Иқтисодий фанларни ўқитиш


«Солиқ ва солиққа тортиш» фанининг хусусиятидан келиб чиқиб, марказий


Download 3.37 Mb.
bet159/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

«Солиқ ва солиққа тортиш» фанининг хусусиятидан келиб чиқиб, марказий ўринни масала, машқ ечиш эгаллайди.
Масала, машқ ечиш олган билимни амалиётда қўллаш имконини таъминлайди ва шу йўл билан талабаларнинг билим олишдаги фаоллиги ортади.

Масала ечишга фақат ҳисобкитоб асосида топшириқни бажариш, жавобини аниқлаш эмас, фикр юритиш объекти сифатида қаралиши керак.
Масала ёрдамида фанни ўрганганда аниқ ҳужжатлар асосида таҳлил қилиш имконияти кенг.
Масала ечишни моделлаштирувчи ўйин тарзида ташкил килиш мумкинки, бунда талабалар солиқ ходимлари ва солиқ тўловчилар сифатида қатнашиб, реал воқеликка янада яқин бўладилар.

Дарсни тарқатма материаллардан фойдаланиб ўтиш мумкин. Масала, машқ ечиш жараёнида талабаларнинг қабул қилинган қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни қай даражада билишларини ҳам аниқлаш мумкин. Улардан мунозара, дебатлар методини қўллашда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Кўриб ўтган методларимизни «Солиқ ва солиққа тортиш» фанидан ҳам дарс мавзуларига ва қўйилган мақсадга қараб мослаштириб, кенг қўллаш мумкин.



Асосий таянч тушунча ва атамалар

Ахборотларни таҳлил қилиш, ахборотни асимметрик тарқалиши, таққослаш, солиштириш, гуруҳлаштириш, иқтисодий кўрсаткичлар тизими, иқтисодий таҳлил хусусиятлари, фаннинг предметини ўрганиш методлари, аудит фани хусусиятлари, аудиторнинг роли, солиқ қонунчилиги, фанни ўрганиш методлари.




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Иқтисодий таҳлил фани бошқа иқтисодий фанлардан қайси жиҳатлари билан ажралиб туради?

  2. Аудит фанининг вужудга келишига қандай заруриятлар сабаб бўлди?

  3. Аудитнинг марказида аудитор туради, деган фикрга қўшиласизми?

  4. Аудит ва бошқа иқтисодий фанларни ўрганиш учун дарс ўтиш методларини танлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олиш зарурми?

  5. Дарс ўтиш методлари билан фаннинг предметини ўрганиш методлари ўртасида қандай боғланиш борлигини тушунтириб беринг.
ИЗОҲЛИ ЛУЃАТ (глоссарий)



Академик лицей – ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш, уларнинг чуқур табақалаштирилган ва касбҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган ўрта махсус ўқув юрти.
Аккредитация – фаолият юритишга ишонч билдириш ва мувофиқ равишда берилган ҳужжат, яъни фаолият даражасининг қўйилган мезон ва талабларга жавоб беришини давлат томонидан эътироф этилиши.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling