Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet57/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Сўзсиз саволлар ўқитувчининг қараши, мимикаси, имоишораси билан берилади. У аудиторияда талабалар ўртасида диққатэътибор, жиддийлик туғдиради. Бу ҳолда ўқитувчининг юзида, имоишорасида хайрихоҳлик ифодаси бўлмаса, талаба нотўғри жавоб бердимми деган хаёлда эсанкираб, саросимага тушиб қолиши мумкин.

Саволларни тузиш ва уни талабаларга беришдан қўйилган мақсадга кўра тахмин, синтез қилинган саволлар, шарҳлашга доир, қўллашга доир саволлар бўлиши мумкин.
Саволлар билан бир қаторда хоҳиш, истак туғдирувчи сўзлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай сўзлар талабаларнинг билдираётган фикрига, гапиришига туртки берувчи ёки қисқа мулоҳаза, маслаҳат тарзидаги масалан, «ҳа», «давом этинг», «тўғри», «шундай қилиб», «тўғрироғи», «аниқроғи» кабилардир. Кўпинча бундай таъкидлар кенг фикрлаш имконини бериб, нисбатан яхши натижаларга эришишга олиб келади. Бундай савол эса, фикр доирасини анчагина чеклайди ва қисқа мулоҳаза, дўстона оҳангда ёки илтимос шаклида ифодаланади. Улар кўрсатма тариқасида «асослаб беринг», «хулоса чиқаринг»,
«якун ясанг», «характерланг» ва ҳоказо тарзида ифодаланади. Ўқитувчи доимо ўз олдига қандай савол бериш керак ёки қандай қилиб тўғри савол берсам бўлади, деган масалани қўяди. Масалани қуйидагича ҳал қилиш мумкин:

  • Саволни барча талабаларга бериш, бутун аудитория олдига қўйиш керак. Ҳамма талабалар ўйлаб кўрсин. Маълум паузадан сўнг аниқ бир талаба жавоб беришга чиқиши мумкин.

  • Аудиторияга хос саволлар талабаларнинг билим даражаси, дарсга тайёргарлиги кабиларни ҳисобга олган ҳолда берилиши керак. Бунда гуруҳдаги талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш керак. Нисбатан бўш талабаларга унча мураккаб бўлмаган саволлар бериш, сўнгра билими кучли талабаларга мураккаб саволлар бериб бориш керак. Натижада оддийдан мураккаб томон борилаверади.

Дастлаб, ихтиёрий жавоб бермоқчи бўлганларга диққат қаратиш керак, сўнгра босиқ, ўз иштиёқи билан жавоб бермайдиган талабаларни жавоб беришга жалб қилиш, ҳаддан ташқари фаол талабаларни бирмунча тийиб туриш керак. Дарров жавоб беришларига уринмаслик, балки бир неча жавоб беришни хоҳловчиларни аниқлаб, бир неча талаба жавоб бериши мумкинлигини ҳис қилгач сўрай бошлаш лозим. Муҳим ва мураккаб саволлар ташланганда кўпроқ пауза сақлаб, талабаларни тайёргарлик даражасини кўздан кечириш зарур.
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling