Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet107/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кластер (ахборотларни ёйиш) методи
Кейинги пайтларда иқтисодий фанлардан дарс беришда кластер (ахборотни ёйиш) методидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Кластерларга ажратиш педагогик стратегия бўлиб, у кенг қамровли фикр юритиш, ўрганилаётган тушунча (категория, ҳодиса)лар ўртасида алоқа боғлаш малакасини ривожлантиради. Мавзу бўйича талабаларни эркин очиқ фикрлашига ёрдам беради.
Бу методни мавзу ёки узвий саволни ўрганишнинг даъват, тушунтириш, фикрлаш босқичида қўллаш мумкин.
“Кластер” сўзи лотинча «ғунча, боғлам» маьносини англатади. У мавжуд билимларни ифодалаш, муайян мавзу бўйича ўйлаш жараёнида янгича фикрлар уйғотади. Кластер таркибига киритилган асосий тушунча, ғоялар ўртасидаги муҳим бўлган боғланишларни аниқлаш, кенг кўламли фикр юритишни ривожлантиради. “Атроф”га турлича назар солишга ўргатади.
Кластер тузишни мавзуни мукаммал ўрганмасдан туриб қўллаган маъқул. Кластер муҳокама қилинаётган тушунча, мавзуга сўз ёки жумлага тааллуқли сифатлар маьлум йўналиши бўйича гуруҳланади.
Кластер тузиш кетмакетлиги:

  1. Синф доскаси ёки қоғоз варағига муҳокама қилинадиган мавзудаги асосий тушунча, “калит” сўз ёки гап ёзинг.

  2. Сизни фикрингизча шу мавзуга, тушунча , “калит” сўзга тегишли бўлган сўзлар ёки гапларни ёзинг.

  3. Ёзилган тушунча, ғоялар ўртасида бирбирига мос боғланишни ўрнатинг.

  4. Имконингиз борича турли вариант, ғоя, фикрларни кўпроқ ёзишга ҳаракат қилинг. Эслаганингизнинг барчасини ёзинг.

Кластер тузилишининг асосий қоидалари:

  1. Хаёлингизга келган барча фикрларни ёзинг. Бу фикрларнинг маьноси ҳақида ўйламанг, муҳокама қилманг, шунчаки, ёзиб олаверинг.

  2. Имло ва бошқа хатоларга парво қилманг. Улар ёзишни кечиктиради.

  3. Сизга берилган вақт тугагунча ёзишни тўхтатманг. Агар дилингиздаги барини ёзиб бўлиб, фикр келиши тўхтаб қолса, у ҳолда янги фикр, ғоя келгунича қоғозга сўзлар ўртасидаги боғланишни чизиб ўтиринг.

  4. Имкони борича кўпроқ алоқадорликни топинг. Боғланиш мумкин бўлган сўз, ғояларни , уларнинг оқими ва улар ўртасидаги боғланишни чеклаб қўйманг.

Кластер маьлум тушунча ёки ҳодиса ҳақидаги фикрларни кенгайтириш, турлича ёндашиб, муҳокама қилиш воситаси ҳисобланади. Масалан, иқтисодиётда энг кўп қўлланиладиган, дуч келинадиган, ҳамманинг манфаатига тегишли категория нарх. Нарх тушунчаси асосида кластер тузайлик. Бунинг учун хаёлимизга келган барча сўз, тушунча, ғояларни ёзиб чиқамиз. Улар қуйидагича бўлсин:

Нарх Тадбиркорлик талаб ва таклиф рақобат
харид мувозанат рентабеллик чакана нарх фойда
ҳисоб китоб воситаси арзон
наф
бозор нархи нарх турлари
иқтисодиётни тартиблаш рентабеллик
чакана нарх
нарх функциялари
бозор қиммат
ўлчов воситаси маҳаллий бозор улгуржи демпинг
жаҳон ижтимоий ҳимоя зарар

ва ҳоказоларни ёзиб чиқишимиз ҳамда уларни алоқадорликда қуйидагича чизмада акс эттиришимиз мумкин:
Навбатда тушунчанинг бирбирига ўхшаш хоссаларини умумлаштириб, кластер ташкил этувчиларни тоифаларга ажратамиз ва уни чизмада ифодалаб, боғланишни аниқлаб, кўрсатамиз (юқоридаги чизма).
Бу кластерни ниҳоятда кенг тузиш мумкин, чунки иқтисодиётдаги фаолият натижаси охироқибат нархга келиб тақалади.
Кластер жуда мослашувчан стратегия, уни барча фанларни ўрганишда индивидуал ёки гуруҳ тарзида қўллаш мумкин.
Кластер “ақлий ҳужум” учун мисол бўлади. Одатда “ақлий ҳужум” методини қўллаб, дарс ўтганда ҳам, кластер бўйича ишлаб чиқилган, берилган жавоблар бўйича ҳам, умумлаштирувчи туркумларга ажратиб чиқиш амалга оширилади. Бу эса талабаларда ахборотни туркумлаш қобилиятини ривожлантиради, фикрларни тизимлаштиришни ўрганиш имконини беради.
Ахборотларни туркумларга ажратишнинг изчиллигини таьминлаш учун:

  1. Ўрганиладиган мавзу бўйича мавжуд фикрларни ёзиб олиш.

  2. Олинган ахборотларни у ёки бу сифатига кўра умумлаштирадиган нисбатан умумий тушунчаларни топиш.

  3. Уларни доскага ёки дафтарга ёзиб, дастлабки ёзилган фикрларни ажратиб, ёзиб чиқамиз.

  4. Тақсимлаш жараёнида талабалар у ёки бу тушунчани ўзгартиришлари, янгиларини ёзишлари мумкин.

  5. Кичик гуруҳлар бирбирларини ишлари билан таниша олиш имконини берадиган усуллар топиши лозим.

“Нарх” кластери бўйича тушунчаларни умумлаштирувчи туркумларга ажратамиз:
  1. Нархнинг функциялари:

ўлчов ва ҳисобкитоб қилиш; иқтисодиётни тартибга солиш; тақсимлаш;
ижтимоий ҳимоя вазифаси.
  1. Нархнинг турлари:

эркин нарх; улгуржи нарх; чакана нарх; монопол нарх;
жаҳон нархи ва ҳоказолар.
Ўқитувчининг қуйидаги маслаҳатларга амал қилиши дарсни мувафаққиятли ўтказишга ёрдам беради:

  • ахборот туркумлашнинг ягона тўғри усули йўқ. Бир кичик гуруҳдаги туркумлаш иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Фақат талабалар ўз фикрларини асослаб беришлари зарур;

  • у ёки бу ишни таққосламанг, алоҳида ажратиб кўрсатманг. Бу гуруҳда шахсиятпарастликни келтириб чиқаради. Ишни талабаларнинг ўзлари баҳолашсин;

  • талабаларга тайёрлаган туркум сиз тайёрлаган ва туркумлаган кластердан фарқ қилиши мумкин. Талабаларни мустақил фикрлашга ўргатмоқчи эканмиз, уларга эркинлик бериш ва ўз фикрларини баён қилишга имконият яратиш керак;

  • умумлаштирувчи туркумлаш натижа эмас, жараён сифатида муҳим. Чунки у талабаларни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.

Кластерни педагоглар кўпроқ “ англаш”, “ тушуниш” фазасида қўллаган маьқул дейишади. Чунки бунда ўқувчиталаба ўқув материалларини нафақат мустақил ва фаол ўзлаштириши, балки ўз тушунчаларини кузатиб бориш имконини ҳам беради.



234

4§. Мантиқий, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга ўргатувчи методлар


Ўқувчиталабаларни мантиқий мустақил фикрлашга, ҳаракатлар кетмакетлигини тўғри ташкил этишга, ўрганаётган фан, берилган турли фикрлар орасидан энг кераклисини танлаб олишга, ўз фикрини ҳимоя қилишга, асослашга ўргатадиган қатор методлар мавжуд. Улардан энг диққатга сазоворларидан бири «Блицўйин» бўлса, иккинчиси «ФСМУ» методи.




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling