Иқтисодий фанларни ўқитиш
Танловда қатнашувчилар учун 1топшириқ
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2тарқатма материал Танловда қатнашувчилар учун 2топшириқ
- 3тарқатма материал Танловда қатнашувчилар учун 3топшириқ
- 4тарқатма материал
- 5тарқатма материал
Танловда қатнашувчилар учун 1топшириқ Тестлар:
Молиявий ҳисобот стандартлари эҳтиёжларига нима сабаб бўлди? А) барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларига бир хилда ёндашиш; Б) ҳисоботлар тузишни осонлаштириш; В) бухгалтерия юритишни осонлаштириш; Г) инвестиция қўйишни осонлаштириш; Хўжалик маблағлари ва жараёнларини қайси ўлчов умумлаштириб кўрсатади? А) натура ўлчови; Б) пул ўлчови; В) меҳнат ўлчови; Г) шартли ўлчов бирлиги. Тезкор ҳисобнинг асосий вазифаси нимадан иборат? А) бошқарувга маълумот бериш учун; Б) ишлаб чиқаришдаги салбий ҳолатларга барҳам бериш; В) ишлаб чиқаришдаги ижобий ҳолатларни рўйхатга олиш; Г) кузатилаётган объектларда содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги зарур маълумотларни тезкорлик билан етказиш; Икки ёқлама ёзувни биринчи бўлиб ким кашф қилган? А) Император Максимилиан I; Б) Микеланжело; В) Лука Пачоли; Г) Леонардо да Винчи. Бухгалтерия ҳисоби фанини вужудга келиши сабабини тарихан нима билан изоҳлаш мумкин? А) савдосотиқнинг ривожланиши; Б) ишлаб чиқаришнинг ривожланиши; В) товар ишлаб чиқаришни вужудга келиши билан; Г) меҳнат тақсимотини чуқурлашуви билан. Икки ёқлама ёзиш деб, … А) ҳисоб дафтарининг икки томони бўйича ахборотларни ёзиб боришга; Б) хўжалик муомалаларини иккита дафтарда қайд этишга; В) хўжалик муомалаларини транзит ҳисобварақларда ёзиб борилишига; Г) хўжаликда содир бўлган муомалаларни ҳисобварақлар орқали ўзаро алоқадорликда акс эттиришга айтилади. Муомалалар суммаси иккиёқлама ёзувда қандай акс эттирилади? А) бир хисобварақнинг кредити ва иккинчи счетнинг ҳам кредитида; Б) бир счетнинг дебетида, иккинчи счетнинг ҳам дебетида; В) бир ҳисобварақнинг дебетида айни чоғда иккинчи ҳисобварақнинг кредитида тенг суммада акс эттирилади; Г) бир ҳисобварақнинг хам дебетида ҳам кредитида акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида фойда … А) ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан харажатларни камайиши; Б) ҳисобот даврида олинган барча даромадларни харажатлардан ортиши; В) маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайиши туфайли олинган даромад; Г) маҳсулот сотишни кўпайиши натижасида корхонанинг ҳисобкитоб счетидаги маблағларнинг кўпайиши деб, эътироф этилади. Ҳисобварақлар режаси деганда нимани тушунамиз? А) ҳисобварақларнинг иқтисодий мазмунига кўра бир тизимга солинган рўйхати; Б) ҳисобварақларда муомалаларни акс эттириш режаси; В) ҳисобварақларни актив ва пассив ҳисобварақларга бўлиш режаси; Г) ҳисобварақларда акс этадиган муомалаларнинг режаси. 10. Синтетик счётлар қандай маълумотларни беради? А) меҳнат ўлчовидаги маълумотларни; Б) пул ўлчовидаги маълумотларни; В) натура ўлчовидаги маълумотларни; Г) хўжалик маблағлари ва муомалалари ҳақида умумлаштирилган маълумотларни. Тестлар билимни синовчи тарқатма материал сифатида тайёрланади ва ишга кириш учун ариза берган ўқувчиталабаларга тарқатилади. Ҳар бир тестни ечиш учун 1 дақиқадан вақт берилади ва ҳар бир тўғри жавоб бир балл баҳоланади. Ким берилган вақтдан эртароқ тестни ечиб топширса, жавобига қараб, кейинги босқич топшириғи берилади Тестнинг ярмини тўғри ечганлар, кейинги босқичга ўтади. Бу топшириқ ҳам тарқатма материал қилиб тайёрланади ва иккинчи босқичга ўтган ўқувчиталабаларга берилади. Бу топшириқ аввалгига нисбатан мураккаброқ. Ҳар бир фикрга билдирилган жавобни ёзиш учун 1 минут вақт берилади ва тўғри жавоб 1 балл баҳоланади. Ишга кирувчилар бу топшириқни бажаришгунча экспертлар танлов комиссиясининг тестлар жавобига қўйган баҳолари тўғрилигини текширишади. Иккинчи босқичда қуйидаги топшириқ берилади. 2тарқатма материал Танловда қатнашувчилар учун 2топшириқҚуйидаги билдирилган фикрларни диққат билан ўқинг. Уларни тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатинг. Фикрингизнинг исботини ёзиб беринг. Т/НБаланс – ўлчов деган маънони билдиради. Бухгалтерия ҳисобида икки ёқлама ёзиш деб, хўжалик муомалалари натижасида вужудга келадиган, иқтисодий алоқаларни ҳисобварақлар орқали ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади. Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақларни назорат қилиш дейилади. Ҳисоб варақларнинг дебети ва кредитида муомала суммасининг кўрсатилиши бухгалтерия проводкаси деб аталади. Бухгалтерия ҳисобида иқтисодий муомалаларни ҳисобварақларда акс этиши ўзаро алоқадорликни ифодалайди. Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш бухгалтерия проводкаси дейилади. Бажарилган муомаланинг бир ҳисобварақнинг дебетида, иккинчи ҳисобварақнинг кредитида ифодаланиши оддий бухгалтерия проводкаси дейилади. Ҳисобварақлар бу бухгалтерия ҳисобининг асосий элементларидан бири бўлиб, улар ҳисоб – китобни, назоратни осонлаштиради. Хўжалик фаолиятидаги муомалалар, маблағлар ҳаракати, уларнинг манбаларини акс эттиради. Ҳисобварақлар бўйича ёзувлар якунлари сальдо (қолдиқ) деб аталади. Бухгалтерия балансига мувофиқ ҳисобварақлар иккига бўлинади. Актив ҳисобварақлар деб, маблағларнинг келиб чиқиши манбаларининг ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга оладиган ҳисобварақларга айтилади. Мураккаб бухгалтерия проводкаси дейилганда бирданига бир неча ҳисобварақлар кредитланиб, бир нечаси дебетланиши тушунилади. Иккинчи топшириқни муваффақиятли бажарганлар навбатдаги 3босқичга ўтишади. Учинчи босқичдаги топшириқ мураккаброқ тузилади. Унда атайлаб хатога йўл қўйилган. Уни бажариш аввалгиларига қараганда чуқурроқ билим талаб этади. 3тарқатма материал Танловда қатнашувчилар учун 3топшириқАктив ҳисобварақ чизма тарзида қуйидагича ифодаланган Дебет Актив ҳисобварақ Кредит Ой охирида сальдонинг берилиши тўғрими? Ҳисобварақни тузилиши тўғри бўлса, тўғрилигини исботланг, хато бўлса, хатоларини кўрсатинг. Актив ҳисобварақлардан бири 50 кассадаги пул маблағларининг ҳисоб варақлари. Одатда, кўпроқ миллий валютадаги пул маблағлари операциялари амалга оширилади. Юқоридаги мисолимиз бўйича ойнинг бошидаги сальдо 50 минг сўм десак, ой давомида бир неча марта ҳисоб–китоб счётидан кассага пул тушди: 500 минг сўм, 200 минг сўм, 300 минг сўм, шу билан бирга кассадан ходимларга 300 минг сўм, ишчиларга 600 минг сўм иш ҳақи тўланди, десак, ана шу операциялар бу ҳисоб варақда қандай акс этишини кўрсатинг. Ой охиридаги сальдони аниқланг. Юқоридаги чизмада кўрсатилгани бўйича сальдони ҳисобласак, жавоби қандай бўлиши мумкин? Тўғри жавобни кўрсатинг. (Асосий диққатни шу ҳисобвараққа қаратинг, бошқа ҳисобварақлар билан боғланишни таҳлил қилманг.) 3топшириқни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади. Топшириқ тўғри бажарилса 10 балл берилади: Актив ҳисобварақни ифодаланишидаги хатони топиб, тўғри жавоб бериш 2 балл. Бажарилган операцияларни ҳисоб счётларида тўғри акс эттириш 2 балл; Дебет ва кредит бўйича оборотларни тўғри ҳисоблаш 2 балл. Ой охиридаги сальдони тўғри аниқлаш 2 балл; Жавобларни берилган актив ҳисобварақнинг дебети ва кредити ҳамда сальдосида ифодаланиши билан таққослаш асосида чиқарилган хулосанинг жавоби тўғри бўлса 2 балл. Шундай қилиб, тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 32 балл. Танловда 13 ўрин олган талабалар ишга қабул қилинади. Танлов комиссияси аъзоларига ва экспертларга баллни ўқитувчи, уларни жавобларни текшириш бўйича хато қилганларми ёки йўқлигига қараб қўяди. Бунинг учун ҳар бир танлов ва эксперт комиссияси аъзоси танлов иштирокчилари жавобини текшириб, берган хулосасида ўзини исмишарифини кўрсатиши керак. Агар ўқувчиталабалар ўртасида аввалги топшириқларни бажариш бўйича балл тўплай олмай қолганлари бўлса улар учун қуйидаги топшириқни бериш мумкин. Бу уларни дарсда бекор ўтиришларига йўл қуймайди. Улар битта кичик гуруҳ бўлиб, биргаликда бирбирларига ёрдам бериб, топшириқни бажаришади. Жавобларига кўра, рағбатлантирувчи балл берилади. 4тарқатма материалБулардан ташқари эълон тайёрлаганлик учун ҳам рағбатлантирувчи балл қўйиш мумкин. Ўйинни навбатдаги фазаси уни муҳокама қилиш бўлиб, ўқитувчи тўғри жавобларни тарқатади. 5тарқатма материалDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling