Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet106/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Шужумладан

Электроэнергетика

9,5

8,0




10,9

101,1

95,4

99,1

Ёнилғи

16,7

12,9




13,4

99,7

96,4

106,0

Қора метталлургия

1,4

1,4




2,6

118,7

110,6

131,6

Рангли металлургия

11,3

10,7




15,4

102,5

101,8

104,9

Кимё ва нефть кимёси

5,9

5,3




5,6

112,7

104,1

103,3

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш

9,0

10,5




12,2

89,5

124,9

132,1

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш

0,9

1,4




1,1

130,1

108,6

117,1

Қурилиш материаллари

4,6

5,3




3,9

104,3

105,9

108,2

Енгил саноат

20,1

20,5




18,0

117

112,4

105,2

Озиқовқат

11,8

13,9




10,1

108,5

109,4

104,7

Бошқа тармоқлар

9,6

10,1




5,6

109,5

128,5

121,7

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси



Концептуал (моҳияти, асосини ифодаловчи) жадвал, харита
Бу метод кластер, семантик хусусиятлар таҳлили каби кўргазмалилик орқали фикр юритиш жараёнини ифодалайди. Фикр юритишни қиёслаш, таққослаш, таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Концептуал жадвалда вертикал бўйича, яъни устунларда таққосланадиган тушунча, ахборот, маълумотлар берилади.
Горизонтал, яъни қаторда таққослаш амалга оширилиши керак бўлганларни турли хусусиятлари, характеристикаси берилади. Демак, жадвалнинг бир томони нимани таққосланиши, иккинчи томони, қандай таққосланишини кўрсатади. Ёки жадвални бошқачароқ тарзда тузса ҳам бўлади. Асосийси, таққосланаётган фикрнинг қайси жиҳати таққосланаётгани аниқ кўриниб туриши керак.
Концептуал жадвал ёки харита ниҳоятда катта таҳлилий ахборотни зич, ихчам равишда жойлаштириш имконини беради. Бундай жадваллар, айниқса, дарсда:

  1. методик жиҳатдан кўргазмалиликни таъминлайди;




  1. концептуал жадвал тизими бўйича берилган топшириқ орқали ўтилаётган мавзу ёки саволнинг мазмунини ўрганиш амалга оширилади.

Шунинг учун ҳам бу методдан иқтисодий фанларни ўрганишда кенг фойдаланиш мумкин.


Кейнс ва монетаризм мактабларининг фарқи









Кейнсчилик

Монетаризм

Иктисодий сиёсатнинг мақсади

Барқарор нархлар ва иш ҳақи, тўла бандликни таъминлаш.

Иқтисодиётдаги салбий ҳолатлар сабабчиси инфляция билан курашиш.

Қўйилган мақсадга эришиш воситалари



1. Пул муомаласини, бандликни ишлаб чиқариш


ўсишига мослаш.

1. Пул муомаласини қаттиқ назорат қилиш.







  1. Мослашувчан пул сиёсати (кризиссиз ривожланишни таъминлаш) юритиш.

  2. Тақчил бюджет, талаб ва ижтимоий кафолатнинг

ўсишини молиялаштириш.

  1. Давлат ижтимоий дастурларини кенгайти риш.

  2. Солиқларни кўпайтириш, давлат талабини ошириш.

  1. Қатъий пул ва барқарор фискал сиёсат юритиш.




  1. Бюджет мувозанатини (бюджет тақчиллиги бо зор механизмига давлат аралашувини ўсишига олиб келади) таъмин лаш.

  2. Давлат ижтимоий дастурларини қисқартириш.

  3. Бюджет тақчиллигини камайтириш, пул

муомаласини тартибга солиш.




Рағбатлантириш

Чеклаш




Иктисодий танглик, бўҳронлар юз берганда.

Тушкунлик саёз, инфляция кучли бўлса.

Давлат ролини баҳолаш







Қўллашдан ижобий натижа кутиш







Иқтисодиётни тартибга солиш ва бу ҳақда билдирилган фикрларни таққослашда қуйидаги жадвал ва уни таҳлил қилиш жуда қўл келади.


Турли назариялар ва уларнинг фарқлари







Кейнсчилик
назарияси

Монетаристик
назария

Рационал кутиш
назарияси

Ѓоявий йўналиши

Иқтисодиётни солиқ ва солиққа тортиш ва давлат харажатлари билан
«аниқ созлаш»ни амалга ошириш мумкин.

Иқтисодиётни тартибга солиш учун давлат пул
таклифини 35
фоизга кўпайтирса бўлади. Ўзга ҳеч қандай аралашиш керак эмас.

Монетар сиёсат ҳам, фискал сиёсат ҳам иш бермайди, шунинг учун, яхшиси, ҳеч қандай фавқулодда чора тадбир кўрмаслик
керак.

Таҳлил доираси

Талаб ўз таклифини вужудга келтиради.
С+I+G=GDP

MV=PQ


Хўжалик юритувчи субъектлар етарли даражада фаросатли. Давлат юритаётган сиёсат қандай оқибатга олиб келишини ҳисобга олиб, ўз
манфаатларига кўра ўз сиёсатларини ишлаб чиқиб, юритадилар.

Амалга оширишдаги иқтисодий таҳлил

1.Иш ҳақи ва баҳо тушиш томонга мослашувчан эмас 2.Жамғарма даромадга боғлиқ.
3. Инвестиция кутилаётган фойда ва фоиз ставкасига
боғлиқ.

  1. Реал ЯИМни йилига 35 фоиз атрофида ўсиши мумкин.

  2. Пул айланиш тезлиги ўз асосига кўра барқарор.

  1. Одамлар рациoнал қарорлар қабул қилишади.

  2. Кутиш келажакни кўзлайди.

  3. Давлат қўллаган сиёсат оқибатларидан ўзини мудофаа

қилиб, ҳимоя чораларини қўллашади.

Монетар сиёсат

  1. Иқтисодиётга фоиз ставкаси ва инвестициялар орқали таъсир кўрсатади.

  2. Тушкунликни тўхтатишдан кўра инфляцияни

тўхтатишга ярайди.

1. М(пул)ни йилига
35 фоизга
кўпайтириш.
2. Пул таклифини ўзгариши бевосита нарх ва ишлаб чиқаришни натижасига таъсир
кўрсатади.

35 % қоидаси тўғри у кутишни барқарорлигига йўналтирилган бўлиши керак.

Фискал сиёсат

1.ЯИМни
кўпайтириш учун солиқларни камайтириш, давлат харажатларини кўпайтириш керак.

  1. Узоқ муддатли даврда реал ЯИМ га таъсир кўрсата олмайди.

  2. Қисқа муддатли даврда маълум бир

Фискал сиёсатнинг самарасизлиги одамларни реакциясида ифодаланади.




2.Инфляция

самара бериши




суръатини

мумкин.

пасайтириш учун




солиқларни




кўпайтириш, давлат




харажатларини




кўпайтириш керак




III бобда берилган таълимга уч хил ёндашув жадвали ҳам концептуал жадвалга мисол бўла олади. Бунда талабаларга жадвалнинг айрим кўрсаткичларини тўлалигича бермай, тўлдиришни топшириқ қилиб берилади ёки билдирилган фикрларни концептуал жадвал шаклида ифодалаш топширилади. Улардан намойиш қилиш учун кўргазмали қурол сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.


Махсус иқтисодий фанларда кўплаб рақамлар, статистик маълумотлар берилган жадваллар таҳлил қилинади.


3§. Ахборотни йиғиш ва ёйиш асосида мавзуни ўрганишга қаратилган методлар




Синквейн (ахборотни йиғиш) методи
Ўрганилаётган материални яхшироқ англаш учун қўлланиладиган методлардан бири«Синквейн (ахборотни йиғиш)» методидир. Синквейн – (французча беш) беш қатордан иборат, ўзига хос, қофиясиз
шеър бўлиб, унда ўрганилаётган тушунча, ҳодиса, воқеа, мавзу ҳақидаги ахборот йиғилган ҳолда, ўқувчи, талаба сўзи билан турли вариантларда ва турли нуқтаи назар орқали ифодаланади. Синквейн тузиш мураккаб ғоя, иқтисодий тушунчаларни бир нечагина сўзлар билан ифодалаш учун муҳим бўлган малакадир. Синквейн тузиш жараёни мавзуни яхшироқ англашга, ўзлаштиришга ёрдам беради.
Синквейн беш қатордан иборат бўлиб, биринчи қаторда бир сўз билан мавзу ёки муаммо ёзилади (одатда от туркумига оид сўз билан).
Иккинчи қаторда бир сўз билан ифодаланган мавзу ёки муаммо икки сўз билан тавсифланади (сифат туркумига оид икки сўз билан).
Учинчи қаторда ушбу мавзу ёки муаммо бўйича ҳатти – ҳаракатлар уч сўз билан характерланади.
Тўртинчи қаторда бир сўз билан ифодаланган мавзу, муаммога алоқадорликни кўрсатувчи тўрт сўздан ҳиссиётни ифодаловчи гап (ибора) тузиб ёзилади.
Амалиётда синквейн:

  • мураккаб ахборотни синтезлаш қуроли;

  • талабалар тушунчалар заҳирасини баҳолаш воситаси;

  • фикрни ижодий ифодалаш воситаси сифатида жуда фойдалидир.

Синквейн тушунчалар ва ахборотларни рефлексиялаш, синтезлаш ва умумлаштиришда тезкор, айни замонда муҳим қурол ҳисобланади.
Синквейн маълум бир мавзу ўрганилгандан сўнг тузилса, унинг асосий хусусиятлари, моҳияти тушунилиб, якунланади. Синквейн материаллар устида ўйлашга, мураккаб ахборотни синтезлашга ёрдам беради. Ижодий ишлаш имконияти келиб чиқади.
Бешинчи қаторда мавзунинг моҳиятини такрорловчи бир сўздан иборат синоним ёки моҳиятини янгича ифодаси ёзилади.

мавзу, муаммо номи (от);


тавсифи (сифат);
мавзу бўйича ҳаракатлар,
ҳиссиёт, алоқадорликни ифодаловчи жумла;




Мисол:


моҳиятнинг янгича ифодаси, синоним, ўрганишнинг маҳсули, натижаси


масала қийин, оғир


аниқлаш, солиштириш, ечиш бартараф қилиш талаб этилади
муаммо

Синквейн методини нисбатан адабиёт, фалсафа, тарих ва бошқа шунга ўхшаш фанларда қўллаш осонроқ. Сабаби, уларнинг сифати ва ҳаракати билан боғловчи синоним сўзларни топиш осон. Иқтисодий фанлардан эса категорияларнинг синонимини топиш қийинроқ. Лекин уни бошқача усуллар билан қўлласа бўлади. Ана шу қийинчилик уни қўллашни қизиқарли бўлишига олиб келади.


Сенквейн методидан иқтисодий категорияларни ўрганишда фойдаланишни қуйидаги мисол ёрдамида кўриш мумкин.
Айтайлик, нарх унинг синоними баҳо, лекин баҳонинг нархга нисбатан кенг қамровлилигига эътибор қаратмаймиз. Ўқитувчи синонимни талабаларга айтмайди.
Ўқитувчи «Нарх» деб доскага ёзиб, талабаларга мурожаат қилади. Нархнинг сифат томонини кўрсатадиган сўзларни келтиришади. Талабалар: арзон, қиммат, чўнтакбоп, харидбоп, инфляцион ва ҳоказоларни келтиришлари мумкин. Ана шуларни ичидан биз энг мос келадиган, тўғри ифодаланган дея вариантлардан 2 тасини ажратиб оламиз. У арзон, қиммат бўлсин.
Навбатда нархга боғлиқ ҳаракатларни ифодаловчи сўзларни топишимиз зарур бўлади. Ўқитувчи яна талабаларга мурожаат қилади: аниқлаш, таққослаш, солиштириш, арзонлаштириш, қимматлаштириш, белгилаш, чидаш, норози бўлиш, рози бўлиш, чора кўриш ва ҳоказолар. Уларнинг орасидан энг маъқули деб аниқлаш, таққослаш, арзонлаштиришни олайлик.
Энди нарх билан алоқадорликни ифодаловчи 4 сўздан иборат гап, жумла тузишимиз керак. Айтайлик, талабалар қуйидагича жумлаларни келтиришсин:
1.Нархнинг кўтарилиши инфляцияни ифодалайди. 2.Нархнинг шаклланиши харажатларга боғлиқ.

  1. Шаклланиши талаб, таклифга боғлиқ.

  2. Рақобатда муҳим омил ҳисобланади.

  3. Одамларни манфаатига таъсир кўрсатади.

  4. Нарх қадр қиймат ўлчови ва ҳоказолар.

Уларни орасидан энг яхши, нархнинг мазмунини очиб беришга ёрдам қиладиган деб қайси бирини танлаймиз, дея мурожаат қилинади. Айтайлик, 3 жумла талабалар томонидан танлансин.
Энди нархга синоним сўзни топамиз. У баҳо. Бизнинг синквейнимиз қуйидагича бўлади:
Нарх арзон, қиммат
аниқлаш, таққослаш, арзонлаштириш шаклланиши талаб, таклифга боғлиқ баҳо
Бу методни бошқача усул билан синоним сўз, категория билан эмас, балки антоним сўз, категория топиш тарзида ўтказиш мумкин. Айниқса, иқтисодий фанларда бундай категориялар мўл.
Уни 2 хил йўл билан ўтказиш мумкин:

  1. Биринчи қўйилган сўз категорияга хос сифат, ҳаракат, гап тузиш йўли билан;

  1. Аксинча унга зид бўлган сифат ҳаракат, жумла билан. Сенквейннинг модификацияси қуйидагича бўлади:
Мисол:

Фойда Зарар
қонуний, ялпи кутилмаган, ялпи
ҳисобланади, олинади, тақсимланади ҳисобланади, олинади, қопланади. Фирма мавқеи, обрўси мустаҳкамланади Фирманинг мавқеи, обрўси тушади.
Зарар (фойданинг акси) Фойда (зарарнинг акси)
Хуллас, бу методни турли вариантларда қўллаш мумкин. У ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ.




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling