Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс мавзуси; Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммоларини қандай ечиш мумкин
- Қисқа муддатли муаммолар
- Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммолари
- Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методи.
- 2§. Дарс жараёнида «сase study method»ни қўллаш
- Кейс методи асосида дарс ўтишнинг фарқловчи хусусиятлари
Иккинчи усул. Биринчи босқичда қўйилган муаммо, масала бўйича ҳар бир талаба ўз фикрини билдиради. У қисқа, тушунарли бўлиши керак. Талабалар билдирган фикрни ўқитувчи ёки талаба ёзиб бориши, ёки 23 дақиқа вақт белгиланиб, хар бир талаба ўз фикрини ёзиб бериши мумкин.
Иккинчи босқичда билдирилган фикр ва ғоялар сараланади. Биргаликда муҳокама қилинади. Ечим танланиб, қарор қабул қилинади. Талабаларнинг иштироки ва билдирган фикрининг оригиналлиги, тўғрилиги ва бошқа жиҳатларига кўра балл берилади. Масалан, «Аграр муносабатлар» мавзусини ўтаётганда аграр секторнинг муаммоларини муҳокамаси шу усул бўйича ўтиш мумкин. Булар республикамиз учун энг долзарб муаммолардандир. Чунки ЯИМни 2630 фоизи, валюта тушумининг 55 фоиздан ортиғи аграр секторга тўғри келади. Аҳолининг 40 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида банд бўлиб, 60 фоизи қишлоқларда яшайди. Дарс мавзуси; Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммоларини қандай ечиш мумкин?Бу муаммоли саволни муҳокама қилиш учун аввало талабаларнинг диққатини аграр сектордаги узоқ ва қисқа муддатли муаммоларнинг фарқини ажратишга қаратишимиз зарур. Қисқа муддатли муаммолар:Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талабнинг ноэластиклиги. Қишлоқ хўжалигида табиий ва бошқа омиллар таъсирида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариб туриши. Турли омилларнинг таъсирида талабнинг тебраниши туфайли келиб чиқади. Натижада аграр секторнинг асосий муаммоси тармоқда баҳо ва даромадларнинг беқарорлигини келтириб чиқаради. Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммолари:Фантехника тараққиёти билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларига таклиф кўпаяди. Банд бўлганлар сони қисқаради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб нисбатан секин ўсади. Аграр секторда банд бўлганлар даромади бошқа тармоқлардагига нисбатан кам. Баҳо паритети саноат фойдасига ўрнатилади. Булар аграр секторни қисқарувчи тармоқ сифатида намоён бўлишига олиб келади. Бу масала бўйича жуда кўп фикрлар, тавсиялар, таклифлар билдирилади. Уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: А) Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш. Б) Аграр секторда банд бўлганларни бошқа секторларга кўчириш. В) Давлат томонидан аграр секторни қўллабқувватлаш. Қарор қабул қилишда уларнинг қайси бири асосий ўринга қўйиш кераклигини аниқлаймиз. Сўнгра, ҳар бир гуруҳдаги энг мақбулини ажратамиз. Муаммоли саволни муҳокамасида қатнашишларига кўра талабалар фаолияти баҳоланади. Методнинг ўзига хос яна бир усули мавзу қўйилган муаммони ўрганишда таҳлилий, ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечишдир. Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методи.Ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича фикрлашни талаб қиладиган, мувофиқ равишда тавсиялар ишлаб чиқишини ўрганиш зарур бўлган савол ёки муаммони доскага ёзади. Муҳокама жараёнида билдирган фикрлар ҳам ёзиб борилади. Айтайлик, биз харажатларни ўрганаяпмиз. Асосий мақсад харажатларни камайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариб, сотишдан юқори фойда олишни таъминлаш. Демак, харажатларни пасайтириш омилларини аниқлашимиз, уларнинг таъсири катта ёки аксинчалигини аниқлашимиз керак. Буни гуруҳда муҳокама килиш учун доскага: «Сарфхаражатлар миқдорига таъсир қилувчи омиллар» деб ёзиб қўямиз. Гуруҳда 20 та талаба бўлсин. Ҳар бир талаба навбат билан ўз фикрини айтади ва бири иккинчисини такрорламаслиги керак. Билдирилган фикрлар доскага ёзиб борилади. Санаб ўтилган омиллардан 5 тасини ажратиб кўрсатинг, дея аудиторияга мурожаат қиламиз. Жавобларни индивидуал ёки кичик гуруҳлар миқёсида умумлаштирилади. Мисолимизда, айтайлик, бош менежер ва менежерларнинг малакаси ва маҳорати, техника ва технология даражаси, меҳнат унумдорлиги, хом ашё нархи, маҳсулот сифати кўрсатилди. Талабалар нима сабабдан айнан у ёки бу омилни биринчи, иккинчи ва ҳоказо ўринларга қўйганлари сабабини асослаб беришади. Ишни бошқача ташкил қилса ҳам бўлади. Бунда мавзу ёки қўйилган асосий саволнинг ўзини ифодалайдиган бир неча саволлар тайёрлаб, уни кичик гуруҳларга бўлиб берилади. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз саволи бўйича алоҳида «ақлий ҳужум» ўтказади ва натижани бутун гуруҳ олдида тақдимот қилади. Ўқитувчи раҳбарёрдамчи сифатида ҳаракат қилади ва ҳар бир гуруҳда ақлий ҳужум қандай бораётганини кузатиб, бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтиб туради. Ақлий ҳужумнинг бундай усули қисқа вақт давомида бир саволни турли жиҳатдан кўриб чиқиш имконини беради. Жавоблар баҳолаганда билдирилган энг яхши фикрни талабаларнинг ўзлари ажратиб, 13 ўрин беришни таклиф қилади. Талабаларни таққослаш ва баҳолашга жалб этамиз. Ақлий хужум методини ўзига хос модификацияси “фикрлар ҳужуми” методи бўлиб, бу метод Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган. Уни катта гуруҳларда (20 тадан 60 тагача талаба бўлган) қўллаш мумкин. Иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир кичик гуруҳ ҳал қилинадиган ижодий вазифа ва муаммо бўйича 15 дақиқа давомида мустақил равишда фикрлар ҳужуми ўтказилади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ вакили ўз гуруҳларида ишлаб чиқилган ғоя ҳақида ахборот берадилар. Ўқитувчи раҳбарлигида жамоа бўлиб, унга баҳо берилади ва энг яхшилари танлаб олинади. «Фикрларнинг шиддатли ҳужуми» эса Е. А. Александров томонидан ишлаб чиқилган. Г. Я. Буш томонидан ўзгартирилиб, дарс жараёнида қўллаш йўлга қўйилган. «Фикрларнинг шиддатли ҳужуми»деструктив берилган баҳо билан диалог. Бунда жамоа бўлиб ғоялар ишлаб чиқишда иштирокчиларнинг ижодий имкониятлари билдирилган фикрга, диалог тарзида зид ғоялар қўйилиши билан янада кенгайтирилади, фаоллаштирилади. 2§. Дарс жараёнида «сase study method»ни қўллашБозор иқтисодиёти ҳар турли вазиятда тўғри танлаш ва қарор қабул қилиш заруратини келтириб чиқаради. АҚШнинг XX аср бошларидаги энг бадавлат одамларидан бири Рокфеллер, бизни қандай ҳаёт кечиришимиз қабул қиладиган қароримизга боғлиқ деган экан. Талабаларни қарор қабул қилишга ўргатишда муаммоли вазият ҳосил қилиб, уни ечишни ўрганиш методи – Сase study method – «кейс» катта имкониятларга эга. Бу методни бошқа методлар билан биргаликда қўллаш мумкин. Бу жиҳатдан кейс методининг имкониятлари кенг, уни турли тарзда қўллаш мумкин. Айниқса, моделлаштирувчи ўйин тарзида ўтказиш имконияти катта ҳамда кутилган натижага эришиш имкони юқори. Шунинг учун бу методни кўпинча, тақлид қилиш, имитация методи сифатида ҳам кўрилади. Бу методнинг бошқаларидан фарқи шуки, талаба муаммоли вазиятни ўрганиб, хулоса чиқариш, қарор қабул қилиш, ундан қандай чиқиб кетишни ўрганади. Бу метод талабалардан атрофлича билимга эга бўлишни талаб қилади. Чунки қарор қабул қилиш нафақат иқтисодиёт, балки фаолиятни ташкил этиш, иш юритиш, ахборот ва улар билан ишлаш, социология, психология ва бошқа фанлардан ҳам билимдонликни талаб қилади. Аниқ муаммоли вазиятлар методидан фойдаланишнинг асосий мақсади талабаларни тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашдир. У ҳар бир талабага амалий ва касбий таълим берилишини таъминлайди. Методни қўллашда мақсадни аниқлаш ва муаммони қўйишга алоҳида эътибор бериш керак. Қўйилган муаммо аниқ, барчага тушунарли бўлиши зарур. Муаммони ўрганиш, ечиш босқичларига кўра, мақсадлар белгиланади. Булар: Муаммо билан танишиш. Зарур ахборот йиғиш, улар асосида мавжуд вазият, ҳолатни аниқлаш. Олинган билимни амалий фаолиятда қўллашни ўрганиш. Олинган натижаларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида қарор қабул қилиш. Маърузага нисбатан кейс методи бўйича дарс беришнинг афзал томонларини кўрсатиш мумкин. Кейс методи асосида дарс ўтишнинг фарқловчи хусусиятлари
Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling