Иқтисодий фанларни ўқитиш
Тўғри. Улар актив ва пассив ҳисобварақларга бўлинади. Нотўғри
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6тарқатма материал
- 7тарқатма материал
Тўғри. Улар актив ва пассив ҳисобварақларга бўлинади.
Нотўғри. Аксинча. Маблағларнинг келиб чиқиш манбаларини ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга оладиган ҳисобварақларни пассив ҳисоб варақлар деб айтилади. Актив ҳисобварақлар эса хўжалик маблағлари ҳолати ва ўзгаришини ҳисобга олади. Нотўғри. Бир муомалада битта ҳисобварақ дебетланиб, бир нечтаси кредитланса, бир ҳисобварақ кредитланиб бир неча ҳисобварақ дебетланиши тушунилади. Бошқача бажарилган операциялар нотўғри ҳисобланади. 6тарқатма материал3топшириқнинг жавоби: Ҳисобварақдаги айрим ёзувлар чизмада нотўғри акс эттирилган. Булар: 1. Дебетда маблағларнинг камайиши эмас, кўпайиши деб ёзилиши керак. Маблағларнинг камайиши, аксинча ҳисобварақнинг кредитида акс этади. Ой охиридаги сальдо ҳам дебетида ҳисобланади. Чунки у актив ҳисобварақ. Бажарилган операциялар бўйича ёзувларни тўғри акс эттирсак, у қуйидагича бўлади. 2. Актив ҳисобварақ кассадаги пул маблағ, 5010 миллий валютадаги пул маблағлари бўйича бажарилган операциялар асосида ой охиридаги сальдони топиш учун дебет бўйича ва кредит бўйича оборотларни ҳисоблашимиз керак. Ҳисоб – китоб счётига маблағ тушса демак, кассада пул кўпаяди, унинг дебетига ёзамиз: Биринчи марта: Д – т 5010 Миллий валютадаги пул маблағлари, 500 минг сўм. К – т 5110 Ҳисоб – китоб счёти, 500 минг сўм Иккинчи марта: Д – т 5010 Миллий валютадаги пул маблағлари, 200 минг сўм. К – т 5110 Ҳисоб – китоб счёти, 200 минг сўм Учинчи марта: Д – т 5010 Миллий валютадаги пул маблағлари, 300 минг сўм. К – т 5110 Ҳисоб – китоб счёти, 300 минг сўм Кассадан ходимларга иш хақи берилганда, 6710 Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб–китоблар счёти билан боғланади. Кассадаги пул камаяди. Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб–китоблар бўйича ҳам камаяди. У ҳолда: 1 марта: К – т 5110 Миллий валютадаги пул маблағлари, 300 минг сўм Д – т 6710 Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб – китоблар, 300 минг сўм Иккинчи марта: К – т 5110 Миллий валютадаги пул маблағлари, 600 минг сўм Д – т 6710 Ҳисоб – китоб счёти, 600 минг сўм 3) У ҳолда ҳисобварақ бўйича чизмамиз қуйидагича бўлади: Актив ҳисобварақ Дебет Миллий валютадаги пул маблағлари Кредит Ой бошидаги сальдо: 50.000 1) 500.000 2) 200.000 3) 300.000 Ой охиридаги сальдо 150.000 1) 300.000 2) 600.000 4) Д – т бўйича оборот = 500 000 + 200. 000 + 300.000=1000000 сўм. К – т бўйича оборот = 300.000 + 600.000 = 900.000 сўм. Актив ҳисобварақлар бўйича ой охиридаги сальдони топиш учун ой бошидаги қолдиқ (сальдо) счётининг дебет обороти (ОДТ ) қўшилиб, кредит оборотини (ОКТ ) айирамиз. У ҳолда ой охирида сальдо: Актив счёт бўйича, Сальдоой охири = Сальдоой боши +Од–т – Окт = 50.000 + (500000 + 200000 + 300000) – (300000 + 600000) = 50000 + 1000000 – 900.000 = 150.000 5)Чизмада нотўғри берилгани бўйича сальдони ҳисоблашнинг маъноси қуйидагича бўлади. Сой охири + Ок–т = Сой боши – Одт Агар рақамларни қўйиб ҳисобласак, актив ҳисоб варақларни ой охиридаги сальдосини юқоридаги нотўғри чизма бўйича аниқлай олмаслигимизга қатъий ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. 7тарқатма материал
Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling