Иқтисодий фанларни ўқитиш


Мафкура ғоя ва қарашлар тизими. Маъруза


Download 3.37 Mb.
bet164/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мафкура ғоя ва қарашлар тизими.
Маъруза (арабча, лекция (лот. lectio) ўқиш) ўқув материали, бирор масала, мавзу кабиларнинг изчил, маълум бир тизимга солинган баёни.
Машқ ўзининг билимларини чуқурлаштириш ҳамда тегишли малака ва кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида ҳаракатларни оғзаки ва ёзма равишда такрор амалга ошириш.
Машқлардан фойдаланиш методи – фанни ўрганиш, малака, кўникмалар ҳосил қилиш учун тайёргарлик кўриш, такрорлаш ва синаб кўришга қаратилган метод.
Мақсад фаолият натижасини олдиндан фикран белгилаш.
Мақтов – фойдали иш қилган шахсни, жамоани оғзаки тақдирлаш.
Метод юнонча «methodos тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот» сўзидан келиб чиққан бўлиб: 1) табиий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини тадқиқ қилиш, билиш йўли; 2) ҳақиқатга интилиш, билиш, ҳаракат қилиш йўллари; 3) кутилаётган натижага эришиш усуллари; 4) воқеликни амалий ёки назарий ўзлаштириш усуллари
Методика педагогиканинг таркибий қисми (педагогика юнонча paidagogike) бўлиб, шахсни шакллантиришда муайян мақсад сари қаратилган систематик фаолият тўғрисидаги ҳамда таълимтарбия беришнинг мазмуни, шакли ва методлари (услублари), қисқача айтганда, илмий билиш фаолиятининг шакллари ва методлари мажмуи ҳақидаги фан. У «қай тарзда?» ва «нималар ёрдамида ўқитиш?» лозим масалалари билан шуғулланади.
Методология (юнон. methodos ва logios) фаолиятнинг таркиби, мантиқий тузилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимот.
Методология 1) дунёни илмий билиш методи ҳақидаги таълимот; 2) бирор фанда, шу жумладан, педагогикада қўлланиладиган методлар мажмуи
Моделлаштирувчи ўйин билим олишга қаратилган ва маълум бир педагогик натижани кўзлаган ҳамда турли (имитацион, амалий, рол ижросига асосланган) ўйинлар ёрдамида таълим жараёнида муайян мақсадни амалга оширувчи фаолият.
Мотив маълум эҳтиёжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг ички фаолият мазмуни.
Мотивация – биологик жиҳатдан инсоннинг ирсий ва тўпланган тажрибаси асосида индивидуал ва гуруҳий равишда эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган, ундайдиган туйғу.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling