Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet98/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

4. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурслар ва уларнинг манбалари кўрсатилади. Унда ҳар бир босқич учун ва жами талаб қилинадиган маблағлар
кўрсатилади. Кўрсатилган суммалар асосланган бўлиши керак. Агар манбалари аниқ бўлмаса фақат сарфхаражатлар асосланган равишда кўрсатилади. Танлов ҳакамлари ва аъзолари уларни реаллигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Моддий харажатлар ва меҳнат ҳақи, тадқиқот юзасидан хизмат сафарлари харажатлари алоҳида қўрсатилади (Лойиҳанинг бу қисмини бухгалтерия ҳисоби ва аудит дарсларида ҳисоблаш ўрганилади).
Намунавий лойиҳамиз кафедранинг илмий ишларида қатнашишни кўзлаган иқтидорли талабалар учун мўлжалланган. Дарсда эса нисбатан унинг оддий, содда варианти ўтилаётган мавзу ёки шу мавзу бўйича мавжуд муаммолар юқоридаги жадвалда берилган тартиб асосида тайёрланади. Лекин барча талабалар турли ташкилот, фондлар ўтказаётган танловларда қатнашиш учун илмий тадқиқот лойиҳаси тузишни ўрганишни фақат ижобий баҳолаш мумкин. Талабалар бу метод ёрдамида бизнесрежа тузишни ўрганадилар.
Барча методлар каби бу методнинг ҳам афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Кўпинча босқичмабоқич амалга ошириш мўлжалланган методлар технология тарзида ҳам ифодаланади. Бундай ёндашиш ҳам мумкин, бу ҳар бир ўқитувчининг қайси нуқтаи назардан ёндашишига боғлиқ. Тадқиқот методига хос афзалликлар, камчиликлар бу методга ҳам хос. Биз уни аввал кўриб чиққанмиз.


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар

Лойиҳалаш методи, лойиҳалаш босқичлари, лойиҳалаш объекти, лойиҳалаш мақсади, лойиҳалаш вазифаси, намунавий лойиҳа, тадқиқот лойиҳаси, лойиҳа тақдимоти, лойиҳани баҳолаш мезонлари.




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Иқтисод фанларини ўрганишда лойиҳалаш методи қандай ўрин тутади?

  2. Сизнингча, бу методни қандай мавзу ёки саволларни ўрганишда қўллаган маъқул?

  3. Лойиҳалаш методининг асосий босқичларини айтиб бера оласизми?

  4. Бошқа ҳеч қайси метод ўқувчи, талабаларда бу методга ўхшаб масъулиятни ҳис қилишни шакллантирмайди, тарбияламайди, деган фикрга қўшиласизми?

  5. Сиз лойиҳа тақдимотида нималарга аҳамият берган бўлардингиз? Лойиҳа учун берилган баҳолаш мезонлари сизни қониқтирадими, яна нималарни қўшиш мумкин?

  6. Сиз ўзингиз қандай муаммони танлаган бўлардингиз?

  7. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағ миқдорини ҳисоблаб чиқиб, асослаб бера оласизми?
XIV боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА БОШҚА МЕТОДЛАРНИ ҚЎЛЛАШ




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling