Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Тўртинчидан, таҳлил фани иқтисодий жараён, воқеа, ҳодисаларни юз бериши, ривожланиши, ўзгаришини объектив ва субъектив жиҳатлари, сабабларини ўрганади, яъни таҳлил диалектик методга таянади. Динамик ўрганиш етакчи роль ўйнайди.
Бешинчидан, бу фанда таққослаш, солиштириш асосий ўрин тутади. Чунки, таҳлилнинг ўзи таққослашга асосланади. Шунинг учун ҳам фанни ўрганиш методлари ҳақида тўхталганда биринчи навбатга таққослаш қўйилади. Олтинчидан, қўйилган мақсадга кўра, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун бирбири билан боғлиқ иқтисодий кўрсаткичлар тизимини қўллаш ва бу кўрсаткичларни аналитик жиҳатдан қайта ишлаш амалга оширилади. Еттинчидан, фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун асос қилиб олинган тамойиллар ва фаннинг ўзига хослигини ифодаловчи принциплар мавжудки, улар иқтисодий таҳлил фанини ўзига хос жиҳатларини кўрсатади. Демак, иқтисодий таҳлил фанини ўрганиш учун самарали методларни танлашда фаннинг ана шу хусусиятларини ҳисобга олишимиз зарур. Шу билан бирга ўқитувчи фанни, мавзуни ўқитиш учун метод танлар экан, албатта, унинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда предметнинг ўзини ўрганишда қўлланиладиган методларни ҳам назардан қочирмаслиги лозим. Иқтисодий таҳлилда мураккаб иқтисодий математик методлар: корреляционрегрецион, логарифмлар, детерминантлар, матрицалар, чизиқли программалаштириш кабилар билан биргаликда оддий ҳисобкитобларга асосланган методлар ҳам қўлланилади. Лекин у қандайдигидан қатъий назар, таҳлилда доимо кўрсаткичлар таққосланади. Таққослаш жорий йил маълумотлари билан аввалги йил кўрсаткичлари, бизнес режа кўрсаткичлари, бозорда муваффақиятли иш юритаётган хўжалик маълумотлари, ўртача кўрсаткичлар билан, чет эл мамлакатлари тажрибаси ва бошқалар билан амалга оширилади. Таққослашнинг ўз қонунқоидалари бор. Булар: таққосланиши зарур кўрсаткичларнинг мазмунан бир хил усул билан ҳисобланиши; бир хил баҳода ҳисоблаш ва бир баҳога келтириш; ўрганиладиган даврлар бир хил бўлиши; хўжалик юритувчи субъектнинг жойланиши ва бошқа табиий омилларни ҳисобга олиш; уларнинг ихтисослашуви, бирбирига ўхшашликларини ҳисобга олиш; ўрганиладиган объектларнинг миқдори мос бўлиши; маҳсулот сифати; техник хавфсизлик ва экологик мувозанатни сақлаш бўйича тадбирларни ҳисобга олиш; хўжалик юритувчи субъект қандай мулкчиликка асосланганини ҳисобга олиш ва бошқалар. Демак, ўқитувчи таққосланиши лозим бўлган кўрсаткичларни бир хил асосда бўлиши лозимлигини доимо ўқувчиталабаларга уқтириши лозим. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling