Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet156/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Аудитнинг асосий мақсади – молиявий ва хўжалик операцияларининг тўғрилигини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга нечоғлик мослиги, уларнинг тўла–тўкислиги, аниқравшанлиги, бухгалтерия ҳисоби ёки бошқа молиявий ҳисоб юритишга қўйилаётган талабларга жавоб бера олишини аниқлашдан иборат.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун, фаолиятнинг мақсади ва вазифалари тавсифидан келиб чиқиб, аудит фанининг предмети бу хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик ва молиявий операцияларининг тўғри юритилиши, уларни қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатларга мослиги, талабга жавоб беришини текшириш ва қонунда белгиланган бошқа хизматлар кўрсатишни ўрганишдир, деб айтиш мумкин.
Аудиторлик фаолияти хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан махсус ваколат олган давлат органлари назорати ўрнини боса олмайди.
Аудит махсус иқтисодий фанлар жумласига кириб, у ҳам бухгалтерия ҳисоби каби амалий фандир.
Аудит фани, биринчидан, ўз предмети билан бошқа иқтисодий фанлардан катта фарқ қилади. У аудитнинг функцияларида ҳам ўз ифодасини топади. Булар: экспертлик
текшируви, таҳлил қилиш, маслаҳат бериш, хизмат кўрсатиш бўлиб, ахборот рискини камайтиришга йўналтирилган.
Иккинчидан, фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда аудит фаолиятини ўрганишда турли методлар қўлланилади.
Аудит фани бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил билан чамбарчас боғлиқ бўлгани сабабли ҳар икки фаннинг предметини ўрганишда қўлланиладиган методлар борки, бир томондан улардан фойдаланишда ўхшашлик, иккинчи томондан фарқлар мавжуд. Масалан, инвентаризация, ҳужжатлаштириш, икки ёқлама ёзув, бухгалтерия счётлари, калькуляция, баланс методлари бухгалтерия ҳисобини ўрганишда, таққослаш, илмий тахмин, таҳлил ва синтез иқтисодий таҳлилда қўлланилади. Лекин бу методларни аудитда қўллашнинг катта фарқи бор. Унда бу методларни қўллаш энг асосий мақсад ахборотни, ҳужжатлаштиришни, бажарилган операцияларнинг тўғрилигини текширишга, аниқлашга қаратилган.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling