Иқтисодий фанларни ўқитиш
§. Иқтисодий фанларни ўқитишда техник воситалар. Уларнинг турлари, тутган
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машина-трактор жиҳозлари, асбоб- ускуна, дастгоҳ , тайёр маҳсулот ва ҳоказо
- 2§. Дарс ўтишда досканинг ва бошқа техник воситаларнинг тутган ўрни.
- Камчиликлари
1§. Иқтисодий фанларни ўқитишда техник воситалар. Уларнинг турлари, тутган ўрни
Иқтисодий фанларни ўқитишда техник воситалардан фойдаланиш алоҳида ўрин тутади. Техник воситалардан фойдаланиш усулига кўра универсал ва махсус техник воситаларга бўлинади. Универсал воситаларга доска, диаскоп, кодоскоп, магнитофон, видеомагнитофон, компьютер, телевизор кириши мумкин. Махсус воситалар, маълум бир масалани, мавзуни ёритишга қаратилган макет, видеофильм, кассета, диск, дискет кабиларни ўз ичига олади. Ахборотни узатиш, тасвирлаш нуқтаи назаридан техник воситаларни тасвирловчи (кодоскоп, проектор, диапроцессор), товушли (магнитофон, радио, аудио кабилар), аудиовидео комплекси, видеомагнитофон, компьютер кабиларга бўлиш мумкин. Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситалар таълим воситалари деб аталади. Таълим воситалари реал ва техник воситалар, ҳамда чоп этилган ўқув материалларини ўз ичига олади. Унинг таркиби қуйидагича бўлади. Таълим воситалари Реал воситалар Машина-трактор жиҳозлари, асбоб- ускуна, дастгоҳ , тайёр маҳсулот ва ҳоказоТехник воситалар Проектор, кодоскоп, киноаппарат, видеомагнитафон, компьютер, ўқув телевизори, видео- фильм, диск, дискетлар мультимедиа ва бошқалар.Чоп этилган ўқув материаллари Ўқув ва илмий адабиётлар, чоп этилган ўқув-мето- дик материаллар, кўргазмали матери- аллар, тарқатма материаллар, маъруза матнлари ва бошқалар.Реал таълим воситалари, одатда, иқтисодий йўналиш бўйича таълим олиш жараёнида кам ишлатилади. Лекин техник ва чоп этилган ўқув материаллари жуда кенг қўлланилади. Таълим воситалари бирбирини тўлдиради ва дарс жараёнида уйғунлашади. Таълим воситалари талабаларнинг дарсни тушуниши, мустақил ишлаши, ўқув жараёнига фаол қатнашишига кўмаклашади. Кодоскоп, проектор шаффоф плёнкадаги тасвир (слайдлар)ни экранга тушириш, акс эттириш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. У фойдаланиш учун қулай, мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган плёнкадан кўп марта фойдаланиш мумкин. Доска бўлмаганда зарур бўлган нарсаларни фломастер ёрдамида тўппатўғри ёзиб кўрсатилади. Ўқитувчи қайси воситадан қачон фойдаланиши, қандай воситани қўллашини дарснинг мақсади, мазмунидан келиб чиққан ҳолда олдиндан белгилаб олиши керак. 2§. Дарс ўтишда досканинг ва бошқа техник воситаларнинг тутган ўрни.Ўқув жараёнида энг кўп қўлланиладиган ва энг кам чиқим талаб қиладиган восита оддий доска ҳисобланади. Доскадан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин: нотаниш сўз, ибораларни ёзиш; турли чизмалар, диаграмма, схемалар чизиш; расмлар ёрдамида иллюстрация қилиш; мисоллар ечиш; формулалар ёзиш ва бошқалар. Доска ҳар бир аудиторияда бўлиши керак. Дарс пайтида доскадан фойдаланиш учун уни дарсга тайёрлаш лозим. Агарда ўқитувчи илгари дарс ўтмаган аудиторияда дарс ўтадиган бўлса, досканинг ўлчамлари,унинг қандайлиги билан танишиши керак. Дарсда доскадан оптимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилиш лозим: зарур жумлаларни ёзиш, графиклар чизиш, бирбиридан ажратиш, чизиқларни рангли бўр билан чизиш; агар мураккаб чизмалар чизилиши керак бўлса, аввал хомаки нусхасини чизиб кўриш; доскадаги тасвир иложи борича тушунарли, таассурот қолдирадиган бўлиши керак; Доскага аниқ, талабалар ўқий оладиган қилиб ёзиш керак. Ёзаётганда тушунтиришни тўхтатиб, ёзиб бўлгач, гапириш керак. Чунки аудиторияда талабаларга орқа ўгирган ҳолда доскага қараб ёзиб туриб, гапирилган фикрни илғаш қийин. Доскада ишлашнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Досканинг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ишлатишнинг осонлиги, тайёрлиги; ўзгартиришлар киритишнинг осонлиги, дарсни ўтишга қараб мос ҳолда ишлатиш мумкинлиги; қўшимча мисоллар берилган саволларга қараб, мисолларни мослаштириш; мураккаб нисбатларни кўргазмали ифодалаш мумкин; чизмалар, формулалар ва бошқаларни ёзиб кўрсатиш, қабул қилиш ва тушунишни осонлаштиради; яхши ёдда қолади; доскадан конспектга кўчирилган мисол ва расм, чизма, графиклар келгуси дарсларга яхши тайёрланишга ёрдам беради. Камчиликлари:доскага ёзаётганда талабаларга орқа ўгириб турилади, Аудитория билан кўз қараш контактини йўқотилади; бир марта ёзилган нарса ўчирилади; ёзиш, чизишга вақт кетади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling