Меъёрий маҳсулот қўшимча бир бирлик ҳар қандай ўзгарувчи омил эвазига яратилган умумий маҳсулот (ТР) ҳажмини ўзгариши.
Айирбошлаш маълум миқдордаги неъматларни бир субъектдан(кишидан) бошқа субъект(киши) ихтиёрига ўтиш жараёни.
Тақсимот хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ресурсларни, ишлаб чиқариш омилларининг эгалари ўртасида эса яратилган маҳсулотни тақсимланиши.
Ўртача маҳсулот ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот(ТР)нинг ўзгарувчи ишлаб чиқариш омилларига нисбати. Масалан, АР=ТР/ L.
Меъёрий унумдорлик(даромад)ни пасайиш қонуни бир омилнинг ўзгариши ва қолганларининг ўзгармагани ҳолда маълум чегарадан сўнг ҳар бир қўшимча сарфланган омил аввалгисига нисбатан камроқ унум (даромад) олиб келишини ифодалайди.
Мулк қабул қилинган тартиб асосида ўзлаштириладиган чекланган неъматлар.
Мулк иқтисодий категория мулкка нисбатан, уни ўзлаштириш, хўжалик юритиш учун ишлатиш жараёнида кишилар ўртасида юз берадиган муносабатлар.
Мулк ҳуқуқий категория кишиларнинг нарсага (мулкка) нисбатан муносабатларини акс эттирувчи қонун ва ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат томонидан белгиланган тартибқоидалар.
Ўзлаштириш мулкчиликнинг мазмунини ифодалаб, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш яхлитлиги.
Мулкка эгалик қилиш мулкдорлик ҳуқуқининг мулк эгаси қўлида сақланиб туриши, яратилган маҳсулотни ўзлаштиришнинг ижтимоий шакли.
Мулкдан фойдаланиш мулкни ишлатиб, кўзланган мақсадга, натижага эришиш: даромад топиш ёки шахсий эҳтиёжни қондириш.
Тасарруф этиш – мулк, бойликнинг тақдирини мустақил ҳал этиш, яъни ундан келажакда қандай мақсадда фойдаланиш, ишлатишни белгилаш.
Мулк ҳуқуқи кишилар ўртасида неъматлар ва улардан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган муносабатларни жамият томонидан қабул қилинган қоидалари (қонунлар, анъаналар, урфодатлар, маъмурий фармойишлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |