Биринчидан, иқтисодий таҳлил фани энг аввало иқтисодиёт назарияси фани билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодиёт назарияси иқтисодиётни бир бутун ҳолда, жамият миқёсида назарий жиҳатдан ўрганса, иқтисодий таҳлил фани микромиқёсда амалий жиҳатдан ўрганади. Иқтисодиётни жамият миқёсида ўрганишда иқтисодиёт назарияси фанидан ташқари статистика, макроиқтисодиёт ва бошқа фанлар ҳам қатнашадики, улар назарий хулоса чиқариб, баҳо бериш учун зарур фактлар, далиллар, ҳисобкитоблар билан таъминлашда муҳим рол ўйнайдилар. Иқтисодий таҳлил фани эса бевосита корхона, фирмалар фаолияти миқёсида ўрганади.
Мамлакат миқёсида макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинади
Корхона, фирма ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар миқёсида эса микроиқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил олиб борилади.
Иккинчидан, таҳлил фани статистика ва маркетинг, менежмент фанлари билан ҳам боғлиқ. Статистика фани микроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисобкитобини амалга оширишда қўлланиладиган усуллар ва уларни қандай тарзда қўллашга ёрдам берса, маркетинг орқали бозор ҳолати ўрганилиб, корхона, фирма миқёсида хулоса чиқариш, тавсиялар ишлаб чиқиш, қарор қабул қилишда фойдаланилади.
1 Синтез (юнонча – synthesis – бирлаштириш) фикран ёки реал объектнинг турли элементларини ягона бир бутун(тизим)га келтиришни билдиради ва анализ билан чамбарчас боғланган.
Корхона, фирма фаолиятини таҳлил қилмай туриб, бошқариб бўлмайди. Ички ва ташқи фаолиятни, уларга таъсир қиладиган омилларни ўрганиш асосида бизнес режа тузиладики, у истиқболнинг йўналишини белгилайди. Таҳлил натижаларига кўра, бошқарув қарорлари қабул қилинади. Бу жиҳатдан менежмент, маркетинг, иқтисодий таҳлил фанлари бирбири билан узвий боғланади, бирбирини тўлдиради.
Учинчидан, таҳлил қилиш деганда биз доимо ўрганаётган объектимизни бўлакларга, қисмларга бўлиш, таққослаш, солиштириш, синтез қилишни тушунар эканмиз, демак, воқеаҳодисаларни статик ҳамда динамик жиҳатдан ўрганамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |