Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллаш қоидалари
- Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- XVI боб. ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш даражаси кенг, улардан қандай тарзда, қандай мақсадда фойдаланиш ўқитувчига боғлиқ.
Ўқитувчи кўргазмали қурол танлар экан, албатта, аввало, дарс маърузами ёки семинар дарсими ҳисобга олади. Иккинчидан, мавзу орқали ўқитувчи талабалар олдига қандай вазифа қўймоқчи, мақсади нима, муҳокама қилинаётган муаммони ечишда кўргазмали қурол қандай ёрдам бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, танлаши керак. Масалан, жадвал рақамларидан маърузада бирон илмий тахмин (гипотеза)ни, илгари сурилаётган фикрни тасдиқлаш мақсадида фойдаланилса, семинар дарсида масала ёки машқ бажарганда фойдаланиш мумкин. Бунда ҳам кўргазмали қуроллардан фойдаланиш даражаси ўқитувчининг моҳирлиги, фантазиясига боғлиқ. Ўқитувчи тарқатма материаллар тайёрлаётганда, маълум қоидаларга риоя қилиши лозим. Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллаш қоидалари:Таълим олувчиларга ҳаддан ташқари кўп тарқатма материаллар берманг. Сарлавҳаларни бош ҳарфлар билан ёзинг, бир матн учун иккиучта тарқатма материал тайёрласангиз, уларга номкод беринг. Бу уларни ажратишни осонлаштиради. Матн шрифти 12 дан кичик бўлмаслиги керак. Бир бетда 80 тадан кўп белги (ҳарф, қавс, ундов белгиси ва ҳоказо ) ишлатманг. Матнлар тушунарли, қисқа ва оддий бўлиши керак. Варақ дизайни эътиборни ўзига тортиши керак. Тарқатма материалларда: ўтиладиган мавзунинг асосий мазмунини бериш; олинган ахборотни дарс давомида ва дарсдан ташқарида талабалар билан мустақил муҳокама қилиш; таълим олувчилар диққатини мустақил фикрлаш, ижодий изланишга қаратиш; ўқувчиталабаларни дарсга фаол жалб қилиш; ўқувчиталабаларнинг олган билимларини назорат қилиш ва синаш; Буларнинг ҳаммаси дарс жараёнида тарқатма материаллардан кенг фойдаланишнинг заруриятини келтириб чиқаради. Шу билан бирга дарс жараёнида тарқатма материаллардан фойдаланишда ўзига хос камчиликлар ҳам мавжуд. Тарқатма материаллар тайёрлаш ўқитувчидан кўп куч ва вақт, юксак маҳорат талаб қилади. Бир кишига битта тарқатма материаллар бўлиши керак. Бу қўшимча катта моддий харажатни талаб қилади. Тарқатма материал асосида ўзаро муҳокама чўзилиб, мавзунинг бошқа қисмларига, саволларига эътибор пасайишига олиб келиши мумкин. Айрим камчиликларига қарамай, дарсда тарқатма материаллардан фойдаланишнинг афзаллиги устун. Кўргазмали қурол ёки намойиш қилинувчи материал ва тарқатма материаллардан барча методлар асосида дарс ўтишда кенг фойдаланиш мумкин. Асосий таянч тушунчалар ва атамаларКўргазмали қурол, моддий кўргазмали қурол, номоддий кўргазмали қурол, иллюстрация, слайд, схема, чизма, диаграмма, график, тарқатиладиган материаллар, Такрорлаш ва мунозара учун саволларДарс ўтишда кўргазмали қуроллар қандай ўрин тутади? Кўргазмали қуролларни қандай турларини биласиз? Кўргазмали қуролларни танлаганда нималарга аҳамият бериш керак? Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш қандай афзалликларга эга. Дарс жараёнида тарқатма материаллардан фойдаланиш ҳақида нима дея оласиз? Тарқатма материаллар тайёрлаганда қандай қоидаларга риоя қилиш керак? XVI боб. ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling