таклифлар ишлаб чиқиш.
Ўқитувчининг вазифаси:
ўқувчи, талабаларни мустақил ижодий фаолиятларини унумли бўлиши учун шароит яратиш.
Бу методни иқтисодий фанларни ўрганишдаги муҳим аҳамияти шундаки, талабалар бизнесрежа тузишни, турли танловларда қатнашиш учун лойиҳалар ишлаб чиқишни ўрганадилар. Назарий ва амалий машғулотларни қандай ташкил этишнинг технологик харитасини ишлаб чиқиш, яъни дарсни қандай ўтказишни муфассал режасини ишлаб чиқишни, умуман олганда, ўз фаолиятларини режалаштиришни ўрганадилар.
Шу билан бирга мазкур методнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудки, уларни, албатта, ҳисобга олиш зарур.
Биринчидан, бу методни мавзулар, алоҳида предметлар бўйича қўллаш жуда қийин. Чунки бир муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ниҳоятда хилмахил. Уларни бир фан доирасида ҳал қилиш қийин. Иккинчидан, барча талабалар ҳам лойиҳа тайёрлаб, қўйилган муаммони еча олмайди.
Учинчидан, бу метод ўқитувчидан чуқур билим, тажриба, ўз устида тинимсиз ишлаш, турли лойиҳаларда шахсан қатнашишини талаб қилади.
2§. Методнинг мазмуни ва уни амалга ошириш босқичлари




    1. Лойиҳалаш методини қўллаш учун биринчи навбатда лойиҳалаш объектини аниқлаймиз. Қандай масала, муаммо мавжудки, уни ечиб лойиҳанинг натижасини қандай бўлишини белгилаймиз.

Бу ўтилаётган мавзу бўйича қўйилган савол ёки ечимини кутаётган долзарб масала бўлиши мумкин. Лойиҳа талабаларнинг ўз хоҳишлари, қизиқишларига кўра танлаган илмий изланишлари бўлиши мумкин ёки ўқитувчи таклиф қилиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам талабалар зарур ахборотларни тўплашлари, уларни таҳлил қилишлари зарур. Таҳлил асосида қарор қабул қилиб, лойиҳа ишлаб чиқишдан мақсад қўйилади ва қандай натижага эришилиши белгиланади.

    1. Мақсадни аниқлагач, лойиҳанинг мазмунини белгилаймиз. Унинг қисқача мазмунини берамиз.

    2. Режа асосида амалга ошириш учун вазифалар белгиланади, яъни фаолият режаси ишлаб чиқилади. Лойиҳанинг умумий тавсифи ойдинлашади. Аниқ фаолиятга асос яратилади. Лойиҳани амалга ошириш учун тузилган режа аниқ бўлиши, ҳаддан ташқари мураккаб бўлмаслиги керак. Умумий режадан ташқари ҳафталик ва ойлик режалар тузиладики, унинг асосида талаба бажарадиган ишларни янада ойдинлаштиради.

    3. Лойиҳа қатнашчилари белгиланади.

Лойиҳа қатнашчилари ўз қизиқишлари, фикр доиралари билан бирбирларига яқин, ёрдам берувчи ўқувчи, талабалар бўлиб, уларни лойиҳада қўйилган мақсад бирлаштиради. Уларни ёнига кейинчалик бошқа қатнашчилар ҳам қўшилиши мумкин. Лекин қатнашчилар ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг
учун лойиҳада ҳар бир қатнашувчининг бажарадиган вазифаси аниқ ёзиб қўйилади.

    1. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари белгиланади. Агарда у босқичларга бўлинса, уни ҳам муддатлари билан кўрсатилади.

    2. Лойиҳалаш ва уни амалга оширишнинг босқичлари:

1босқич. Лойиҳани ишлаб чиқиш. Унда лойиҳани амалга ошириш шакллари ва воситалари, босқичмабосқич натижалари ҳам кўрсатилади.
2босқич. Лойиҳада белгиланган вазифалар бажарилади.
Бу босқичда талабалар мустақил равишда индивидуал ва гуруҳ бўйича қўйилган вазифаларни бажарадилар. Материал, ахборот тўплайдилар. Тўпланган маълумотларни муҳокама қиладилар. Жадваллар, графиклар ишлаб чиқадилар. Намойиш этиладиган, иллюстратив материаллар тайёрлашади.
3босқич. Лойиҳанинг барча қатнашчилари томонидан тайёрланган ишлар бир бутун қилиб бирлаштирилади. Аввал лойиҳанинг хомаки варианти ёзиб чиқилади. Сўнгра якуний вариант тайёрланади. Расмий талаблар асосида тахланади.
4босқич. Лойиҳанинг сўнгги варианти экспертга, тақризга берилади. Бунда матн аниқ асосланган бўлиб, бажарилган ишларнинг мазмуни ва эришилган натижаларни гавдалантириши керак. Матнда, албатта, жадваллар, графиклар, чизма, дастурлар ва бошқа шунга ўхшаш материаллар бўлиши шарт.
5 босқич. Иш тақризга берилади. Лойиҳага эксперт хулосасини олинади, ташқи тақриз натижасини эьлон қилингач, тугалланган ҳисобланади.
6босқич. Лойиҳа тақдимоти. Тақдимот лойиҳада бажарилиши белгиланган мезонлар асосида жюри ёки комиссия аъзолари томонидан баҳоланади. Жюри аъзолари таркиби лойиҳа ишлаб чиқилаётганда аниқланади. Тайёрланган лойиҳани кўриб чиқиб, танланиб, сўнгра тайёрланган ҳисобот кўриб чиқилади.
Жюри ишни баҳолаши учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Бу мезонлар муаммони ўрганиш даражаси, матнни аниқ, тушунарли тарзда баён қилиниши, ўзига хослиги, расмийлаштириш сифати, кўргазмали, намойиш материаллардан фойдаланилгани, берилган таклифлар ва уларни муаммони ечишга ёрдам бериши ва бошқа жиҳатларини мужассамлаштирилган бўлиши керак. Дарс жараёнида кичик
гуруҳлар тайёрлаган лойиҳаларни ўқитувчи бошчилигида талабалардан тузилган ҳайъат баҳолаши мумкин.
Талабалар томонидан тайёрланган лойиҳаларни баҳолаш мезонлари:



М Е З О Н Л А Р

Энг юқори
балл

1. Танланган муаммонинг долзарблиги

5

2. Муаммони ўрганилганлик даражаси

5

3. Мақсад ва вазифаларни аниқ, тушунарли тарзда баён
қилиниши

5

4. Танланган муаммонинг қисқача мазмунини ёритилиши

5

5. Бажариладиган ишнинг қисқача мазмунининг ёритилиши

5

6. Кўргазмали, намойиш материалларидан фойдаланиш

5

7. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурслар,




уларнинг манбаларини кўрсатилиши ва асосланиши

5

8. Расмийлаштириш сифати







5

Талабалар лойиҳа устида ишлаш жараёнида олган билимларидан, билиш жараёнида хизмат қиладиган амалий маслаҳатлардан фойдаланишса мустақил таҳлилий фикр юритишга ўрганадилар. Уларда янги ғоялар топиш, ижодий фикрлашга, тўғри стратегия танлаш, аниқ масаламуаммоларни ечиш кўникмаси ҳосил бўлади. Бунда ўқитувчи уларнинг ишини кузатади, маслаҳатлар беради, қўллаб кувватлайди.


Бошқа ҳеч қайси метод ўқувчиталабаларда бу методчалик масъулиятни ҳис қилишни шакллантирмайди, тарбияламайди.
Лойиҳалаш методи асосида дарс жараёнини ташкил этишда ўқув гуруҳи ичида ишчи гуруҳлари тузилади. Улар ўзлаштириш даражаларига қараб уч ишчи гуруҳга бўлинади. Бунда кучли ишчи гуруҳлар мустақил шуғулланганда, ўқитувчи ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиталабалар билан машғулот ўтказиши учун кўпроқ вақт ажратилади.
Ишчи гуруҳлар иштирокчиларининг ўзлаштириш даражаси тахминан тенг бўлганида таълимда юқори натижага эришилади. Бундай гуруҳларни таълим олувчиларнинг ўзлари тузгани маъқул, чунки улар ўзларининг қайси гуруҳга мос эканликларини жуда яхши билишади. 2ва 3ишчи гуруҳидан 1ишчи гуруҳига ўтишга имкон берилади. Кичик гуруҳларда ҳар бир ўқувчи якка тартибда лойиҳа ишини бажаргани учун индивидуал амалий усулдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Индивидуал усулнинг лаборатория усулидан фарқи, талабалар ўз фаолияти давомида олган билимларидан фойдаланиб, амалий вазифани ҳал этишга ҳаракат қилади. Ушбу усул талабалар билимини чуқурлаштиради, маҳоратини оширади, шунингдек, уларнинг ўрганиш фаолиятини янада кучайтиради.



Босқичла
р

Мазмуни




1босқич, тайёргар лик

Ўқитувчи талабаларга иқтисодиётда қандай муаммолар бор, ўзлари учун қизиқарли бўлган муаммоларни танлашларини таклиф қилади ёки топшириқларни ўзи
тайёрлайди.

Ақлий ҳужум

Мустақил иш






Ўқувчи талабаларга лойиҳалаш мазмуни, лойиҳалаш
обьекти, усуллари, босқичлари ҳақида маълумот беради.

Баён қилиш

2босқич.

Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга бўлади.

ихтиёрий

Ҳар бир кичик гуруҳга ўзларини қизиқтирган муаммони
танлаш ва уни ечиш бўйича лойиҳа тайёрлашни топширади.

3босқич.

Ўқитувчи лойиҳани қандай тайёрлашни тушунтиради. Талабалар фақат лойиҳа тайёрлайдилар. Уни амалга ошириш талаб қилинмайди (чунки уни бир дарс жараёнида амалга ошириб бўлмайди).

Баён қилиш

Асосий қисм

Талабалар лойиҳа тузишга киришадилар.

Мустақил Кичик гуруҳ

Лойиҳалар тақдимоти.

Якуний қисм

Ўқитувчи ўқувчиталабаларни баҳолайди. Хато ва камчиликларни кўрсатади. Дарсни умумлаштиради ва якунлайди.




Бу методни қўллаш, курс иши, битирув малакавий иши бажаришда яққол намоён бўлади. Буни ҳар бир талаба индивидуал тарзда бажаради.




3§. Лойиҳа тайёрлашнинг тахминий намунаси ва лойиҳа тайёрлашни ўрганиш

Касб таълими йўналишидаги талабаларнинг кичик гуруҳларда ўзлари танлаб олган мавзулари устида ишлаб, ана шу мавзуларда маъруза ва семинар дарслари олиб бориш лойиҳаларини тайёрлашларини кичик гуруҳларга бўлиб, лойиҳа тайёрлаш мисолида кўриш мумкин.


Дарс ўтишнинг технологик харитаси. бизнес режа тузиш ҳам ўзига хос лойиҳа ҳисобланади. Дарс ўтишнинг технологик харитасини тайёрлаш ҳам кўриб ўтган босқичларимиз асосида амалга оширилади. Дарс ўтишнинг намунавий технологик харитасини аввал кўриб ўтганимиз сабабли бу ерда батафсил тўхтамаймиз (V боб, 4§ ва VI боб, 3§га қаранг). Асосий диққатимизни мавжуд муаммоларни ўрганиб, улар орасидан фикримизча, долзарб деб топилган масалани тадқиқ қилиб, уни ечиш учун таклифлар бериш мақсад қилиб қўйилган лойиҳа ишлаб чиқишни ўрганишга қаратамиз.
Қуйида лойиҳа ишлаб чиқишнинг тахминий намунасини келтирамиз.
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

«Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика кафедраси»
«Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика кафедраси» томонидан талабалар ўртасида ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши лойиҳаси» конкурсида қатнашиш учун тайёрланган лойиҳа


Мавзу: «Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси»

Лойиҳа раҳбари: БП70 гуруҳ талабаси: Холмуҳамедова Д.


Қатнашувчилар: БП70 гуруҳ талабалари: Обломуродов Т., Тоғаев С., Аҳмедов А.,
БП71 гуруҳ талабалари: Муйинова Н., Худойназаров С., БП75 гуруҳ талабалари: Султонова З.,
Акбархўжаева Н., Салимбекова Ф.,
БП76 гуруҳ талабалари: Жабборов А., Тонготаров А. Тошкент 2006

ТАДҚИҚОТ ЛОЙИҲАСИ





    1. Лойиҳа номи: Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси




    1. Конкурс тури: Амалий тадқиқот




    1. Дастур тури: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «20042006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида»ги Қарори, «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чоратадбирлар» дан келиб чиққан ҳолда аграр сектор хусусиятлари ва муаммоларини тадқиқ этиш.




    1. Илмий йўналиши: Иқтисодиёт

    2. Илмий йўналишнинг аниқ шифри ва номи (илмий йўналишлар классификатори бўйича): 6Ф Бозор иқтисодиёти, давлат ва ҳуқуқ назарияси.




    1. Таянч иборалар: Аграр сектор, ресурслар, ресурслар чекланганлиги, ер, сув ресурслари, табиий шароит, ҳосилдорлик, меҳнат унумдорлиги, рента, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, ширкатлар, қищлоқ хўжалиги инфраструктураси, қисқа муддатли муаммолар, узоқ муддатли муаммолар




    1. Тадқиқотнинг қисқача тафсилоти: Аннотация

Мамлакатимиз иқтисодиётида аграр сектор алоҳида муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2630 фоиз атрофида бўлиб, ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини ташкил этади. Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер деҳқонларни қўллабқувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Лекин қишлоқ хўжалиги ўзига хос хусусиятларга эга бўлган тармоқ бўлиб, мувофиқ равишда муаммолар, ечимини кутаётган масалалар доимо мавжуд. Ҳозирги кундаги муҳим муаммолардан бири хўжалик юритувчи субъектларнинг реал иқтисодий аҳволи комплекс равишда чуқур илмий ўрганилмаганидир. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар алмашлаб экишни қанлай тарзда амалга ошираяпти? Фермер, деҳқон хўжаликларини ресурслар билан таъминланиш даражаси қандай ҳолатда? Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлашчи? Фермер ва деҳқон хўжаликларини ер майдонининг оптимал миқдори қандай бўлиши керак? Уларга ахборот, консалтинг ва бошқа хизматлар кўрсатиш даражаси қандай? Нима сабабдан аграр секторга йўналтирилаётган ички ва хорижий инвестициялар улуши камайиб бораяпти ва ҳоказолар.
Мазкур тадқиқот лойиҳаси қишлоқ хўжалигини иқтисодий жиҳатдан комплекс равишда чуқур ўрганиш ва ўтказилган тадқиқот асосида илмий хулосалар чиқариш, таклифлар бериш, уларга эксперт хулосаларини олиш, илмий монография тайёрлаш ва чоп этишга рухсат олишни мақсад қилиб қўяди.



    1. Тадқиқотда қатнашувчилар: Тадқиқотда жами 11 нафар талабалар қатнашади. Иш жараёнида вужудга келган вазиятга кўра тадқиқотда қатнашиш истагини билдирган қўшимча тталабаларни жалб этиш мумкин.

Лойиҳада қатнашувчилар:



Лойиҳада қатнашувчиларнинг
фамилияси, исми

Қайси талабаси

гуруҳ

Лойиҳада бажарадиган вазифаси



1.Холмуҳамедова Д.

БП70 гуруҳ

Лойиҳа раҳбари, аграр
хусусиятлари

сектор

  1. Обломуродов Т.

  2. Аҳмедов А.

БП70 гуруҳ
БП70 гуруҳ

Қишлоқ хўжалигини ресурслар билан
таъминланишини ўрганиш

  1. Тоғаев С.

  2. Шодмонова И.

БП70 гуруҳ
БП71 гуруҳ

Қишлоқ хўжалиги инфраструктурасини
ўрганиш

  1. Комилов Р.

  2. Султонова З.

БП71 гуруҳ
БП75 гуруҳ

Аграр секторга инвестиция
қилиш масалаларини ўрганиш

жалб

  1. Салимбекова Ф

  2. Акбархўжаева Н.

БП75 гуруҳ
БП75 гуруҳ

Ер унумдорлиги, ягона солиқ, ер
майдони оптимал ҳажми масаласи

  1. Жабборов А.

  2. Тонготаров С.

БП76 гуруҳ
БП76 гуруҳ

Харажатлар, маҳсулот реализацияси
муаммоларини ўрганиш




    1. Бажариш муддати: 20062008 йиллар

    2. Тадқиқот ўтказиш учун сафланадиган маблағ

– 10 000 000 сўм
(Маблағ нимага, қанча сарфланиши батафсил берилади. Моддий харажатлар, иш ҳақи, хизмат сафари харажатлари алоҳида кўрсатилади ва асосланади)

  1. Лойиҳа иштирокчилари тўғрисида маълумот

    1. Лойиҳа раҳбари тўғрисида маълумот:

Фамилияси, исмишарифи, қисқача бажарган ишлари, яшаш жойи.

    1. Лойиҳа иштирокчилари тўғрисида маълумот:

Ҳар бир иштирокчининг фамилияси, исмишарифи, қисқача бажарган ишлари, яшаш жойи ва бошқалар.
Бу маълумотлар иштирокчиларнинг лойиҳани бажаришга лаёқати кўрсаткичларини қамраб олгани маъқул. Чунки улар асосида ҳакамлар хулоса чиқаради.


ИШНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ




    1. Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси.
    2. Лойиҳада ечилиши назарда тутилган илмий амалий муаммолар.

Қайд этилган муаммоларнинг ечимини топиш учун қуйидаги йўналишларда тадқиқот олиб бориш мўлжалланади:

  • аграр секторнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш;

  • хўжалик юритишнинг барча шаклларининг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиш;

  • аграр секторнинг ўзига хос хусусиятлари, шу секторда банд бўлганларнинг даромадларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқиш;

  • меҳнат унумдорлиги, ҳосилдорликка таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш;

  • қишлоқ хўжалигида фонд билан қуролланиш даражасини ўрганиш;

  • ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳажмига турли омиллар қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш;

  • етиштирилган ҳосилнинг қандай қисми қайта ишланишини ўрганиш;

  • нарх паритети ва уни хўжалик юритувчи субъектлар даромадига таъсири;

  • талаб ва таклиф ноэластиклигини деҳқонлар даромадига таъсири ва бошқаларни ўрганиш.
    1. Лойиҳа доирасида ўз ечимини топиши лозим бўлган аниқ илмийтехник вазифалар ва муаммолар.

Лойиҳани амалга оширишда қуйидаги аниқ илмийтехник вазифалар бажарилиши назарда тутилади:

  • қишлоқ хўжалиги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, мамлакатимизда юритилаётган аграр сиёсатни ўрганиш:

  • аграр секторда хўжалик юритувчи субъектларга мустақил тадқиқот объекти сифатида ёндашиб, уларнинг ҳозирги кундаги реал имкониятларини аниқлаш;

  • аграр секторда реал муаммоларни ўрганиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида саволнома асосида сўров ўтказиш;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти бўйича статистик маълумотлар, ахборотлар тўплаш;

  • йиғилган маълумот, ахборотларни қўйилган мақсадга кўра қайта ишлаш;

  • тадқиқот жараёнида олинган маълумот, ахборотлар асосида назарий илмий хулосалар чиқариш;

  • тадқиқот асосида олинган натижаларга кўра самарали хўжалик юритиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • тайёрланган ҳисоботни эксперт хулосаларидан ўтказиш;

  • илмийамалий изланишлар натижаси сифатида монография тайёрлаш ва нашр қилиш.




    1. Мазкур лойиҳада кўзланган мақсад олдин ҳам қўйилганми? Айнан шундай мазмунда бундай масала тадқиқ қилинмаган.




    1. Лойиҳани амалга ошириш қуйидаги натижаларни олиш имконини беради:

  1. Қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи субъектларнинг аграр секторда тутган ўрнини аниқлаш.

  2. Тадқиқот ўтказилаётган даврдаги аграр сектордаги реал ҳолатни аниқлаш.

  3. Хўжалик юритувчи субъектлар олдида турган мавжуд муаммоларни аниқлаш.

  4. Аниқланган муаммолар бўйича уларни бартараф қилиш учун таклиф қилинган тавсиялар.

  5. Хўжаликни самарали юритиш учун таклифлар.

Олинган натижалардан хўжалик юритувчи субъектлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фойдаланади.
    1. Лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари ва муддатлари

Уни лойиҳа вақтини босқичларга бўлиб ёки маълум бир мақсад ва вазифаларни амалга оширишни кўзлаган ҳолда, унга маълум бир муддат ажратиб кўрсатиш мумкин.
Айтайлик, 3 йилга мўлжалланган лойиҳанинг ҳар бир йилини бир босқич сифатида белгилаб, унда бажариладиган ишлар, эришиладиган натижалар кўрсатилади.


    1. Лойиҳани амалиётга жорий қилиш натижасида олинадиган самара

Хўжалик юритувчи субъектларнинг тадқиқот натижалари ва муқобил вариантлар билан танишиши зарур қарор қабул қилишлари учун ёрдам беради. Аграр секторда самарали хўжалик юритишни амалга ошириш учун зарур маслаҳатлар олиш туфайли барқарор даромад йўлларини излашга йўналтиради. Таваккалчилик ва тадбиркорлик хатаридан ўзини ҳимоя қилиш, йўқотишлар, талафотлар юз берганда тўғри қарор қабул қилиш ва кўриладиган зарарни камайтиришнинг тўғри йўлларини топишга ўрганадилар. Оқибатда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши, рақобатбардошлиги таъминланади.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling