Иқтисодий фанларни ўқитиш
Дарс жараёнида қўлланиладиган кўргазмали қурол турлари
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2§. Тарқатма материаллар ва уларнинг тутган ўрни
- 3§. Кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан
1§. Иқтисодий фанларни ўқитишда кўргазмалилик.
Дарс жараёнида қўлланиладиган кўргазмали қурол турлариДарсни ташкил этишда кўргазмали қуроллар муҳим ўрин тутади. Дидактиканинг асосий принципларидан бири дарснинг кўргазмалилигини таъминлаш. Айниқса, иқтисодий фанларни ўқитишда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш талабаларга иқтисодий категорияларни, муаммоларни ўрганишда катта ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар ёрдамида бир вақтнинг ўзида муҳокама қилинаётган саволни, ахборотни ҳам эшитиш, ҳам кўриш орқали қабул қилиш шубҳасиз талабаларни пухта билим олишларига ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар хилмахил. Тараққиётнинг ўзи бир томондан фанни чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб қўйса, иккинчи томондан турли туман янги методлар, кўргазмалиликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни қўллашни такомиллаштириш орқали билим олишни осонлаштириш, қизиқарли жараёнга айлантиришга ёрдам беради. Кўргазмалилик, одатда, хаёлан кўз ўнгига келтириш билан ёки намойиш қилиш билан таъминланади. Кўргазмали қуроллар: номоддий ва моддий турларга бўлинади (юқоридаги чизма). Дарс жараёнида сўз билан ўқитувчи томонидан ёдга тушириш, талабаларнинг хаёлида гавдалантириш мумкин бўлган ички, хаёлий кўргазмали қуроллар: адабиёт, санъат асарлари, бадиий фильм, бадиий асар қахрамонлари ҳаётда юз берадиган турли воқеа, вазиятлардан одатда кенг фойдаланилади. Дарсни бошлаганда ўқитувчи ўтилган мавзуни талабаларнинг ёдига туширади. Янги мавзуни бошлар экан, талабалар диққатини унга жалб қилиш, фикрини йўналтириш учун адабиёт, саънат асарлари ёки ҳаётда юз берган воқеани гапириб бериш мумкин. Бу янги мавзуни ўрганишга талабалар руҳи, кайфиятини тайёрлайди. Масалан: «Товар – пул назарияси» мавзусини бошлашдан аввал аудиторияга мурожат қилиш мумкин: сувни ҳамма билади. Усиз ҳаёт йўқ. Шунга қарамай у текин ёки нархи жуда арзон. Бриллиантни кўз ўнгизга келтиринг. Усиз яшаш мумкин. Лекин жуда қиммат, нима сабабдан? Бугунги дарсда ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Ўқитувчи мавзу, унинг мақсади хақида гапириб, сўнгра дарс режасини беради. Машғулот жараёнида кўрсатиб, изоҳлаш мумкин бўлган кўргазмали қуроллар жадвал, схема, плакат, чизма, диаграмма ва бошқалардан фойдаланиш талабаларнинг билимини пухталаштиришда муҳим рол ўйнайди. Дарсда доскани ишлатиш кўп вақтни оладиган, бошқа техник воситалардан фойдаланиш имкони йўқ аудиторияларда плакат, схемалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Анъанавий кўргазмали қуроллар бу схема ва плакатлар бўлиб, одатда схемалар стандарт ватман сатҳига қора ёки бошқа рангларда зарур матн ёзилган ёки жадвал, чизма, диаграмма, бошқалар чизилган бўлади. Плакатлар эса нашр қилинган кўргазмали қурол ҳисобланиб ўтиладиган мавзулар бўйича танлаб олинади. Схема, плакатларни тайёрлаш моддий жиҳатдан қиммат ҳамда кўп вақтни олади. Хато қилинса, ўзгартириш қийин. Шунинг учун ҳозирги пайтда ватманга чизилган ёки плакат ҳолида нашр этилган кўргазмали қуроллар ўрнига янги, тайёрлаш ва фойдаланиш қулай замонавий турлари, айниқса, дарс жараёнида слайдлардан фойдаланиш кенг ёйилди. Слайдлар таълим берувчи учун энг юқори даражадаги тақдимот имкониятини беради. Замонавий ўқув жараёнини буларсиз тасаввур қилиш қийин. Асосий қулайлик шундаки, улардан истаган пайтда фойдаланиш, иш ўрни ўзгарганда осон кўчириш мумкин. Жадвал, схема, график, диаграммалардан фойдаланиш универсал: аввалдан слайд плёнкаларга чизиб, техник воситалар ёрдамида кўрсатилиши; ватман коғозга чизиб, техник воситалардан фойдаланиш учун шароити йўқ аудиторияда фойдаланиш; ксерокопиядан чиқариб, тарқатма материал сифатида фойдаланиш; дискетга киритиб, компьютер орқали кўриш, таҳлил қилиш мумкин. Кўргазмали қуролларнинг афзаллиги шундаки, уни дарс ўтишнинг барча шакллари, услубларида қўллаш мумкин. Айрим мавзуларни эса умуман намойиш қилинадиган материалларсиз, кўргазмали қуролларсиз ўтиб бўлмайди. 2§. Тарқатма материаллар ва уларнинг тутган ўрниЎтилаётган дарсда талабаларга ахборот етказиш, уларни дарсни пухта ўзлаштиришлари ва фаол қатнашишларини таъминлашда тарқатма материалларнинг аҳамияти катта. Дарсларда тарқатма материаллардан фойдаланиш тобора кенг қўлланилмоқда. Тарқатиладиган материалнинг муҳим ижобий томони шундаки, у бевосита талабанинг қўлида бўлиб, узоқдан кўрсатиладиган кўргазмали қуролларга хос камчиликлардан ҳоли. Тарқатма материаллар таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (12 варақ) ёзма ўқув материали ҳисобланади. Тарқатма материалларни мақсади, мазмуни жиҳатдан: а) ахборот берувчи, б) топшириқ берувчи, в) билимни назорат қилувчи гуруҳларга ажратиш мумкин. Ахборот кўлами катта бўлгани сабабли қисқа вақт ичида барча ахборотни талабаларга тўлиқ етказиб бериш қийин. Бундай пайтда ахборотни тарқатма материал сифатида етказиб бериш муҳим рол ўйнайди. Бунда гаплар қисқача ёзилган матнлар бўлиб, дарсга тайёргарлик кўришда, дарс давомида ёки билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади. Тарқатма материаллардан кўргазмали қурол сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса, иқтисодий фанларни ўрганишда турли жадвал, график, чизмалардан жуда кўп фойдаланилади. Уларни плакат сифатида тайёрлаш талабалар учун анчагина ноқулай. Ундан ташқари : Талабаларга рақамларда ифодаланган маълумотларни оғзаки етказиш уларни чалкаштириб юбориши билан бирга, эслаб қолишларига ҳам имкон бермайди. Миқдор жиҳатдан кўп маьлумотларни доскага ёзиб, тушунтириш учун кўп вақт талаб қилинади. Доскага ёзиш пайтида ўқитувчи билан таълим олувчилар ўртасида алоқа узилади. Бу жиҳатдан кўргазмали қуролдан намойиш қилинувчи ҳамда тарқатма материал сифатида фойдаланиш қатор афзалликларга эга. Ўқитувчи рақамларда, график, формулаларда ифодаланган ахборотни намойиш қилинаётган материалга қараб тушунтиради. Талабалар эса ҳам намойиш қилинаётган материалга ҳам, қўлларидаги тарқатма материалга қарашади. Маълумотлар талабалар қўлида бўлиши, уларни кўриб туриши, тушуниши, англашини осонлаштиради. Тарқатма материаллар талабаларга топшириқларни қамкорликда ишлаш имкониятини ҳам беради. Айниқса, бунинг учун ишчи варақалар тайёрланиши ва улар асосида дарс жараёнида жуфт бўлиб ёки индивидуал тарзда ишлашни ташкил қилиш, шубҳасиз талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди. Улар масала, машқ, турли жадвалларни тўлдириш ва ҳоказолар тарзидаги турли топшириқлар бўлиши мумкин. Тарқатма материаллар таълим олувчиларни билимини текшириш назорат қилишда хам кенг қўлланилади. Бунда назорат варақалари тарзида тайёрланган тест саволлари, масала ва машқлар бўлиши мумкин. 3§. Кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллар тайёрлаш ва уларданDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling