Эҳтиёж инсоннинг яшаши, камол топиши учун ҳаётий неъматларга бўлган обьектив зарурият.
Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши иқтисодий қонуни – ишлаб чиқариш ва маданият ривожланиши билан инсон эҳтиёжлари доирасининг кенгайиб, миқдоран ўсиб, таркибан янгиланиб бориши.
Иқтисодий ресурслар турли эҳтиёжларни қондирадиган неъматлар ишлаб чиқариш учун зарур барча воситалар ва меҳнатга лаёқатли кишилар.
Иқтисодиётнинг бош муаммоси ресурслар чекланганлиги шароитида жамият аъзоларининг чексиз эҳтиёжларини қондириш муаммоси.
Танловнинг муқобил қиймати танлов натижасида воз кечилган имкониятлар ичидан танловчи учун энг катта наф келтирувчи ёки қадрланувчи имконият.
Ишлаб чиқариш имконияти чегараси мавжуд иқтисодий ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот ишлаб чиқариш.
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи мавжуд ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига турли комбинацияларда энг кўп маҳсулот ишлаб чиқаришнинг графикда ифодаланиши.
Ишлаб чиқариш функцияси ишлаб чиқариш омилларининг ҳар қандай тўплами билан шу омиллар ёрдамида максимал имконият даражасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги боғланишни ифодаловчи функция.
Ишлаб чиқариш инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган неъматлар яратиш жараёни.
Иқтисодий фаолият инсон эҳтиёжини қондириш, яъни ҳаёт кечириш, тирикчиликни таъминлашнинг восита ва усуллари мажмуи.
Истеъмол ишлаб чиқариш натижаларидан фойдаланиш, эҳтиёжни қондириш жараёни.
Изокванта бир хил ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш омилларининг турли вариантларда бирлашувини ифодаловчи нуқталарнинг геометрик ўрнини кўрсатувчи эгри чизиқ.
Иқтисодий самарадорлик иқтисодий харажатлар эвазига эришилган ишлаб чиқариш натижаси, яратилган маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: |