Иқтисодий фанларни ўқитиш


Етарли даражада балл тўплай, олмай танловдан чиқиб кетганлар учун


Download 3.37 Mb.
bet151/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Етарли даражада балл тўплай, олмай танловдан чиқиб кетганлар учунберилгантопшириқнингжавоби:
Чизмада ой давомида бажарилган опреацияларни ҳисобга олган ҳолда пассив ҳисобварақларнинг ой охиридаги сальдосини ҳисоблаш модели нотўғри кўрсатилган.

  1. Пассив ҳисобварақларда маблағларнинг манбалари ҳолати ва ҳаракати ҳисобга олинади. Шунинг учун маблағлар эмас, балки маблағлар манбаининг кўпайиши деб ёзилиши керак.

  2. Пассив ҳисобварақларда дебетда маблағлар манбаининг камайиши, аксинча, кредитда маблағлар манбаининг кўпайиши юз беради. Шунинг учун уларнинг ўрнини алмаштириш лозим. Сальдо тўғри ёзилган.

Чизмамизни тўғри ифодаласак, қуйидаги кўринишда бўлади:

Дебет Пассив ҳисобварақ Кредит



Маблағлар манбаининг камайиши



Ой бошидаги сальдо: Маблағларнинг манбаининг кўпайиши
Ой охиридаги сальдо

Ой охиридаги сальдони топиш учун ой бошидаги сальдога счётнинг кредит оборотини қўшамиз, дебет оборотини айирамиз.
Сальдоой охири = Сальдоой боши к–т Одт


Ўқувчиталабалар уларни ўз жавоблари билан солиштирадилар. Сўнгра муҳокама
қилиш бошланади.
Қандай методни қўллаб дарс ўтишдан қатъий назар, тўғри жавобни шунчаки айтиб қўйиш етарли эмас. Асосийси, жавобни муҳокама қилиб, нима сабабдан айнан шу жавоб тўғри эканлигини талабанинг онгига етказишдир. Ана шундагина талаба ўрганаётган мавзунинг мазмунини пухта ўзлаштиради ва дарсдан қўйилган мақсадга эришилади.
Моделлаштирувчи ўйинларда ҳам ўйинни тугатгач, натижаси муҳокама қилиниши зарур. Муҳокама охирида барча қатнашчиларга берилган баллар эълон қилинади. Ўқитувчи барча иштирокчиларга ўйинда қатнашганлари учун минатдорчилик билдиради ва келгуси дарснинг мавзуси ва унда қўлланиладиган методлар эълон қилинади.
Шундай қилиб, бухгалтерия фанининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фанни ўрганиш учун тарқатма материаллардан, айниқса, ҳужжатлаштириш шаклларидан кенг фойдаланиш зарур.
Иккинчидан, масаламашқлар ечиш асосий метод ҳисобланадики, масаламашқ ечмай, фанни ўрганиб бўлмайди. Барча методлар орасида универсаллиги билан ажралиб турадиган жуфтлик ва кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш ҳам фанни ўрганишда самарали метод ҳисобланади.
Албатта, ўрганилаётган мавзунинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилинаётган саволга кўра бошқа методларни ҳам бемалол мослаштириш мумкин. Бу ўқитувчининг иқтидори, ҳоҳишистагига боғлиқ.
Умуман олганда юқорида ўрганилган аксарият методларни ўрганилаётган фанларга мослаштириш мумкин. Лекин уларни айнан шу фан учун қай даражада самарали бўлишини ҳисобга олиш зарур.
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар

Бухгалтерия фанининг хусусиятлари, ички бошқарув, ташқи истеъмолчи, бухгалтерия ҳисобининг мақсади, бухгалтерия ҳисобининг функциялари, бухгалтерия ҳисобининг объектлари, бухгалтерия ҳисобининг субъектлари, бухгалтерия ҳисобининг методлари, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари, дарс ўтиш методларини мослаштириш.




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Бухгалтерия ҳисобининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида нималар биласиз?

  2. Бухгалтерия ҳисоби фани бошқа иқтисодий фанлардан қайси жиҳатлари билан фарқланади?

  3. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш қандай рол ўйнайди?

  4. Бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб юритиш қоидалари қандай роль ўйнайди?

  5. Бухгалтерия ҳисоби нима сабабдан юридик кучга эга?

  6. Бухгалтерия ҳисобини ўрганишда тарқатма материал қандай роль ўйнайди?

  7. Фанни ўрганишда, сизнингча, қайси методларни кўпроқ қўллаган маъқул?

  8. Фанни ўрганишда дарс ўтиш методларини қандай мослаштириш мумкин?
XXI боб. АЙРИМ ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАР ВА ДАРС ЎТИШДА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling