Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet165/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Муаммоли вазият – ҳаётдаги ёки ўқув вазияти бўлиб, у машаққат билан ҳал қилинадиган масала туфайли юзага келади.
Муаммоли маъруза талабани ўйлашга, таққослашга, ечимини топишга ундайдиган маъруза.
Муаммоли ўқитиш ўқув машғулотини ташкил этиш шакли бўлиб, унда педагог раҳбарлигида муаммоли вазият юзага келтирилади ва унинг ҳал қилинишида таълим олувчилар фаол мустақил ҳаракат қиладилар.
Мунозара 1) матбуотда, суҳбатда бирор баҳсли масалани муҳокама қилиш, баҳс. 2)
муайян муаммо бўйича фикр алмашишга асосланган таълим методи.
Мустақил ишлар билимларни эгаллаш билан бирга кўникмаларни шакллантириш ҳам мустақил амалга ошириладиган фаолият, вазифа.
Назарий таҳлил педагогик ҳодисаларни алоҳида жиҳатлари, белгилари, хусусиятлари, ўзига хослигини аниқлаш ва таҳлил этиш.
Объект инсоннинг, субъектнинг билиш предмети ва фаолияти.
Одат кишининг маълум эътиқодлар, қадриятлар ёки ахлоқий меъёрлардан келиб чиқиб, амалга оширадиган онгли фаолияти.
Олий таълим муассасаларининг аккредитацияси олий таълим муассаси фаолият даражасининг ОТ ДТС мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши.
Олий таълим муассасаларининг аттестацияси – олий таълим таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини олий таълим давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини аниқловчи тадбир.
Педагог тарбиячи, ўқитувчи, дарс берувчи.
Педагогика ёш авлод таълим ва тарбияси ҳақидаги фан.
Педагогиканинг назарий вазифаси илғор ва янги педагогик тажрибаларни ўрганиш.
Педагогик жараён таълим масалалари, унинг тараққиётини ҳал қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларнинг мақсадли ўзаро муносабатлари.
Педагогик жараён тамойиллари педагогик фаолиятни ташкил этишнинг асосий талаблари бўлиб, у педагогик жараённинг йўналишини кўрсатади ва унинг қонуниятларини очиб беради.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling