фойдаланиш
Ўқитувчи бирорбир мавзу бўйича кўргазмали қурол тайёрлар экан, ўкувчиталабалар мавзунинг мазмунини тушуниб етишлари
учун уни қандай тасвирлашни кўриб чиқади. Масалан, иқтисодиётни ўрганишда сарфхаражатларни, уларни ўзгаришини ўрганиш ўта муҳим. Умумий харажатлар, доимий харажатлар, ўзгарувчи харажатлар, меъёрий харажатлар, умумий тушум, харажатларни қоплаш нуқтаси, ялпи фойда ва бошқаларни оғзаки гапириб ўтгандан мана бундай чизмани слайд қилиб тайёрлаб, фойдаланиш талабаларнинг мавзунинг моҳиятига тушуниши ҳамда ёдида қолишига ёрдам беради.
Кўп миқдорда рақамларда ифодаланган маълумотларни, таққосланиши лозим бўлган ҳар
хил қарашларни турлича жадвалларда берган маъқул. Уларни тушуниш, таҳлил қилиш осонлашади. Буларни аввалги бобларда кўриб ўтганмиз. (XIY боб)
Агарда иқтисодий кўрсаткичлар улушини ёки таркибини кўрсатиш лозим бўлса, доира шаклидаги диаграммалардан фойдаланган маъқул. Масалан, бюджет даромадлари ва харажатлари таркиби ёки маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфданган харажатлар таркиби, корхонанинг
асосий капитали таркиби ва ҳоказо. Чунки бундай диаграммада бу кўрсаткичларнинг салмоғи аниқ кўринади. Уларни таққослаш, хулоса чиқариш осон бўлади.
Давлат бюджети даром адлари
Бевосита (тўғри)
солиқлар
Билвосита (эгри)
солиқлар
Ресурсларга тўлов ва мулк солиғи
Инфра тузилма, ободонлаштириш солиқлари
Агарда иқтисодий кўрсатк аққосланиши керак бўлса, устун тар
Бошқа даромадлар
т
ичлар
зидаги
диаграмма ёки график тарзда тасвирлаган маъқул. Чунки бундай шаклда кўрсаткичларни таққослаш қулай, уларни қай даражада фарқланиши яққол кўриниб туради.
Устун тарзидаги диаграмма қуйидагича бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |