Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
1§. «Иқтисодий таҳлил» фани ва уни ўрганиш хусусиятлари
XX аср кўпинча «ахборот асри» деб аталади. XXI асрга келиб ахборотнинг аҳамияти янада ортди. Зарур ахборотга эга бўлганлар, бошқаларга қараганда устун мавқега, қўшимча наф, фойда олиш имконига эга бўладилар. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда Н. Винернинг «Кимки ахборотга эга бўлса, дунёни тебратади», деган ибораси машҳур бўлиб, тезтез ишлатилмоқда. Аввалги бобда тўхтаб ўтдик, иқтисодий ахборотлар билан бухгалтерия ҳисоби таъминлайди. Ахборотга эга бўлиш яхши, лекин ундан қандай фойдаланиш керак? Бу саволга жавобни турли нуқтаи назардан бериш мумкин, микромиқёсда, яъни хўжалик юритувчи субъектлар миқёсида эса иқтисодий таҳлил фани беради. Ҳар қандай фанни шаклланиб, вужудга келиши объектив зарурият туфайли юз берганидек, иқтисодий таҳлил фанини вужудга келиши ҳам объектив зарурият, аввало иқтисодиётда рақобатнинг кучайиши сабаб бўлган. Чунки ресурслар чекланганлиги: биринчидан уларни самарали ишлатишни; Иккинчидан, шу ресурсларни ишлатиб, ишлаб чиқарган маҳсулоти сотилганда сарфлаган харажатларини қоплайдими, йўқми, аниқлашни; Учинчидан, корхонанинг ҳозирги ҳолати қандай, келгусида истиқболи қандай бўлиши мумкинлигини прогноз (илмий тахмин) қилишни зарур қилиб қўяди. Бозор иқтисодиёти шароитида нима ишлаб чиқариш, ким учун ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш ва қандай ишлаб чиқаришни ҳар бир корхона, фирма ўзи ҳал қилар экан, бунда улар энг аввало турли ахборотларга, уларни ўрганишга таянадилар. Уларнинг келажаги ана шу ахборотларни ўрганиб, хулоса чиқаришлари ва қандай қарор қабул қилишларига боғлиқ. Бухгалтерия ҳисобида, мавжуд ахборотларни ўрганишдан кўйилган мақсадга асосланиб, турли жиҳатдан ёндашиб, иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади. Ана шу кўрсаткичларнинг ўзгариши тенденциясига кўра хўжалик фаолиятига холисона баҳо бериш талаб қилинади. Албатта ҳар бир хўжалик юритувчи реал ҳолатни ўрганишдан манфаатдор. Бошқалар учун ўз манфаатидан келиб чиқиб, «ёмон томонини яшириб, яхшисини оширса» ҳам ўзи учун албатта реал ҳисобкитоб қилиб, хулоса чиқаради. Хўжалик юритувчилар ўз аҳволларини билиб олгач, хўжалик юритиш самарасини ошириш учун қандай имкониятлари бор? Ўзларидаги ички имкониятларни ишга солса етарлими ёки четдан имконият қидириш, яъни четдан инвестициялар, кредит ва ҳоказоларни жалб этиш зарурми, аниқлашлари лозим. Қандай чоратадбирларни қўлласа, фирма, корхона танг аҳволдан чиқиб кетади ёки унинг самарадорлиги янада ортади ёки кўриладиган зарар даражаси минимал бўлади. Буларни билиш учун иқтисодий фанларни, айниқса таҳлил фанини чуқур ўрганиш, бошқалар тажрибасида нима, қандай юз берган, қандай чоратадбирлар қўлланган ўрганиш даркор. Бозор иқтисодиётига ноаниқлик доимо йўлдош. Ҳар бир фирма, корхона бирон фаолият юритар экан, доимо риск қилади. Айрим фаолият турларида таваккалчилик хатари кичик бўлса, бошқаларида катта. Энг асосийси ана шу таваккалчилик хатарини камайтириш. Агар диққатэътибор берган бўлсангиз, охирги йиллардаги иқтисодий соҳа бўйича «Нобел мукофоти»ни олган ишларнинг кўпчилиги у ёки бу жиҳати билан ана шу рискни, ундан келадиган талафотни камайтиришга қаратилган. Бунинг учун эса иқтисодиётни ниҳоятда синчиклаб ўрганиш зарур. Айнан ана шу зарурият туфайли янгиянги иқтисодий математик методлар ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқилмоқда ҳамда корхона, фирма, қолаверса бутун мамлакат иқтисодиёти ҳолатини ўрганишда кенг қўлланилмоқда. Буларни билиш учун ҳам таҳлил қилишни пухта ўрганиш зарур. Маълумки, фирмакорхоналар мамлакат иқтисодиётининг ҳужайралари. Ҳужайралар соғлом, бақувват бўлса, организм соғлом, бақувват бўлади. Уларнинг ҳолати қандайлигини билиш учун эса организмни, чуқур ўрганиб, анализ қилиб, ташҳис қўйилади. Касаллик аломатлари сезилса, даволаш йўллари, воситалари танланади ва муолажа қўлланади. Худди шундай иқтисодиётда ҳам фирма, корхоналарнинг ҳолати иқтисодий кўрсаткичларни йиғиш, таҳлил қилиш орқали амалга оширилиб, чоратадбирлар белгиланади. Демак, буни ҳам таҳлил фани бажаради. Шунинг учун ҳам фан номининг келиб чиқиши ҳам «анализ» сўзи билан боғлиқ. Анализ, юнонча analysis – ажратиш маъносини ифодалайди: 1. Объектни хаёлан ёки реал бўлакчаларга ажратиш, бўлиш маъносида ва синтез1 билан узвий боғлиқ ҳолда ишлатилади. Илмий билишнинг, тадқиқотнинг синоними; Мантиқда – фикр юритишнинг шакли, таркиби, тартиби. Ўзбек тилида анализ сўзи маъносига яқин, ана шу бўлакларга бўлишдан мақсадни, фикр юритишни, тадқиқотни англатадиган сўз таҳлил тушунчаси ишлатилади. Юз бераётган жараён, ҳодисалардан реал хулоса чиқариш, уларга баҳо бериш учун, уни чуқур ўрганишимиз, сабабларини аниқлашимиз керак. Бунинг учун уларни, ҳар бир фаолиятни турли жиҳатдан ёндашиб, қисмларга ажратиб, барча қирраларини ўрганишимиз зарур. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини таҳлил қилмай иложи йўқ. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошликни таъминлаш, аҳволи танг бўлиб, бозорни тарк этмаслик учун ўз фаолиятин таҳлил қилиши, қандай омиллар ижобий ва қандай омиллар салбий таъсир кўрсатаётганини аниқлаш зарур. Бу олинган ва улар асосида ҳисоблаб чиқилган иқтисодий кўрсаткичлар орқали амалга оширилади. Улар асосида хулоса чиқарилади ва қарор қабул қилинади. Буларни эса иқтисодий таҳлил фани ўрганади. Юқорида билдирилган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкин: демак, таҳлилни билиш, билибгина қолмай, тўғри хулоса чиқариш, баҳо беришга ва улар асосида турли вариантлар орасидан энг мақбулини топиб, қарор қабул қилишни ўрганиш учун иқтисодий таҳлил фанини пухта ўрганиш зарур. Фанни пухта ўрганишда эса ўқитиш методлари муҳим рол ўйнайди. Аввалги бобларда кўриб чиқдик, ўқитиш, ўрганиш методларини танлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling