Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet110/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ф Фикрингизни баён этинг. Мен иш ҳақим ошса хурсанд бўламан.
С – Фикрингиз баёнига бирон сабаб кўрсатинг. Чунки, иш ҳақи ошгач, мени эҳтиёжимни қондирадиган хилмахил товар ва хизматлардан фойдаланиш имкони ортади. Анчадан бери орзу қилиб юрганим чет элга саёҳат қилиш имкони вужудга келади.
М Кўрсатилган сабабни исботловчи мисол келтиринг. Мен ҳисоблаб чиқдим: аввал олган иш ҳақим фақат озиқовқат ва кийимкечак, коммунал тўловларга етар эди. Энди ойига 100 минг сўмдан жамғариш имконига эга бўлдим.
У фикрингизни умумлаштиринг. Булардан шундай хулоса чиқаришим мумкинки, иш ҳақи ошгач, бошқаларда ҳам шундай имконият вужудга келади.
Навбатда, кичик гуруҳ аъзоларининг фикри ФСМУ варағида акс эттирилади. Улар асосида қандай умумий хулосага келиш ва кичик гуруҳ тақдимотида баён қилишга келишиб олинади. Кичик гуруҳда ҳамма ўз фикри билан ўртоқлашиб, бу ерда инфляция ҳисобга олинмаганини айтиши мумкин. Орзу қилинган мақсадга етиш учун товар, хизматлар таклифи аввалгидан кам бўлмаслиги, нархлар айниқса, озиқовқат, кийимкечак, коммунал хизматлари деярли ўзгармаслиги керак. Сўмнинг товар билан таъминланиш даражаси пасайса, ҳамма тармоқларда ҳам иш ҳақининг ўсиши инфляцияга олиб келади. Уни пасайтирмасликнинг йўли меҳнат унумдорлигининг иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсишини таъминлаш зарур. У ҳолда кичик гуруҳ аъзоларининг умумий фикри қуйидагича бўлиши мумкин:
У фикрингизни умумлаштиринг. Меҳнат унумдорлиги иш ҳақига нисбатан кўпроқ даражада ортса, иш ҳақининг ортиши турмуш даражасининг кўтарилиши, турлитуман янги эҳтиёжларнинг қондирилишига олиб келади.
Ўқитувчи дарсни якунлар экан, айтилган фикрларга ўз муносабатини билдиради. Уларга мурожаат қилиб, бугунги дарсдан нималарни билишгани, бу методни қачон, қандай қўллаш мумкинлиги ва бошқа саволлар беради. Ўқувчиталабалар ва кичик гуруҳларнинг фаолиятини баҳолайди.


5§. Ижодий фикрлашга ўргатувчи методлар




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling