Иқтисодий фанларни ўқитиш


Шундай қилиб муҳокама жараёнида сабаблар уларнинг муҳимлиги даражасига


Download 3.37 Mb.
bet112/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Шундай қилиб муҳокама жараёнида сабаблар уларнинг муҳимлиги даражасига кўра саралаб чиқилади. Ҳар бир талаба ўзи учун муҳим деб билган сабабни биринчи ўринга, унга қараганда пастроқ ҳисоблаган сабабини иккинчи ўрин ва ҳакозо ўринга қўяди. Муҳокама натижасида гуруҳ учун умумий натижа қабул қилинади. Буни гуруҳда муқобил (вариант)ларни баҳолаш жадвали асосида амалга ошириш мумкин. У гуруҳдаги ҳар бир талабанинг фикрини инобатга олади.
Бунинг учун сабаблар кўрсатилгач, талабаларга баҳолаш жадвали тушунтирилади, унга кўра талабалар ўзлари энг муҳим деб билган сабабларини баҳолайдилар. Сабаблар 1 дан 5 баллгача баҳоланади. (Кўрсатилган сабаблар 5та)
2босқичда, ҳар бир талаба сабабга тўхталиб долзарблигига кўра 10 баллгача баҳолайди. Бунда энг юқориси 1, энг пасти 10 балл.
3босқичда муқобил вариантларнинг ҳар бирига берилган тоифа баҳоси билан бали кўпайтирилиб, ҳосила бали аниқланади.
Бутун гуруҳ учун битта баҳолаш жадвалини тўлдириш кўп вақтни талаб қилгани учун, биз кичик гуруҳларга бўлганимиз маъқул.
Гуруҳ 20та талабадан иборат бўлса, 4 та кичик гуруҳ ташкил қиламиз. Бунда баҳолаш жадвалини хар бир кичик гуруҳ аъзоси тўлдиргач, кичик гуруҳ учун умумий хулоса қабул қилинади.
Айтайлик, у қуйидагича бўлсин:
БАҲОЛАШ ЖАДВАЛИ




Муҳокама қатнашчилари

Сабаблар

1

2

3

4

5

Т

Б

Ҳ

Т

Б

Ҳ

Т

Б

Ҳ

Т

Б

Ҳ

Т

Б

Ҳ

Аббос

5

2

10

1

6

6

2

8

16

3

6

18

4

8

32

Эркин

4

3

12

1

8

8

3

6

18

2

8

16

5

7

35

Шуҳрат

3

2

24

2

7

14

1

9

9

4

2

8

5

6

30

Комила

4

7

28

2

5

10

1

8

8

5

3

25

4

5

20

Нафиса

3

8

24

1

9

9

2

5

10

4

4

16

5

5

25

Жами:







98







43







61







73







142

















































Т тоифа баҳоси (1дан 5гача);
Б балл бўйича баҳо (1дан 10гача);
Ҳ ҳосила (яъни ТхБ.).

Демак, 1кичик гуруҳ аъзолари энг паст ҳосила баллни 2 сабабга қўйишган. Берилган сабабларда у техникатехнологиянинг эскирганлиги дейилган. Демак, гуруҳ аъзоларининг фикрича, меҳнат унумдорлигининг пасайиб кетишининг энг муҳим сабаби техникатехнологияни эскириши.


Иккинчи ўринда 61 балл билан 3сабаб турибди, у ишчиларнинг малакаси пастлиги; сўнгра 73 балл билан 4 сабаб, 98 балл билан 1 сабаб, 142 балл билан 5 сабаб турибди. Кичик гуруҳ аъзоларидан бир талаба гуруҳнинг умумий натижаси асосида қандай қарорга келишганини билдиради, ҳудди шундай тартибда бошқа кичик гуруҳларнинг натижаси эшитилади. Тўртта кичик гуруҳ бўйича жадвал маълумотлари умумлаштирилади ва бутун гуруҳ учун умумий фикрга келиб, таклиф ишлаб чиқилади. Ана шундай методнинг ўзига хос модификацияси мавзу қўйилган муаммони ўрганишда таҳлилий, ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методидир.

Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ


Бунда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича фикрлашни талаб қиладиган,
мувофиқ равишда тавсиялар ишлабчиқишини

ўрганишбўлзаирбуречбиўшлгамнетсоадвоил ёки муаммони доскага ёзади. Муҳокама жараёнида билдирилган фикрлар ҳам ёзиб борилади. Бунда барча талабалар албатта ўз фикрини айтиши зарур. Айтайлик, биз харажатларни ўрганяпмиз. Асосий мақсад харажатларни камайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариб сотишдан юқори фойда олишни таъминлаш.
Демак, харажатларни пасайтириш омилларини аниқлашимиз, уларнинг таъсири катта ёки аксинчалигини топишимиз керак. Буни гуруҳда муҳокама қилиш учун доскага:
«Сарфхаражатлар миқдорига таъсир қилувчи омиллар» деб ёзиб қўямиз. Гуруҳда 20 та талаба бўлсин. Ҳар бир талаба навбат билан ўз фикрини айтади.
Бири иккинчисини такрорламаслиги керак. Билдирилган фикрлар доскага ёзиб борилади. Ҳар бир талаба: нима учун шу
омил харажатларнинг кўпайиши ёки кам бўлишига таъсир қилишини асослаб беради.
Харажатларнинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар талабалар томонидан қуйидагича кўрсатилсин.

  • сотиб олинган хом ашёнинг сифати;

  • истеъмолчиларни узоқ яқин жойлашиши;

  • хом ашё нархи;

  • амортизация нормаси;

  • ёрдамчи материаллар нархи;

  • электр энергияси нархи;

  • газ нархи;

  • иситиш нархи;

  • иссиқ сув, совуқ сув нархи;

  • асбобускуналарнинг нархи ва сифати;

  • техника – технология даражасини талабга жавоб бериши;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатига эътибор бериш;

  • ўрганилган бозор коньюктураси;

  • маҳсулот бирлигига сарфланган материал ёки материал сиғими;

  • маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнат харажатлари ёки меҳнат унумдорлиги;

  • маҳсулот бирлигига сарфланган капитал сарфи ёки капитал сиғими;

  • маҳсулотга сарфланган энергия ёки энергия сиғими;

  • ишчи ва ходимларнинг малакаси, маҳорати;

  • бош менежер (ижрочи директор) ва менежерларнинг малакаси ва маҳорати;

  • табиий шароитнинг қулайлиги ёки ноқулайлиги.

Талабалар фикрини айтиб бўлгач, ўқитувчи аудиторияда санаб ўтилган ва бошқа омиллар харажатлар миқдорига таъсир кўрсатади. Энди ана шу санаб ўтилган омиллардан энг муҳим 5 тасини ажратиб кўрсатинг, дея мурожаат қилади. Жавобларни индивидуал ёки кичик гуруҳлар миқёсида умумлаштирилади. Бунда муҳимлиги жиҳатидан биринчи ўринга қайси бир омилни қўйиш, қолганларини аҳамиятига кўра тутган ўринлари белгиланади. Бу аввалги методни ўрганганимиздек амалга оширилиши мумкин.
Мисолимизда айтайлик:

  1. бош менежер (ижрочи директор), менежерларнинг малакаси ва маҳорати;

  2. техника ва технологиялар даражаси талабга жавоб бериши;

  3. меҳнат унумдорлиги;

  4. хом ашё нархи;

  5. маҳсулот сифати;

Талабалар нима сабабдан айнан у ёки бу омилни биринчи, иккинчи ва ҳоказо ўринларга қўйганлари сабабини асослаб беришади. Ўқитувчи жавобларга ўз муносабатини билдириб, талабаларнинг жавобларини баҳолайди. Ёки баҳолаш жадвали тайёрлаб, талабалар билан биргаликда баҳолаб чиқилади.






Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling