Иқтисодий фанларни ўқитиш
Манфаатлар одамлар эҳтиёжини муносабатлар орқали ифодаланиши. Иқтисодиётни
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин
- Жавоб: Мамлакат миқёсида иш ҳақининг меҳнат унумдорлигига нисбатан ошиши инфляцияга олиб келади (чунки иш ҳақи асоссиз ўсганда реал даромадлар пасаяди). Савол
- Жавоб: Бу ҳикмат XI асрда яшаб ўтган Кайковуснинг ўғлига бағишлаб ёзган тарихий асари «Қобуснома»да баён қилинган. («Қобуснома», Т.: «Ўқитувчи», 1973, 29бет. ) Савол
- Жавоб: Ишлаб чиқарилган товарларни сотилиши қийинлашади, тангликка олиб келади, чунки ишловчиларнинг харид қилиш қобилияти пасаяди. Савол
- 4§. Суҳбат методини қўллаб дарс ўтиш
- Улар қуйидагилар
- Камчиликлари
- Жавобларни қандай баҳолаш керак
Манфаатлар одамлар эҳтиёжини муносабатлар орқали ифодаланиши.
Иқтисодиётни эркинлаштириш давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги ҳукмронлигини, монопол мавқеини синдириб, иқтисодиётни бошқаришда ягона давлат механизми ўрнига аралаш иқтисодиётга хос бўлган бозор механизмига кенг йўл бериш. Ижтимоийиқтисодий тизим жамиятдаги турли хўжалик юритувчи субьектлар ўртасида иқтисодий муносабатлар, алоқалар, жараёнларни бир бутун ҳолда, муайян тарзда таркиб топиши ва тартибга солиниши. Моноструктурали иқтисод бир мулк шакли ҳукмрон бўлган тизим. Полиструктурали иқтисод мулкчиликнинг турлитуманлиги ва уларнинг ҳуқуқий тенглигига асосланган иқтисод. Иерархик бошқаришга асосланган иқтисод иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш, тартибга солишни якка бошлиқ ҳокимлигига таянадиган ахборот олиш, буйруқ ва топшириқлар асосида олиб бориладиган иқтисодиёт. Аралаш иқтисодиёт мулкчиликнинг турлитуманлиги, уларнинг тенглиги, аралаш тартибда бошқариладиган, иқтисодиётни тартибга солишда маълум чегарада давлатнинг аралашувини тақозо қиладиган иқтисод ва ҳоказо. Умуман олганда, 1520 кишидан иборат гуруҳ учун бир неча босқичга етарлича савол тайёрлаш лозим «Заковат» ўйини Бу ўйинни талабалар шу номдаги телекўр сатувдан ҳам яхши билишади. Ўқитувчи уни ўрганилаётган мавзуга мослаштириши керак. У мавзунинг муҳим тушунчалари, муаммолари борасида қизиқарли савол, масала тайёрлаб. Конвертларга солиб, стол устига қўяди. Жавоблар алоҳида конвертга солиб олиб қўйилади. Талабалар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ вакили конвертлардан бирини танлаб олиши керак. Саволни муҳокама қилиб, тайёрланиш учун 1 минут вақт берилади. Гуруҳ саволга тўғри жавоб бермаса, ўқитувчи бошқа талабаларга мурожаат қилади. Ҳамма ўз фикрини айтиб бўлгач, ўқитувчи тўғри жавобни ўқиб эшиттиради. Ўз вақтида тўғри жавоб берганларга балл берилади. Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:Савол: Менинг иш ҳақим ошса менга яхши. Агарда барча тармоқларда ишлаётган кишиларнинг иш ҳақини оширишга эришсалар бу бутун мамлакат иқтисодиёти учун яхшими? Жавоб:Мамлакат миқёсида иш ҳақининг меҳнат унумдорлигига нисбатан ошиши инфляцияга олиб келади (чунки иш ҳақи асоссиз ўсганда реал даромадлар пасаяди). Савол:«Молсизликдан қашшоқ бўлсанг ҳам, ақлдан бой бўлишга ҳаракат қил, чунки мол билан бой бўлгандан, ақлий томондан бой бўлган яхшироқдир: ақл билан мол тўпласа бўлади, аммо мол билан ақл тўплаб бўлмайди. Жоҳил тезда камбағаллашади, аммо билгилким, ақл бир қимматбаҳо нарсаки, уни ўғри олиб кета олмас, ўтда ёнмас, сувда оқмас». Бу кимнинг ўгити ва қаерда ёзилган? Жавоб:Бу ҳикмат XI асрда яшаб ўтган Кайковуснинг ўғлига бағишлаб ёзган тарихий асари «Қобуснома»да баён қилинган. («Қобуснома», Т.: «Ўқитувчи», 1973, 29бет. ) Савол:Агар бир фирма эгаси ўз ишчилари иш ҳақини пасайтирса, унинг харажатлари ҳам камаяди бу унинг учун яхши. Агар ҳамма тадбиркорлар шундай қилишса бу мамлакат миқёсида ҳамма тадбиркорлар учун яхшими? Жавоб:Ишлаб чиқарилган товарларни сотилиши қийинлашади, тангликка олиб келади, чунки ишловчиларнинг харид қилиш қобилияти пасаяди. Савол:Мен қонунларимизни ўрганиб чиқиб, солиқ тўламасликни ёки кам тўлаш йўлини топдим бу мен учун яхши (даромадим ортди). Ҳамма шунақа йўл топди бу аҳоли учун яхшими? Жавоб:Бу ҳол давлат бюджети даромадларини кескин камайишига олиб келади, бу эса ўз навбатида бюджетдан турли ижтимоий дастурларни, миллий хавфсизликни таъминлашни, мудофаа, бошқаришни амалга ошириш имкониятларини кескин пасайтиради. Бу ўйинни ташкил этиш учун талабаларнинг ўзлари қизиқарли, иқтисодий аҳамиятга эга бўлган саволларни тайёрлаб келишлари ёки машҳур кишиларнинг иқтисодиёт ҳақидаги фикрларини топиб, савол беришлари мумкин. Саволлар асосида дарсларни“Ўйла, изла, топ”, “Қилни қирқ ёриб”, “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?”, “Интеллектуал ринг”, «Мўъжизалар майдони» ва бошқалар каби ташкил қилиш мумкин. Таҳлилий ҳамда танқидий фикрлашни ривожлантиришга ҳам амалда саволлар ёрдамида эришилади. Ўқувчи, талабалар хотирасини мустаҳкамлаш ва уларни ижодкорликка ўргатиш мақсадида фанга, унинг бирон бўлимига, мавзусига оид кроссворд ва сканворд тузишни топшириш ҳам ўзининг ижобий натижасини беради. 4§. Суҳбат методини қўллаб дарс ўтишСаволжавоб одатда дарснинг оғзаки методи ҳисобланади. Оғзаки жавобга асосланган яна бир метод, суҳбат методидир. Унинг кенг тарқалган шакли ҳикоя ва баён қилишдир. Оғзаки услубдаги дарснинг мақсади билим бериш, ўргатиш, ахборот бериш, ўзи олган ахборотни, билимни ёки фикрни бошқаларга етказиш бўлади. Баён этиш, ҳикоя қилиш деб, ўқув материалини монолог тарзида баён қилишга айтилади. Бу метод одатда, назарий ва амалий машғулотларда, маслаҳат дарсларида кенг қўлланилади. Бунда билим ўқитувчи томонидан маълум бир тизимга солинган ҳолда тушунарли, ўқувчиталабалар руҳиятига таъсир этадиган тарзда етказилади. Ҳикоя одатда ўқувчиталабаларни янги мавзуни, материални ўзлаштиришга тайёрлаш учун кириш сўзи тарзида баён қилинади. Материални, мавзу мазмунини эса ҳикоя тарзида баён қилинади. Бу методнинг самараси, асосан, ўқитувчи маҳоратига, унинг таъсирчан, тушунарли, диққатни тортадиган эмоционал баён қилишига, ҳар бир сўз, ибора унинг кўзида, чеҳрасида қандай ифодаланишига боғлиқ. Ҳикоя, талабаларнинг интеллектуал даражасига мос бўлиши лозим. Ўқитувчи ушбу метод асосида дарс ўтишга тайёрланар экан, зарур материални, мавжуд шароитда энг яхши максимал натижага эришиш учун методик усуллар танлайди. Кўпинча хотирада қоладиган усуллар қўллайди. Таққослаш, солиштириш, ўхшатиш, хулоса чиқариш кабилар хотирада қолишга ёрдам берадиган усуллардир. Ҳикоя қилиш машғулотларда ўқитишнинг бошқа методлари билан кўргазмали воситалар билан олиб борганда яхши натижалар беради. Бундан ташқари ҳикояда қандай воқеа, ҳодиса, далиллар, кишилар баён қилинаётгани ҳам катта роль ўйнайди. Талабалар ҳам амалий машғулотларда ўқитувчи томонидан берилган саволга шундай ҳикоя тарзида баён қилиш билан жавоб берадилар. Ўқув жараёнида қўлланиладиган суҳбат, яъни қўйилган саволга атрофлича, аниқ, тушунарли жавоб бериш билан суҳбатдошнинг диққати масаланинг турли жиҳатларига қаратилади. Суҳбат дидактик жараёндаги энг кўҳна методлардан ҳисобланади. Суҳбат унда қатнашувчиларда билим олишга, ўқиш, ўрганишга истак туғдиради. Шу боис кенг тарқалган. Суҳбатнинг афзаллик томони шундаки, у фикрлашни максимал даражада фаоллаштиради, билиш жараёнини бошқариш имконини беради, бунинг учун шароит яратади. Кейинги пайтда унинг ҳозирги талабларга жавоб берадиган шакли сифатида дарс беришда «интервью бериш», усулларидан кенг қўлланилмоқда. Бу усулда бир талаба интервью олувчи ролини бажарса, иккинчиси интервью берувчи сифатида қатнашади. Натижада талабалар фаоллиги оддий суҳбат тарзида ўтказилган дарсга қараганда анча юқори бўлишига эришилади. Тажриба шуни кўрсатадики, суҳбат методини қўллаш орқали: ўқувчи, талабаларни дарсда фаол қатнашишга тайёрлаш; янги ўқув материали билан таништириш; эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш ва маълум бир тизимга солиш; эгаллаган билимларни қай даражада эканлигини аниқлаш ва жорий назорат қилиш амалга оширилади ва бу борада унга тенг келадигани йўқ. Суҳбат асосида дарс ўтишнинг бошқа барча услубларга ўхшаб, ўзига хос афзалликлари ҳамда камчиликлари мавжуд. Улар қуйидагилар:Афзалликлари: Дарсда қўйилган мақсадни амалга оширишни бевосита назорат қилиш имкони катталиги. Талабаларнинг дарсда қатнашишларини турли саволлар билан фаоллаштириш. Ҳар бир талабага савол билан мурожаат қилиш орқали, дарсда фаол қатнашишни таъминлаш кўрсаткичини ошириш. Биргаликда ишлаш, саволни муҳокама қилиш жараёнида гуруҳни бошқаришни практикада қўллаш. Камчиликлари:Талабаларнинг сони чеклангани, 2530 тадан ошмаслиги. Ўқитувчидан кўп куч, асаб, маҳорат талаб қилади. Саволлар муҳокамаси кўп вақт талаб қилади. Талабалардан маълум даражада билим, тушунча бўлишини талаб қилади. Гуруҳдаги талабалар янгиликларни, ўзгаришларни билиши,дарсга пухта тайёрланиб келишлари керак. Бўлмаса дарсга қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Жавобларни қандай баҳолаш керак?Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling