Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet166/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Педагогик малака муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси ва тури.
Педагогик маҳорат педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтира олиш (А.С. Макаренко), педагогик жараённинг юқори самарадорлигини таъминловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези.
Педагогик технология – «ишлаб чиқариш» натижаси «маҳсулоти» маълум малакага эга бўлган мутахасис тайёрлаш учун илмий асосланган дидактик жараённи амалга ошириш, яъни ўқитиш жараёнини қўйилган мақсадга кўра изчил кетмакетликда турли восита, методларни қўллаш орқали самарали таълим натижасига эришишнинг ишончлилигини таъминловчи, кафолатловчи педагогик фаолият.
Педагогик фаолият таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури.
Рационализация методларни ёки бирор ишҳаракатни такомиллаштириш.
Сезги кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ҳис қилиш. Улар инсоннинг кўзи, қулоғи, бурни, тили, териси орқали юз бериб, билишнинг бошланғич воситачилари ҳисобланади.
Семантик (маьносини ифодалаш) хусусиятлар таҳлили методи ахборотларни кузатишни маьлум бир майдон жадвал ва графиклар орқали ифодалаш ва улар оркали ғоялар, тавсиялар, таклифлар беришга ўргатадиган метод..
Семинар ( лот. seminariym – манба, кўчма маънода мактаб ) – ўқув амалий машғулот шаклларидан бири. Асосан олий ўқув юртларида, илмий тўгарак, анжуманларда қўлланиладиган турлитуман диалог асосида олиб борилади. Одатда семинар дарсида талабаларнинг билими, ўз устида ишлаш даражаси аниқланади, назорат қилинади.
Синквейн (ахборотни йиғиш) методи мураккаб ғоя, иқтисодий тушунчаларни бир нечагина сўзлар билан ифодалашни ўрганиш. орқали мавзуни яхшироқ англашга, ўзлаштиришга ёрдам берадиган метод.
Стимул (туртки) шахс психикаси мотивларининг шаклланишини таъминловчи ташқи таъсир.
Суҳбат методи кузатув чоғида етарли даражада аниқ бўлмаган зарур ахборотни олиш учун қўлланадиган мулоқот, тадқиқот методи. Оғзаки жавобга асосланган, кенг тарқалган шакли ҳикоя ва баён қилишдир.
Тадқиқот методи ахборотлар, далиллар, маълумотлар асосида тадқиқот ўтказиш жараёнида қатнашиш орқали дарс ўтишнинг талабаларни ахборот тўплаш ва уни устида ишлаш, хулоса чиқариб, баҳолашга ўргатиш жараёнида мавзунинг мазмунини ўзлаштиришга, илмий изланишни ўрганишга қаратилган метод.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling